Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 28-29 / Солиқ солиш

Устав капиталига ҳисса: ҳисоб ва солиқ солиш

Агар «Б» МЧЖ устав капиталига товарлар ёки материалларни киритса, «А» хусусий корхонаси ЯСТ тўлайдими?

И.Ким,

хорижий корхона МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин (6.12.2001 йилдаги «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги 310-II-сон Қонуннинг 15-моддаси).

 

«А» хусусий корхонаси учун

1. Материаллар бошқа корхоналарнинг устав капиталига (УК) ҳисса сифатида берилганда уларнинг чиқиб кетиши хусусий корхона мулкдорининг қарори асосида амалга оширилади.

Материаллар бошқа ташкилотнинг УКга ҳисса сифатида берилганда уларнинг чиқиб кетишини муассис корхона (иштирокчи) 1000-«Материаллар» гуруҳи ҳисобварақлари кредити бўйича баланс ёки баҳолаш қийматига кўра акс эттиради. 0600-«Узоқ муддатли инвестициялар» гуруҳи ҳисобварақлари бўйича акс эттирилган ҳисса баҳоси билан берилган мол-мулк қиймати (берилаётган материалларнинг ҳақиқатдаги таннархи) ўртасидаги фарқ 9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» ҳисобварағи кредити ёки 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағи дебети бўйича акс эттирилади.

Корхона бухгалтериясида материалларнинг чиқиб кетиши материалларни ҳисобга олиш карточкаларидаги тегишли ёзувлар билан бирга беришга юкхатлар билан расмийлаштирилади.

 

Материалларни бошқа ташкилотларнинг устав
капиталига ҳисса сифатида беришни акс эттириш

 

 

Дебет

 

Кредит

 

Материалларнинг ҳақиқатдаги қиймати ҳисобдан чиқарилган

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1000-«Материаллар» гуруҳи ҳисобварақлари

 

Устав капиталига баҳолаш қиймати бўйича моддий бойликлар билан ҳисса акс эттирилган

 

0600-«Узоқ муддатли инвестициялар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Материалларнинг ҳақиқатдаги ва баҳолаш қийматлари ўртасидаги фарқ (фойда) акс эттирилган

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

Материалларнинг ҳақиқатдаги ва баҳолаш қийматлари ўртасидаги фарқ (зарар) акс эттирилган

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

Солиқ кодексининг 355-моддасига мувофиқ ягона солиқ тўлови солинадиган базага, маҳсулот (ишлар, хизматлар) реализациядан тушумдан ташқари, бошқа даромадлар ҳам, шу жумладан мол-мулкнинг (сизнинг ҳолатда – материалларнинг) чиқиб кетишидан даромадлар ҳам киритилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси).

Бошқа корхона УКга ҳисса сифатида материалларнинг чиқиб кетишидан даромад бўлиб ҳисса нархи (корхона муассислари билан келишилган баҳода) билан материалларни харид қилиш қиймати ўртасидаги фарқ ҳисобланади.

Корхонанинг бошқа операцион даромадларига фаолиятнинг соҳа турига мувофиқ келадиган ставкада ягона солиқ тўлови солинади (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

 

2. Товарлар бошқа ташкилотнинг устав капиталига ҳисса ҳисобида берилганда муассис корхона (иштирокчи) уларнинг чиқиб кетишини 2900-«Товарлар» гуруҳи ҳисобварағи кредити бўйича баланс қийматига кўра 9120-«Сотилган товарларнинг таннархи» ҳисобварағи билан корреспонденцияда акс эттиради. УКга ҳисса муассислар билан келишилган баҳода, 0600-«Узоқ муддатли инвестициялар» гуруҳи ҳисобварақлари дебети бўйича 9020-«Товарларни сотишдан даромадлар» ҳисобварағи билан корреспонденцияда акс эттирилади. 9120, 9020-ҳисобварақлар ҳисобот даври охирида 9910-«Якуний молиявий натижа» ҳисобварағига ёпилади.

 

Товарларни бошқа ташкилотларнинг устав
капиталига ҳисса сифатида беришни акс эттириш

 

 

Дебет

 

Кредит

 

Устав капиталига бераётганда товарларнинг ҳақиқатдаги таннархи ҳисобдан чиқарилган

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2900-«Товарлар»

 

Устав капиталига товарлар билан ҳисса акс эттирилган

 

0600-«Узоқ муддатли инвестициялар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

 
 

ЯСТ солиш мақсадида товарларни ҳисса сифатида устав капиталига бериш реализациядан тушум сифатида эътироф этилади ва унга ягона солиқ тўлови солинади. Бу Солиқ кодексининг 22-моддасида берилган «реализация қилиш» тушунчаси таърифидан келиб чиқади.

Реализация қилиш – сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида товарларни жўнатиш (текшириш), ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек гаровга қўйилган товарларга қўйилган мулк ҳуқуқини гаровчи томонидан гаровга олувчига топширш.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум деганда товарларни таннархидан ёки товарларни харид қилиш нархидан паст нархларда реализация қилувчи, шунингдек товарларни текин беришни амалга оширувчи юридик шахслар учун товарларнинг таннархи ёки уларни харид қилиш нархи тушунилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

 

«Б» МЧЖ учун

Устав фондига (устав капиталига) олинган ҳиссалар, шу жумладан акцияларни (улушларни) жойлаштириш баҳосининг уларнинг номинал қийматидан (дастлабки миқдоридан) ортиқ суммаси солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 355-моддаси тўртинчи қисми).


Ирина БОРИСОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1662 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика