Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 41 / Ҳафта саволи

Ҳисоблагичингиз йўқ бўлса – коэффициент билан тўлайсиз

Кейинги вақтда газетхонларимиз таҳририятга иссиқ ва совуқ сув истеъмолига ҳақ тўлаш чоғида оширувчи коэффициентнинг қўлланиши борасида тушунтириш беришимизни сўраб тез-тез мурожаат қилишяпти. Баъзи ахборот манбаларида тарифлар коэффициентсиз, бошқаларида эса уни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган. Шу сабабли газетхонларимиз ҳисоб-китобда қандай тарифни қўллаш ва оила бюджетида коммунал хизматлар ҳақини тўлашга қанча суммани ажратиш лозимлигини аниқ била олмаяптилар.

 

Иссиқ ва совуқ сувга белгиланган тарифларга 1,5 миқдоридаги оширувчи коэффициент 2013 йил 1 декабрдан қўлланяпти (ВМнинг 6.11.2013 йилдаги «Республика иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 300-сон Қарори 10-банди). Унда сувни ҳисобга олиш асбобларига (ҳисоблагичларга) эга бўлмаган аҳоли томонидан сув таъминоти қийматига оширилган ҳақ тўланишини назарда тутилади. Қиймат прописка қилинган кишиларнинг сонидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади. Ички ишлар бўлимининг паспорт бўлинмаси берган 17-сон шаклдаги маълумотнома ёки уй дафтаридан кўчирма ушбу миқдорни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади. Хуллас, 2015 йил 1 октябрдан бошлаб ҳисоблагич ўрнатмаган фуқаролар оширувчи коэффициент ҳисобга олинган қуйидаги тарифларни қўллашлари керак:

иссиқ сув таъминоти учун – бир ойда киши бошига 18 593,10 сўм;

совуқ сув таъминоти ва канализация учун:

квартираларда (иссиқ сув таъминотининг марказлаштирилган тизими ва канализацияли) – 4 516,88 сўм/киши/ой;

хусусий сектор уйларида (барча қулайликлари мавжуд) – 4 082,07 сўм/киши/ой;

кўчадаги колонкалар (кранлар)дан сув олинадиган, канализациясиз уйларда – 357,70 сўм/киши/ой.

 

МИСОЛ. Квартирада совуқ ва иссиқ сувни алоҳида ҳисобга олувчи асбоблар мавжуд эмас, 3 киши прописка қилинган ва унда яшайди. Юқорида кўрсатилган тарифларни қўллаб, квартиранинг сув таъминоти учун ойлик ҳақ миқдорини ҳисоблаймиз:

совуқ сув таъминоти ва канализация – 3 киши х 4 516,88 = 13 550,64 сўм;

иссиқ сув таъминоти – 3 киши х 18 593,10 = 55 779,30 сўм.

Иситиш учун ҳақни ҳам ҳисоблашни унутмаслик муҳим, унга тариф иситилаётган майдоннинг 1 кв.метри учун белгиланади.

 

Ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозланмаган турар жойларнинг эгалари уларга ҳеч қимни прописка қилмайдиган ҳоллар учрайди. Бунда жойларнинг сув таъминотига ҳам қуйидаги ҳисоб-китобда 1,5 оширувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланади:

1 киши – 1 ва 2 хонали квартирада;

2 киши – 3 хонали квартирада;

3 киши – 4 хонали квартирада;

4 киши – 5 хонали квартирада.

 

МИСОЛ. 3 хонали квартирангиз бор, унда совуқ ва иссиқ сувни алоҳида ҳисобга олувчи асбоблар ўрнатилмаган. Квартирага ҳеч ким прописка қилинмаган. Юқорида кўрсатилган тарифлар ва тартибни қўллаб, бундай квартиранинг сув таъминоти учун ойлик ҳақ миқдорини ҳисоблаймиз:

совуқ сув таъминоти ва канализация – 2 киши х 4 516,88 = 9 033,76 сўм;

иссиқ сув таъминоти – 2 киши х 18 593,10 = 37 186,20 сўм.

 

Квартирада фақат 1 киши прописка қилинган, бироқ, мисол учун, 5 кишидан иборат бутун бир оила яшайдиган ҳоллар ҳам кенг тарқалган. Тегишинча, бундай квартиранинг сув таъминоти ҳақи пропискадаги кишилар сони – 1 кишидан келиб чиқиб ҳисобланганда, сувнинг реал истеъмолига мувофиқ келмайди. Бундай вазиятларда Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидалари (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарори билан тасдиқланган) ҳақни амалда яшаётган шахслар сони учун тўлиқ тўлашга мажбур этади. Бунинг устига истеъмолчи белгиланган муддатда ўзи эгаллаган турар жойда яшовчи (шу жумладан вақтинча яшовчи) фуқароларнинг сони кўпайгани ёки камайгани тўғрисида хизматлар етказиб берувчисини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Шуни ҳам эслатамизки, сув таъминоти хизматлари учун тўлов ҳар ойда, ўтган ойдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай амалга оширилиши лозим. Бироқ хизматларга аванс тариқасида, бироқ 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга ҳақ тўлаш ҳам мумкин. Коммунал хизматлар учун аванс сифатида тўланган тўловларга, ушбу даврда тегишли тарифлар кўпайган тақдирда истеъмолчилар қўшимча ҳақ тўлашдан озод этиладилар (ВМнинг 18.04.2001 йилдаги «Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ­178-сон Қарорининг 7-банди).

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2280 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика