Norma.uz

Савдо устамаси ҳисоби аниқ бўлсин

Республикамизда барча соҳалар қатори чакана савдо фаолияти ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Хусусан, 2015 йилнинг I ярмида чакана савдо айланмаси 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 14,8 фоизга ошган1. Бу ўсиш суръат­лари мамлакатимизда тадбиркорларга яратилган кенг шароит ва имкониятлар натижаси ҳисобланади. Жумладан, савдо фаолиятига солиқ солишнинг ва бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган. Бу яратилган енгилликлар биз – аудиторлардан бухгалтерия ҳисобини тўғри юритишни ва ташқи фойдаланувчиларга ишончли молиявий ҳисоботларни тайёрлаб тақдим этиш масъулиятини юклайди.

 

Чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарда савдо устамасининг ўртача фоизи, сотилган товарга тўғри келувчи савдо устамасининг суммаси, сотилган товар таннархи, ой охирига савдо устамаси қолдиғи бухгалтерияда ҳар ой ҳисобланадиган суммалар бўлиб, ушбу кўрсаткичларни тўғри аниқлаш зарур. ­Аудит текширувларида савдо устамасининг ўртача фоизини ҳисоблаб топишда турли хил ҳисоб-китоблардан фойдаланилади.

Тўғри, бу кўрсаткич солиқ солинадиган базага таъсир этмаслиги мумкин, лекин молиявий ҳисоботларнинг кўрсаткичлари товар қолдиғи, сотилган товар таннархи, ҳисобот даври соф фойдасига ва бошқа бир қатор кўрсаткичларга таъсир этмай қолмайди. Ана шу кўрсаткичларни аниқлашнинг тартиби Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар» (янги таҳрири)2 билан белгилаб қўйилган.

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан товар-моддий захиралар ҳисоби сотиш қиймати бўйича юритилганда, 4-сонли БҲМСнинг 52-бандига мувофиқ сотилган товар-моддий захиралар таннархи сотилган товар-моддий захираларнинг сотиш қиймати билан уларга тўғри келувчи савдо устамаси суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Сотилган товар-моддий захираларга тўғри келувчи савдо устамасининг суммаси сотилган товар-моддий захираларнинг сотиш қиймати (товар айланмаси) ва савдо устамасининг ўртача фоизи кўпайтмаси сифатида аниқланади. Савдо устамасининг ўртача фоизи ҳисобот даври бошидаги савдо устамаларининг қолдиғи ва ҳисобот даврида келиб тушган товар-моддий захиралар бўйича савдо устамалари суммасини ҳисобот даври бошида товар-моддий захиралар қолдиғининг сотиш қиймати ва ҳисобот даврида олинган товар-моддий захираларнинг сотиш қиймати суммасига бўлиш йўли билан аниқланади.

Ушбу стандартни қўллаш мақсадида қуйидаги жадвалда ҳисоб-китоб усули келтирилган:

 

Т/р

 

Ой

 

Савдо устамаси

 

Жами

 

Товар савдо устамаси билан

 

Жами

 

Савдо устамасининг ўртача фоизи

 

Чакана савдо товар айланмаси

 

Сотилган товарга тўғри келувчи савдо устамасининг суммаси

 

Сотилган товар таннархи

 

Ой охирига савдо устамаси қолдиғи

 

ой бошига қолдиқ

 

 ой давомида кирим қилинган

 

ой бошига қолдиқ

 

ой давомида кирим қилингани

 

1

 

2

 

3=1+2

 

4

 

5

 

6=4+5

 

7=3/6*100

 

8

 

9=8*7

 

10=8-9

 

11=3-9

 

1

 

Январь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2

 

Февраль

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3

 

Март

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4

 

Апрель

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5

 

Май

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6

 

Июнь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7

 

Июль

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8

 

Август

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

9

 

Сентябрь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10

 

Октябрь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

11

 

Ноябрь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

12

 

Декабрь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жадвални тўлдириш бўйича тавсиялар:

1-устуни 29.80-ҳисобварағининг ой бошига кредит қолдиғи, 2-устуни ой давомидаги кредит айланмасидан олиниб, 3-устунга 1 ва 2-устунлар йиғиндиси ёзилади.

4-устуни 29.20-ҳисобварағининг ой бошига дебет қолдиғи, 5-устуни ой давомидаги дебет айланмасидан олиниб, 6-устунга 4 ва 5-устунлар йиғиндиси ёзилади.

7-устун савдо дўконидаги товарларга тўғри келувчи савдо устамасини (3-устун) савдо дўконига ой давомида берилган товар суммасига (6-устун) бўлинади.

8-устунга савдо дўконидаги нақд пул ва терминал орқали савдо тушумларининг йиғиндиси ёзилади.

9-устун 8-устунни 7-устунга кўпайтириш орқали аниқланади.

10-устун 8 ва 9-устунлар айирмасига тенг бўлади.

11-устун 3 ва 9-устунлар айирмасига тенг бўлади.

 

1ЎзР Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг «Ўзбекистон Республикасини 2015 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида»ги ахбороти.

2МВнинг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Одилбек ИСМОИЛОВ,

«OSIYO-AUDIT» АТ аудитори, САР.

Прочитано: 3415 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика