Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 28-29 / Амалий бухгалтерия

Грант маблағларидан фойдаланишга доир

Бизнинг ташкилотимиз АҚШ доллари ва евро ифодасида валюта грант ҳисобрақамларига эга. Бу ҳисобрақамларга вақти-вақти билан қатъий тартибда белгиланган аниқ тадбирларни амалга ошириш учун грантлар келиб тушади.

Грантлар бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, уларнинг солиқ оқибатлари, фойдаланилган грант маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби ва керакли ҳужжатлар рўйхати қандай бўлади?

Н.Ким,

бухгалтер.

 

– Грант – давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматга қарашли ташкилотлар томонидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайдиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, юридик ва жисмоний шахсларга беғараз асосда бериладиган мол-мулк, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига беғараз асосда бериладиган мол-мулк (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

 

Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқнома (21-сон БҲМСга1 2-илова, кейинги ўринларда – 1181-сон Йўриқнома) грантни ўз капиталига киритади ва уларни ташкилотнинг муайян лойиҳа доирасидаги фаолиятини молиялаштириш манбаи сифатида белгилайди. Стандартда грант деганда ижтимоий хусусиятга эга мақсадлар, иқтисодиётни ривожлантириш, илмий-техник ва инновацион дастурларни бажариш учун давлат (ҳукумат), шунингдек нодавлат, хорижий ҳамда халқаро ташкилотлар ва жамғармалар томонидан кўрсатиладиган текин, гуманитар, пулли ёки моддий-техник ёрдам тушунилади (1181-сон Йўриқноманинг 365-банди). Грант маблағларидан қатъий равишда мақсадли йўналиш бўйича фойдаланилади.

Грант ажратилиши шартнома билан расмийлаштирилади, унда грант йўналиши, маблағлар тасдиқланган бюджетга мувофиқ фойдаланилиши шартлари, лойиҳани амалга ошириш муддати назарда тутилади, уни молиялаштириш манбалари кўрсатилади.

Чет эл валютасида олинган грант суммаси хўжалик операциясини амалга ошириш кунидаги (юридик шахслар учун – пул маблағлари ҳисобрақамга ҳисобга олинган кундаги) Марказий банк курси бўйича сўмга қайта ҳисобланади. Халқаро ва чет эл ташкилотлари ҳамда фондлари, илмий-техник ҳамкорлик бўйича халқаро келишувлар грантлари доирасида чет элдан олиб келинадиган пул маблағлари ва ускуналар бўйича хулосалар бериш тартиби2 ҳамда 1181-сон Йўриқноманинг тўртинчи қисми VIII бўлимининг 6-параграфида грант доирасидаги пул маблағлари билан операцияларни, шу жумладан конвертация қилишни акс эттириш тартиби белгиланади.

Ташкилотингиз ҳисоб сиёсатида ажратилган грант доирасидаги операцияларни акс эттириш тартибини белгилаб қўйгани мақбулроқ.

Грант олувчининг бухгалтерия ҳисобида грант маблағлари олиш билан боғлиқ операциялар қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Ёзувни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

Ажратилган грант ҳақида хабар олинди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

8810-«Грантлар»

 

Грант ажратишга шартнома

 

ЭАВдаги пул маблағлари олинди ва улар сўмга конвертация қилинди

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»;

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

Грант ажратишга шартнома, банкдан кўчирма

 

Курс фарқлари акс эттирилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»;

8810-«Грантлар»

8810-«Грантлар»;

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида материаллар, ускуналарни, чет ташкилотларнинг хизматларининг келиб тушиши ва ҳисобдан чиқарилиши амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ умумбелгиланган тартибда амалга оширилади. Қилинган харажатлар 8810-«Грантлар» ҳисобварағи дебетида – молиялаштириш манбаларини ҳисобга олиш счётларида кўрсатилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Ёзувни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

Молиялаштириш манбаи ёпилди

 

8810-«Грантлар»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»;

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

1000-«Материаллар»

 

Грант лойиҳаси бўйича харажатлар сметаси, ҳисоб-китоб қайдномалари, мол етказиб берувчилардан ҳисобварақ-фактуралар

 

Молиялаштириш манбаи ёпилди

 

8810-«Грантлар»

 

8530-«Текинга олинган мулк»

 

Грант лойиҳаси бўйича харажатлар сметаси, мол етказиб берувчилардан ҳисобварақ-фактуралар

 

 

Олинган грант маблағлари мақсадли тушумларни англатади, кейинчалик грант берувчига қайси йўналишда улардан фойдаланилганлиги тўғрисида ҳисобот берилади. Шу боис уларнинг сарфланиши тўғрисидаги маълумотларга оид уларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва зарур асосланмалар бўлиши керак. Шундайлар қаторида солиқ солиш мақсадида қуйидагилар тан олиниши мумкин:

ВМ ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг хулосаси (агар илмий, илмий-тадқиқот ва инновацион дастурларни бажаришга маблағлар ажратилган бўлса);

Олий Мажлис ҳузуридаги Парламент комиссиясининг баённомаси, ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишга доир ундан кўчирма.

 

Олинган грантлар, агар улар Солиқ кодексининг 22-моддасида берилган «грант» тушунчасига мувофиқ келган тақдирда, фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда даромад сифатида қаралмайди ва ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 355-моддаси тўртинчи қисмининг 8-банди ва 129-моддаси учинчи қисмининг 8-банди). Юридик шахслар томонидан грантлар ҳисобига олинадиган (шу жумладан импорт қилинадиган) товарлар (ишлар, хизматлар) ҚҚС тўловидан озод қилинади (Солиқ кодексининг 208-моддаси 23-банди; 211-моддаси 5-банди).

Бундан ташқари, қуйидаги грант маблағлари ҳисобига олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга:

 давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматга қарашли ташкилотлар томонидан берилган грант маблағлари;

 Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан берилган грант маблағлари;

 Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида берилган грант маблағларига ЯИТ ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 308-моддаси 7-банди).

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибининг (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон Қарорига 1-илова) 3-бандига мувофиқ хорижий валютадаги грантлар, улардан мақсадли фойдаланилган тақдирда, хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилинади.

 

Грант шартномасини амалга ошириш муддати тугаганидан сўнг уни олган ташкилот грант берувчига грантнинг ижроси ва ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилганлигига доир ҳисобот тақдим этиши шарт.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Фан ва технологиялар давлат қўмитаси, МВ, ДСҚ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 18.05.1998 йилда 438-сон билан рўйхатдан ўтказилган.


Елена ГУСЕВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2009 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2019-01-30 21:54:48, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика