Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 42 / Қонунбузарликлар фош этилди

Жўнатмада ҳам, телефонда ҳам...

Ҳар ким ўзи хоҳлаган динга эътиқод қилиш эркинлиги мамлакатимизнинг Бош қомуси билан мустаҳкамлаб қўйилган. Аммо фуқароларга диний таъсир ўтказиш, уларни бир диндан чиқиб, бошқасига киришга ундаш, шу мақсадда турли диний мазмундаги адабиётларни тарқатиш ва бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш амалдаги қонунларга кўра тақиқланади.

 

Аммо айрим шахслар мазкур тақиққа риоя қилмай, баъзи диний мазмундаги адабиётларни ноқонуний равишда республикамизга олиб келишга ҳаракат қилишмоқда. Пойтахтимиз божхоначилари диний адабиётларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши мунтазам чора-тадбирларни олиб боришмоқда.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари турли хил диний мазмундаги материалларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди.

 

Жумладан, бошқарманинг «Бошпочтамт» божхона пости ходимлари хориждан Н.М. номига юборилган почта жўнатмасини амалдаги тартибларга мувофиқ божхона назоратидан ўтказишганда буюмлар орасида 27 дона диний мазмундаги китоблар борлигини аниқлашди.

Шунга ўхшаш ҳолат Н.У. хоним номига хориждан келган почта жўнатмасида ҳам қайд этилди. Жўнатма амалдаги тартибларга мувофиқ божхона назоратидан ўтказилганда буюмлар орасида «Откровения Бога людям» номли миссионерлик мазмунидаги 6 дона адабиёт борлиги маълум бўлди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Келес» темир йўл божхона пости ходимлари «Москва-Тошкент» йўналиши бўйича кириб келган поезд йўловчиси Б.Т.нинг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказишганида ундаги уяли алоқа воситаси хотирасида ҳамда қўшимча флешкарта хотирасида турли диний экстремистик ва террорчиликни тарғиб қилувчи маърузалар, суратлар ва видеороликлар борлигини аниқлашди.

Ушбу божхона пости ходимлари «Челябинск-Тошкент» йўналиши бўйича кириб келган поезд йўловчилари М.А. ҳамда Б.М.ларнинг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказишганда уларга тегишли уяли алоқа воситаларининг хотирасида жами 476 дона диний мазмундаги турли аудио ва 21 дона видеоматериаллар борлигини аниқлашди.

 

Мазкур божхона пости ходимлари «Оренбург-Тошкент» йўналишида кириб келган поезд йўловчиларининг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказишганда Р.Д.нинг уяли алоқа воситаси хотирасида турли хил диний мазмундаги аудиоёзувлар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона суриштирувлари олиб борилмоқда.

 

Қонунчилик нима дейди?

Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддасида чет элда нашр этилган диний адабиётларни олиб келиш ва тарқатиш, уларнинг мазмуни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганидан кейингина амалга оширилиши белгиланган.

 

Президентимизнинг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини мувофиқлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон) ­5-иловасида диний қарама-қаршиликни тарғиб қилувчи адабиётларни республикамиз ҳудудига олиб кириш мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 20.01.2014 йилдаги 10-сон Қарори билан тасдиқланган) мувофиқ диний адабиётларни олиб келиш, сотиш ва тарқатиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг рухсати билан амалга оширилади. Бунда қўмита экспертлари бошқа давлатлардан республикамизга олиб кирилаётган диний мазмундаги медиа ва матбаа маҳсулотларини ўрганиб чиқиб, уларни республикамиз ҳудудида сотиш, тарқатиш ва намойиш қилиш юзасидан ҳал қилувчи хулосаларини беришади.

 

Шу ўринда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси фуқароларга божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан 120-76-76 ёки 120-76-71 ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатади. Мурожаатлар анонимлиги кафолатланади.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.

Прочитано: 1865 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика