Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 41 / Божхона

Кафолат мажбуриятлари мажбурий

ТИФ ТН 04-товар гуруҳига кирадиган импорт товарлар маркировка қилинадими? Агар маркировка қилинса, қандай шаклда? Ишлаб чиқарувчи заводнинг кафолат мажбуриятлари ҳам керакми?

Матлуба Х.,

МЧЖ технологи.

 

– Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (13.05.2013 йилдаги 127-сон) билан Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари рўйхати тасдиқланди. Унга кўра мамлакатимизга олиб кириладиган 44 турдаги истеъмол товарлари давлат тилида маркировка қилиниши шарт. Улар жумласида сизнинг хатингизда кўрсатилган, ТИФ ТН кодлари ­04-товар гуруҳига киритилган товарлар (0408 11 200 0, 0408 19 200 0, 0408 91 200 0, 0408 99 200 0 дан ташқари) ҳам бор.

Товарнинг бир қисми ҳисобланадиган ва унинг қийматига кирадиган истеъмол ўровига (идишига) эга бўлган, маркировка қилинган ҳолда бевосита чакана савдога келиб тушадиган, товарларгина маркировка қилиниши шарт. Истеъмол идишига қўйиладиган маркировкада маркировка қилинадиган товар тўғрисида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан, ўзига хос хусусиятлар рўйхати;

товарларнинг айрим турлари ишлаб чиқарилган сана;

товарларнинг айрим турлари учун ишлаб чиқарувчининг (бажарувчининг) кафолат мажбуриятлари;

товарларнинг айрим турларидан самарали ва хавфсиз тарзда фойдаланиш қоидалари ва шартлари;

товарни ишлатиш (унинг яроқлилик) муддати ҳамда истеъмолчининг ушбу муддат тугагандан кейинги зарур хатти-ҳаракатлари, шунингдек кўрсатиб ўтилган хатти-ҳаракатлар бажарилмаган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар;

ишлаб чиқарувчининг (бажарувчи, сотувчининг) ва истеъмолчидан даъволарни қабул қилиш юзасидан унинг томонидан ваколат берилган, шунингдек таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажарувчи корхоналарнинг манзиллари;

сақлаш, хавфсиз утиллаштириш усуллари ва қоидалари.

Маркировка қилиш шартлари Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш қоидалари (ВМнинг 5.02.2014 йилдаги 22-сон Қарорига 1-илова) билан белгиланган.

Қоидаларга иловага кўра ТИФ ТН 04 коди остидаги товарлар (сут маҳсулоти, паррандалар тухумлари, табиий асал, ҳайвонлардан озиқ-овқат маҳсулотлари – бошқа жойда номланган ва киритилмаганлари) учун маркировка қилишнинг истеъмол идишидаги ёрлиқ, бирка, лейбл, формуляр, паспорт, қўллашга доир йўриқнома сингари усулларини қўллаш мумкин. Бунда товарларнинг ушбу гуруҳи маркировкасида албатта қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: асосий истеъмол, шу жумладан ўзига хос хусусиятлари рўйхати; ишлаб чиқарилган сана; яроқлилик муддати; ишлаб чиқарувчининг манзили; сақлаш усуллари ва қоидалари.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2312 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика