Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 42 / Солиқ солиш

Ишлаб чиқаришдан экспорт қилишга

Кичик корхона маҳаллий бозорда реализация қилинадиган алкоголли маҳсулот (натурал вино) ишлаб чиқаради (ХХТУТ бўйича коди – 18143). У 129 гектар ерга эга. Маҳсулотни ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотидан (узумдан) ишлаб чиқаради. Корхонанинг фаолияти Солиқ кодекси 362-моддасининг талабларига жавоб беради – у ягона ер солиғи ва акциз солиғини тўлайди.

Корхона шинни ёки узум шарбати сингари ярим тайёр маҳсулотларни сотиб олиш, уларни вино материалига қайта ишлаш ва экспортга реализация қилишни режалаштиряпти. Экспорт улуши ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотнинг (тайёр винонинг) 50%идан ошади. Шунингдек қайта ишлаш учун бериладиган хом ашёни қайта ишлашни режалаштиряпмиз. Таърифланган вазият қандай солиқ оқибатларига олиб келади? Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши керакми? Ёки ҳар хил фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши керакми?

Т.Игнатюк,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Солиқ кодексининг 362-моддасида белгиланишича, бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига киради:

корхона учун ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлганда;

қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлганда;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50%ни ташкил этганда.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлашнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзи етиштирган ва қайта ишлаган улушини аниқлашда Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар ҳисобга олинмайди.

Ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тўғрисида маълумотномани (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 14-илова) тўлдираётганда харид қилинган қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш ҳажми қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмига киритилади. Агар уни қайта ишлаш улуши қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмининг 50%идан ошса, корхона қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари мезонларига жавоб бермаслиги боис солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтиши керак бўлади (Солиқ кодексининг 363-моддаси).

Қайта ишлашга берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш бўйича хизматлар ҳисоби алоҳида эътиборни талаб қилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш корхона фаолиятининг асосий тури ҳисобланади. Бироқ Маълумотномани тўлдириш чоғида ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмига фақат ўзининг ва харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш киритилади. Маълумки, қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш бўйича хизматлар кўрсатилганда қайта ишловчи хом ашё харид қилмайди, фақат уни қайта ишлайди. Буюртмачи хом ашёнинг мулкдори ҳисобланади.

Қайта ишлашга берилган хом ашёни (қишлоқ хўжалигига оидлиги ёки оид эмаслигининг аҳамияти йўқ) қайта ишлаш бўйича хизматларни қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчилар Маълумотномани тўлдираётганда ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмига киритмайдилар. Бундай фаолият турини амалга ошираётганда қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари Солиқ кодексининг 363-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ алоҳида ҳисоб юритишлари ва ЯСТ тўлашлари керак.

Маҳсулотни экспортга реализация қилишга келсак, сиз вино пункти билан маҳсулотни ташқи бозорда реализация қилишга консигнация шартномасини тузишингиз мумкин. Бундай шартномалар бўйича фаолият воситачилик фаолиятига киради. Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчи уни амалга ошираётганда алоҳида ҳисоб юритиши ва ҳақ суммасидан 33%лик ставкада ЯСТ тўлаши ҳам лозим (Солиқ кодексининг 363-моддаси).

Корхона бир неча фаолият турини амалга оширса, йил якунлари бўйича қайси бири асосий бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Солиқ кодексида бундай таъриф берилади: асосий фаолият тури – юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолият. Корхонани қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари сирасига киритиш мезонларидан бири шуки, ҳисобот даври якунлари бўйича ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш унинг асосий фаолият тури бўлиши керак (Солиқ кодексининг 362-моддаси).

Ҳисобот даври (йил) якунлари бўйича маҳсулот ва хизматларни реализация қилишнинг умумий ҳажмида воситачилик хизматлари (ёки қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш бўйича хизматлар)нинг ҳажми устун бўлган тақдирда корхона умумбелгиланган солиқ тўловчига айланади, чунки акцизли маҳсулот ишлаб чиқарувчи кичик корхона ЯСТ тўлашга ҳақли эмас.


Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2127 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика