Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 42 / Амалий бухгалтерия

Долларни сўмга ўтказамиз

Ўзбекистон фуқароси бўлган муассис компаниянинг устав фондини тўлдириш учун унинг валюта ҳисобрақамига 51 000 АҚШ доллари киритди.

Таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган кунда устав фонди валютада тўлдирилган тақдирда курс фарқи юзага келадими? Бундай тўлдириш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Устав фондининг ушбу қисмига курс фарқи ҳар ойда валютада ҳисоблаб ёзиладими?

Н.Иноятова,

бухгалтер.

 

– Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомга1 мувофиқ чет эл валютасида акс эттирилган устав капитали ўзгарганда бухгалтерия ҳисоби мақсадида устав капиталининг оширилган (камайтирилган) қисми таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган санадаги Марказий банк курси бўйича миллий валютага қайта ҳисобланади. Бунда вужудга келадиган курс фарқининг бухгалтерия ҳисоби Низомнинг 30 ва 31-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Субъектнинг устав капиталини шакллантиришда таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш санасидаги ва ҳақиқатда устав капиталига улушларни киритиш санасидаги Марказий банк курслари ўртасида вужудга келадиган ижобий курс фарқи бухгалтерия ҳисобида қўшилган капитал сифатида 8420-«Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи» ҳисобварағида акс эттирилади. Таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш санасидаги ва ҳақиқатда устав капиталига улушларни киритиш санасидаги Марказий банк курслари ўртасида вужудга келадиган салбий курс фарқи бухгалтерия ҳисобида 8420-«Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи» ҳисобварағининг дебетида устав капиталининг шаклланишида вужудга келган олдинги ижобий курс фарқи суммаси чегарасида акс эттирилади. Устав капиталини шакллантиришдаги салбий курс фарқи суммасининг ижобий курс фарқи суммасидан ошган қисми молиявий фаолият бўйича харажатларга киритилади.

 

МИСОЛ. Бадал киритиш куни – 2015 йил 11 августда 1 АҚШ доллари 2 585,27 сўмга тенг эди. Таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш санаси – 2015 йил 20 августда унинг курси 2 590,38 сўмни ташкил қилди.

Проводкалар:

11.08.2015 йил – 5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» ҳисобварағи дебети;

6630-«Устав фондига ҳиссалар бўйича муассислардан қарзлар» ҳисобварағи кредити.

Сумма: 131 848 770 сўм (51 000 х 2 585,27);

20.08.2015 йил – 6630-«Устав фондига ҳиссалар бўйича муассислардан қарзлар» ҳисобварағи дебети;

8330-«Пай ва улушлар» ҳисобварағи кредити.

Сумма: 132 109 380 сўм (51 000 х 2 590,38);

8420-«Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи» ҳисобварағи дебети;

6630-«Устав фондига ҳиссалар бўйича муассислардан қарзлар» ҳисобварағи кредити.

Сумма: 260 610 сўм (51 000 х (2 590,38 – 2 585,27) – агар ­8420-ҳисобварақ бўйича қолдиқ бўлса;

ёки 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» ҳисобварағи дебети;

6630-«Устав фондига ҳиссалар бўйича муассислардан қарзлар» ҳисобварағи кредити.

Сумма: 260 610 сўм – 8420-ҳисобварақ бўйича қолдиқ йўқ бўлган ҳолда.

 

22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га2 кўра устав капиталининг миқдори ҳар ойда қайта баҳоланмайди. Кассадаги, банкнинг депозит ва ссуда ҳисобварақларидаги валюта маблағлари, шу жумладан аккредитивлар ҳар ойда қайта баҳоланади. Шунингдек, агар устав фондига бадал ва ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш турли даврларда амалга оширилса, 6630-ҳисобварақдаги қолдиқ қайта баҳоланади.

 

1МВ, ИВ, ДСҚ, МБ бошқаруви ва Давстатқўмнинг АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Олеся ПАК,

«Faba-Expert» МЧЖ.

Прочитано: 2070 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика