Ҳисоб-китоб рақамимизга бошқа ташкилотнинг нотўғри ўтказилган пуллари келиб тушди (ушбу ташкилот билан бирорта шартномамиз йўқ). Вазият ҳал этилгунга қадар хато келиб тушган суммани қайси бухгалтерия ҳисобварағида акс эттириш керак?
Ш.Дадахўжаева, МЧЖ бош бухгалтери.
– Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (МБ бошқарувининг АВ томонидан 11.07.2008 йилда 1834-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 76-бандига кўра ҳисобварақ эгаси унга кўчирмалар берилганидан кейин 2 иш куни мобайнида банкка ҳисобварақ кредити ёки дебетига хато ёзилган суммалар ҳақида ёзма равишда хабар қилиши шарт. Агар шу муддат ичида мижоз ўз эътирозини билдирмаса, бажарилган операциялар ҳамда ҳисобварақдаги маблағ қолдиғи тасдиқланган ҳисобланади.
Ушбу муддат мобайнида сизда банкка расмий тарзда мурожаат этиш имконияти бор. Банк мемориал ордер билан келиб тушган маблағларни қайтаради. Ушбу муддат тугагандан кейин хато ҳисобга киритилган маблағларни қайтариш тўлов топшириғи билан амалга оширилиб, тўлов деталларида шартнома муносабатларининг йўқлиги кўрсатилади.
Ҳисоб-китоб рақамига хато келиб тушган маблағларни 6390-«Бошқа олинган бўнаклар» ҳисобварағида акс эттириш мумкин.
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар
|
Хато ўтказилган маблағлар олинди
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
6390-«Бошқа олинган бўнаклар»
|
Банкдан кўчирма
|
Хато ўтказилган маблағлар қайтарилди
|
6390-«Бошқа олинган бўнаклар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Банкдан кўчирма
|
Елена ГУСЕВА, «Norma Profi» эксперти.