Norma.uz

Олиб чиқишда олиб киришни ўйланг

Турмуш ўртоғим қарийб 3 йил хорижий компаниянинг Грузиядаги ваколатхонасида ишлади. Ушбу вақт мобайнида биз шахсий буюмларимизни кузатилмайдиган багажда олиб чиқдик. Уларнинг рўйхати ва юкхатлар билан барча ишончнома-топшириқларнинг нусхалари сақланган, уларга чиқиш ва келиш божхона постларининг муҳрлари қўйилган. Мен болаларим билан бирга уйга қайтиб келдим, эрим ёз охирида ишини якунлайди. У буюмларимизни Тошкентга жўнатмоқчи бўлгани учун мен буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш хусусида вокзалга мурожаат қилдим. Менга уларни олиб кириш учун бож тўлашим кераклигини айтишди, чунки улар вақтинча олиб чиқиш учун расмийлаштирилмаган экан. Бундай вазиятда нима қилиш мумкин?

Агар эрим ашёлар рўйхати бўлган ишончномалар нусхалари ва юкхатларни Ўзбекистондан юборилган багаж олинган Грузия божхонасининг муҳри билан қўшимча равишда тасдиқласа, контейнерни божхона тўловларини тўламасдан олса бўладими?

С.Бобомуродова.

 

– Ҳақиқатан ҳам, буюмларни олиб чиқаётганда сиз олиб чиқилаётган мол-мулкни вақтинча олиб чиқиш режимида жойлаштирган ҳолда БЮД ёки вақтинча олиб чиқиш белгиси қўйилган божхона йўловчиси декларациясини расмийлаштиришингиз керак эди.

Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг1 1.20-бандига кўра Ўзбекистон божхона ҳудудидан жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган товарларга БЮД қуйидаги ҳолларда тақдим этилмайди, агар:

жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган ва ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар қиймати 1 000 АҚШ долларига эквивалент суммадан ошмайдиган бўлса;

узоқ муддатли хизмат сафарига чиқиб кетаётган Ўзбекистон фуқаролари ўз мол-мулкини олиб чиқсалар.

Бундай товарлар йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан декларацияланади. Ушбу шарт Товарлар ва транспорт воситаларини юк божхона декларацияси расмийлаштирмасдан вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) қоидаларида2 қайд этилган.

Товарларни вақтинча олиб чиқишни Товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) божхона режимига қўйиш қоидалари3 тартибга солади. Унинг V бўлимида ушбу режимга қўйишнинг қуйидаги шартлари келтирилган: товарларга белгиланган тартибга мувофиқ декларация тўлдириш;

ушбу товарларнинг идентификация қилиниши имкониятини таъминлаш;

агар товар ваколатли органлар томонидан назорат қилиниши керак бўлса, ушбу органларнинг рухсатномаларини тақдим этиш.

Вақтинчалик четга олиб чиқиш божхона режимининг амал қилиши вақтинчалик четга олиб чиқилган товарлар Ўзбекистонга қайтариб олиб келинганда ёки улар бошқа божхона режимларига қўйилганда якунланади.

Вақтинчалик четга олиб чиқиш божхона режимининг амал қилиши вақтинча олиб чиқилган товарлар Ўзбекистонга қайтариб олиб кирилганда ёки улар бошқа божхона режимларига жойлаштирилганда якунланади.

 

Вақтинчалик олиб кириш (олиб чиқиш) шундай режимки, унда товарлардан божхона ҳудудида ёки ундан ташқарида фойдаланишга божхона божлари ва солиқларни тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод этган ҳолда ва товарларга нисбатан иқтисодий сиёсат чораларини қўлламасдан йўл қўйилади.

Вақтинчалик олиб кириш (олиб чиқиш) режимига қўйилган товарлар ўзгаришсиз ҳолатда қайтарилиши керак, табиий эскириш ёхуд транспортда ташиш ва сақлашнинг нормал шарт-шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришлар бундан мустасно.  

 

Бошқа ҳужжатларга кўра (хатда ишончнома-топшириқлар кўрсатилган) айни ўша ашёлар қайтариб олиб кириляпти деб тахмин қилиш мумкин. Бироқ ҳар бир аниқ ҳолда уларни қай тариқа идентификациялаш мумкинлиги мушкул масала.

Ҳар қандай ҳолда божхона органининг мансабдор шахси Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга4 амал қилади. Фикримизча, юкнинг хусусиятига кўра божхоначи ушбу ашёлар илгари ишлатилганлиги ва тижорат туркуми ҳисобланмаслигини аниқ белгилайди.

 

1ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ВМнинг 13.04.2013 йилдаги 106-сон Қарорига 2-илова.

3ВМнинг 13.04.2013 йилдаги 106-сон Қарорига 1-илова.

4ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2073 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика