Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 28-29 / Солиқ солиш

Асос учун нимани оламиз

Дистрибьюторлик компанияси (йирик корхона, ЯСТ тўловчиси) тамаки маҳсулотининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланади. Улгуржи савдога лицензияси бор (ХХТУТ бўйича коди – 71280). Шунингдек компания 4 филиал ва ШК (ШХЖ) муассиси бўлиб, уларнинг ҳар бирида 4 нафардан ходим ишлайди. Ходимларнинг ўртача рўйхатдаги сони – 100 киши, бунга ШК ва филиаллардаги ходимлар сони кирмайди. 2014 йил якунлари бўйича компания чакана савдо корхонаси ҳисобланади. 2015 йил I чораги учун товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича реализация қилиш товар обороти умумий ҳажмининг 10%идан кўпини ташкил қилди. ЯСТ улгуржи-чакана савдо сифатида 5%лик ставкада тўланди. 2015 йил I чораги кўрсаткичларини таҳлил қилиб, компания раҳбарияти улгуржи савдога лицензия топшириш тўғрисида қарор қабул қилди.

1. Тамаки маҳсулоти савдоси билан шуғулланадиган йирик корхона ЯСТ ва ЯИТни қандай тартибда ҳисоблаши керак?

2. Улгуржи савдога лицензия топширилганлиги, нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича реализация қилиш умумий ҳажмининг 10%идан ошмаслигини ҳисобга олганда жорий йилнинг II чораги учун ЯСТни қандай ҳисоблаш керак?

3. Ягона солиқ тўлови тўловчилари тўғрисидаги маълумотларда акс эттириладиган, шуъба корхоналар (ШХЖ) ва филиалларда ишловчиларни ҳисобга олган ҳолда корхона ходимлари сонини қандай белгилаш керак?

Ф.Ҳайдарова,

бухгалтер. 

 

– Солиқ кодексининг 350-моддасига мувофиқ, ходимларнинг сонидан қатъи назар савдо корхоналари ягона солиқ тўловини тўловчилардир. Солиқ солиш мақсадида савдо корхоналари жумласига савдо фаолияти ўтган ҳисобот йили якунлари бўйича асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар киради.

 

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга1 мувофиқ 2011 йилнинг 1 июлидан бошлаб ЯСТ тўловчилари (сизнинг ҳолатда – улгуржи савдо корхоналари) ЯСТни тегишли йил учун тасдиқланган ставкалар бўйича, лекин энг кам миқдордан – эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар.

Бироқ чакана савдо корхоналари Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга2 мувофиқ, лекин чакана савдо фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар.

Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига (ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон Қарорига ­1-илова) кўра улар озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқига эгалар, бундан ўсимлик мойи, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотиш мустасно. Сизнинг компаниянгиз тамаки маҳсулотини улгуржи ва чакана сотади, бинобарин, ЯСТ энг кам миқдорининг ҳисоб-китоби I чорак якунлари бўйича устун турадиган савдо туридан қатъи назар ер солиғининг 3 баравар суммасидан келиб чиқиб амалга оширилади. Мазкур тартиб, башарти реализация қилинаётган товар тури (тамаки маҳсулоти) ўзгармаса, иккинчи ва ундан кейинги ҳисобот даврларига татбиқ этилади.

2015 йил 1 январдан улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи савдо корхоналари (дорихона ташкилотларидан ташқари) учун ЯСТнинг ягона ставкаси 5% миқдорида белгиланган (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 10-2-илова).

 

Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган) 19-банди билан белгиланишича, товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш чакана савдо корхоналари томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида амалга оширилиши мумкин. Бунда товарлар сотилишини ҳисоблаб чиқиш ҳар бир ой бўйича алоҳида амалга оширилади. Товарларни олдинги ойлар ҳисобига сотишга йўл қўйилмайди.

Шу тариқа, агар чакана савдо корхонаси товарларни назарда тутилган 10% доирасида нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича реализация қилса, солиқ солиш мақсадида кўрсатилган товар обороти чакана оборот сифатида қаралади ва унга чакана савдо корхоналари учун белгиланган 4%лик ЯСТ ставкаси бўйича солиқ солинади. Бунда улгуржи савдога лицензия талаб қилинмайди.

Агар чакана савдо корхонаси нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича товарлар реализациясини 10%дан ортиқча миқдорда амалга оширса нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича амалга оширилган жами реализация улгуржи савдо ҳисобланади. Бунда мазкур юридик шахсга солиқ солиш мақсадида улгуржи-чакана савдони амалга оширувчи корхона сифатида қаралади ва 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб тўлиқ ҳисобот (солиқ) давридаги тўлиқ товар айланмасига улгуржи ҳамда улгуржи-чакана савдони амалга оширувчи корхоналар учун белгиланган 5 фоизли ЯСТ ставкаси қўлланилади (МВ ва ДСҚнинг 3.03.2015 йилдаги ММ/04-01-32-14/231/214 ва 16/1-4061-сонли қўшма хати). Бошқача айтганда, улгуржи савдо лицензияси топширилганига ва жорий йилнинг II ҳамда ундан кейинги чоракларида улгуржи товар обороти йўқлигига қарамай, бутун йиллик товар оборотига 5%лик ставкада ЯСТ солинади, чунки I чоракда товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича реализация қилиш товар обороти умумий ҳажмининг ­10%идан ошиб кетган.

 

Ягона ижтимоий тўлов Солиқ кодекси билан белгиланган тартибда, ҳисобот ойи учун ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва тасдиқланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади ҳамда тўланади. Бунда чакана савдо корхоналари ЯИТни ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблайдилар.

Ушбу меъёрлар Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга3 (бундан кейин – 2173-сон Низом) кўра белгиланади. Улар ЯИТни Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга4 (бундан кейин – 2200-сон Низом) мувофиқ ҳисоблайдилар. Улгуржи савдо корхоналари эса – Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга5 мувофиқ. Шу тариқа, I чорак учун ЯИТни ҳисоблаш тартиби унга доир тушум умумий товар оборотида устун турган фаолият турига (улгуржи ёки чакана савдо) боғлиқ. Башарти чакана савдо II ва ундан кейинги чоракларда асосий фаолият тури сифатида белгиланса, ЯИТ ҳисоб-китоби 2173-сон Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда 2200-сон Низомга мувофиқ амалга оширилиши керак.

 

Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисида маълумотларда6 акс эттириладиган, унитар (шуъба) корхоналари, ваколатхоналар ва филиалларда ишлайдиганлар сонини ҳисобга олган ҳолда ходимлар ўртача йиллик сони кўрсаткичи солиқ тўловчини кичик ёки йирик бизнес субъектларига киритиш ва, тегишинча, унинг ЯСТ тўлаш ҳуқуқини тасдиқлаш учун мўлжалланган. Солиқ кодексининг 350-моддасида белгиланишича, ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар (шуъба) корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади. Бинобарин, сизнинг компаниянгиз ходимларнинг ўртача йиллик сонини шуъба корхона (ДХЖ) ва 4 филиал ходимлари сонини ҳисобга олган ҳолда белгилайди (саволда келтирилган маълумотларга кўра – 120 киши).

 

1МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

4ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

5МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

6МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 13-илова.


Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти. 

Прочитано: 3784 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика