Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 42 / Имтиёзли режимда

Имтиёзлар тақдим этилади, ўзгартирилади ва акс эттирилади

Лойиҳанинг Маҳаллийлаштириш дастурига киритилиши импорт ўрнини босиш ва экспортга йўналтиришнинг яхлит тизимини барпо этишни назарда тутадиган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 21.07.2010 йилдаги 154-сон Қарорига 1-илова) билан тартибга солинади. Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар учун имтиёзлар назарда тутилган. Бироқ уларни тақдим этиш шартлари мунтазам ўзгариб туради. Маҳаллийлаштириш дастурини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга оид шарҳимизда имтиёзлар амал қилиши ва қўлланишига қараб хронологик кетма-кетликда кўрсатилган.

 

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА КИРИТИЛГАН ЛОЙИҲАЛАРНИ
АМАЛГА ОШИРУВЧИ КОРХОНАЛАРГА БЕРИЛГАН ИМТИЁЗЛАР 

(2015 йил 1 октябрдаги ҳолатга кўра)

Қуйидагиларни тўлашдан озод қилинади

 

2009 йилги Маҳаллийлаштириш дастури

 

2011–2013 йиллардаги Маҳаллийлаштириш дастури

 

2014–2016 йиллардаги Маҳаллийлаштириш дастури

 

Президентнинг 27.01.2009 йилдаги ПҚ-1048-сон Қарори (3-банд)

 

Президентнинг 29.07.2011 йилдаги ПҚ-1590-сон Қарори (3, 5-бандлар)

 

Президентнинг ПҚ-1048-сон Қарорига киритилган ўзгартиришлар (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарори, 36-илованинг 9-банди)

 

Президентнинг 4.02.2014 йилдаги
ПҚ-2120-сон Қарори (3-банд)

 

Имтиёз тури

 

Имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағларнинг йўналтирилиши

 

Имтиёз тури

 

Имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағларнинг йўналтирилиши

 

Имтиёз тури

 

Имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағларнинг йўналтирилиши

 

Имтиёз тури

 

Имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағларнинг йўналтирилиши

 

• четдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

 

Мақсадли фойдаланилади

 

Янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимини жорий этиш, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материаллар сотиб олишга, Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга жалб қилинган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга

 

Мақсадли фойдаланилади

 

Янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимини жорий этишга, корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини (ИТТКИ) молиялаштиришга, шунингдек ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини пасайтиришга

 

Мақсадли фойдаланилмайди

 

Янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимини жорий этиш, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материаллар сотиб олишга, Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга жалб қилинган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга (Президентнинг 27.01.2009 йилдаги ПҚ-1048-сон Қарори 3-банди)

 

Мақсадли фойдаланилмайди

 

1 ва 2-иловаларга (2014–2015 йилларда реализация қилинишда давом этаётган амалдаги маҳаллийлаштириш лойиҳалари ҳамда 2014–2016 йиллардаги янги лойиҳалар рўйхатлари) киритилган корхоналар учун.

Президентнинг ПҚ-1048-сон Қарори 3-бандида белгиланган имтиёзларнинг амал қилиш муддати узайтирилди, имтиёзлар қўлланилиши натижасида бўшаб қолган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини тартибга соладиган олтинчи хатбоши бундан мустасно.

Уларнинг барчасидан мақсадли фойдаланилмайдиган бўлди.

Имтиёзлар мақсадли фойдаланишни назарда тутмаслиги Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг1 (кейинги ўринларда – 2697-сон Низом) 4-бандида тасдиқланган

• маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича фойда солиғи, ягона солиқ тўлови;

 

Мақсадли фойдаланилади

 

Мақсадли фойдаланилади

 

Мақсадли фойдаланилади

 

Мақсадли фойдаланилмайди*

 

• маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича мулк солиғи

 

Мақсадли фойдаланилади

 

Мақсадли фойдаланилади

 

Мақсадли фойдаланилади

 

Мақсадли фойдаланилмайди*

 

*Президентнинг 30.04.2013 йилдаги ПҚ-1961-сон Қарорига 3-иловага мувофиқ қўшимча маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхатига киритилган корхоналар учун имтиёздан мақсадли фойдаланилиши сақланиб қолади.

 

 

Имтиёзларнинг йўналиши (мақсадли фойдаланиладиган ёки мақсадли фойдаланилмайдиган), бўшаган маблағларни мақсадли қўллаш сингари, бир Маҳаллийлаштириш дастуридан бошқасига ўтганда ўзгариб борганлиги сабабли, 2014–2015 йилларда Маҳаллийлаштириш дастурида иштирок этадиган корхоналар уларни қўллаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда айниқса эътиборли бўлишлари керак. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга2 мувофиқ:

мақсадли имтиёзлар солиқлар ва божхона тўловлари бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларига ҳисоблаб ёзилади, бироқ тўланмайди, балки берилган солиқ ва божхона имтиёзларининг турлари бўйича 8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари» ҳисобварағига киритилади. Кўрсатилган ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш маблағлардан қонун ҳужжатларида белгиланган мақсадларда фойдаланишда амалга оширилади. Агар маблағлардан янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишда, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялашда, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашда, хом ашё ва материаллар сотиб олишда фойдаланилса, ҳисобдан чиқариш «Солиқ ва божхона имтиёзлари» ҳисобварағини ажратган ҳолда 8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари» ҳисобварағи дебети; 8530-«Текинга олинган мулк» ҳисобварағи кредити проводкаси билан акс эттирилади.

Агар бўшаган маблағлар Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга йўналтирилган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга ажратилган бўлса, маблағларни ҳисобдан чиқариш бўйича бундай операция 8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари» ҳисобварағи дебети; 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» ҳисобварағи кредити проводкаси билан акс эттирилади;

солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши чоғида бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган бўлса, улар балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилмайди (ҳисобланмайди). Бироқ лозим даражада ҳисоб юритиш мақсадида улар ҳар бир солиқ тури, божхона тўловлари бўйича «Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари» балансдан ташқари ҳисобварағи дебети бўйича акс эттирилади. Имтиёз берилган давр тугаганидан сўнг балансдан ташқари ҳисобварақда жамғарилган суммалар ушбу ҳисобварақ кредитига ҳисобдан чиқарилади.

Кўрганимиздек, имтиёзларнинг молиявий ҳисоботга таъсири сезиларли даражада улардан мақсадли фойдаланиш мумкин ёки мумкин эмаслигига боғлиқ. Ушбу фарқлар 2013 йилдан 2014 йилга ўтадиган маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга оширган корхоналарга энг кўп таъсир кўрсатяпти. Уларнинг мақсадли имтиёзларни ҳисобга олиш ҳисобварақларида (8840) фойдаланилмаган жамғарилган маблағлар қолган бўлиши мумкин. Президентнинг ПҚ-2120-сон Қарори амалга киритилиши билан имтиёзлардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаяпти. Тегишинча, 8840-ҳисобварақдан жамғарилган суммаларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги савол юзага келади.

Жамғарилган, бироқ фойдаланилмаган суммаларга нисбатан бошқа услубий тавсиялар берилмаганлиги ва имтиёзлардан фойдаланиш имконияти корхона ихтиёрида қолганлиги боис, 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»3 қоидаларидан фойдаланиш керак. 21-сон БҲМСга Йўриқноманинг 369-бандига мувофиқ солиқ тўлашдан озод қилиш натижасида вужудга келган суммалар имтиёзли давр белгиланган ҳолатда – ушбу давр тугагунгача, қолган ҳолатларда – ҳар йили 8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари» ҳисобварағининг дебетидан 8530-«Текинга олинган мол-мулк» ҳисобварағининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.

Президентнинг ПҚ-2120-сон Қарори билан Маҳаллийлаштириш дастурида иштирок этаётган корхоналарга берилган имтиёзлардан мақсадсиз фойдаланиш белгиланган. Бироқ амалдаги 2697-сон Низомда имтиёзларнинг қатъий ҳисобга олиниши белгиланган:

маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадни юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш учун корхоналар маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадлар (харажатлар) бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари керак;

ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаш учун микрофирмалар ва кичик корхоналар маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари керак;

маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асосий ишлаб чиқариш фондларини юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш учун корхоналар маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича солиқ солиш базасининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари керак. Бунда имтиёз маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун харид қилинган, бироқ фойдаланишга топширилмаган асосий воситалар учун қўлланилмайди;

имтиёзни қўллаган ҳолда олиб келинган импорт товарларидан мақсадга кўра фойдаланмаслик ҳолатлари аниқланганда, мақсадга номувофиқ фойдаланилган импорт товарларига тўғри келадиган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилади.

 

1МВ, ТИАИСВ, ИВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 14.07.2015 йилда 2697-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3Молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Гўзал ИСЛОМОВА,

«Baker Tilly Tashkent» МЧЖ АТ бошқаруви раиси. 

Прочитано: 3129 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика