Ўзининг хўжалик фаолиятини Ўзбекистонда амалга ошираётган МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг ҳисоб сиёсатига кўра асосий воситаларни қайта баҳолаш «Асосий воситалар» 16-сон Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига биноан амалга оширилади. Мазкур МҲХСда қуйидагилар кўрсатилган:
агар активнинг баланс қиймати қайта баҳолаш натижасида кўпайса, кўпайиш суммаси бошқа жами даромад таркибида эътироф этилиши ва капиталда қайта баҳолашдан қийматнинг ўсиши сифатида жамланиши керак. Бироқ бундай кўпайиш фойда ёки зарар таркибида у илгари фойда ёки зарар таркибида эътироф этилган ўша активни қайта баҳолашдан қийматни камайтириш суммасини тиклайдиган даражада эътироф этилиши керак;
агар активнинг баланс қиймати қайта баҳолаш натижасида камайса, камайиш суммаси фойда ёки зарарга киритилади. У бошқа жами даромад таркибида худди шу активга тегишли бўлган, «Қайта баҳолашдан қийматнинг ўсиши» моддасида акс эттирилган кредит қолдиғи мавжуд бўлганда мавжуд кредит қолдиғи миқдорида эътироф этилиши керак. Бошқа жами даромад таркибида эътироф этилган камайиш қайта баҳолашдан қийматнинг ўсиши сифатида капитал таркибида жамланган суммани камайтиради;
асосий воситалар объектига татбиқан капитал таркибига киритилган активни қайта баҳолашдан қийматнинг ўсиши, хусусан, активдан фойдаланиш тугатилганда ёки у чиқиб кетганда бевосита тақсимланган фойдага кўчирилиши мумкин. Бироқ қайта баҳолашдан қиймат ўсишининг бир қисми унга активдан фойдаланишга қараб кўчирилиши мумкин. Бундай ҳолда кўчирилаётган ўсиш суммаси активнинг қайта баҳоланган баланс қиймати ва активнинг дастлабки қиймати асосида ҳисобланган амортизация суммалари ўртасидаги фарқ ҳисобланади. Қайта баҳолашдан қиймат ўсишини тақсимланмаган фойдага кўчириш фойда ёки зарар ҳисобварақларини ишга солмасдан амалга оширилади.
Асосий воситаларни 16-сон МҲХСга мувофиқ қайта баҳолашни амалга оширадиган корхона молия-хўжалик фаолиятининг боришида юзага келган зарарларни асосий воситаларни қайта баҳолашдан суммалар ҳисобига қоплаши мумкинми?
И.Солиев,
бош аудитор.
– Саволга қараганда, ташкилотингиз молиявий ҳисоботни БҲМС бўйича ҳам, МҲХС базасида ҳам тақдим этади. Ҳақиқатан ҳам, асосий воситалар ҳисоби ва уларни қайта баҳолашни халқаро амалиётда 16-сон МҲХС «Асосий воситалар» тартибга солади. Стандарт ҳисобнинг икки моделидан фойдаланишни ҳал этади: амалдаги харажатлар бўйича ва сиз ҳам фойдаланаётган қайта баҳоланган қиймат бўйича.
Бироқ қайта баҳоланган қиймат бўйича модель пухта ўлчаш мумкин бўлган асосий воситалар учун қўлланади. Ушбу моделда қайта баҳоланган қиймат бўйича ҳисоб, кейинчалик жамланган амортизация ва қадрсизланишдан зарарлар чегирилган ҳолда, қайта баҳолаш санасида объектларнинг адолатли қийматидан иборат бўлади. Қайта баҳолаш тез-тез ўтказиб турилиши ва баланс қийматининг ҳисобот даври охирида адолатли қийматдан фойдаланган ҳолда белгиланган қийматдан жиддий фарқланишига йўл қўймаслик керак. Бунинг устига ягона модель асосий воситаларнинг ҳар бир тоифаси бўйича ишлатилиши керак.
Сўнгра асосий воситаларни қайта баҳолашдан ўсиш бошқа жами даромад (бундан кейин – БЖД) таркибига киритилиб, «Қайта баҳолашдан қийматнинг ўсиши» сарлавҳаси остида капиталда акс этади. Агар асосий воситанинг баланс қиймати қайта баҳолаш натижасида камайса, арзонлаштириш суммаси ушбу актив бўйича БЖДнинг кредит қолдиғини (у мавжуд бўлганда) камайтиради; кўпайганда эса – фойда ёки зарарга киритилади.
Асосий воситани эътироф этиш тугатилганда капитал таркибига киритилган, уни қайта баҳолашдан қийматнинг ўсиши тақсимланмаган фойдага (бундан кейин – ТФ) кўчирилиши мумкин. Бироқ ўсишнинг бир қисми активдан фойдаланишга қараб ТФга кўчирилиши мумкин. Бу ҳолда унинг суммаси активнинг қайта баҳоланган баланс қиймати асосида ҳисобланган амортизация суммаси билан унинг дастлабки қиймати асосида ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги фарқдан иборат бўлади. Кўрамизки, БҲМСдан фарқли равишда қайта баҳолашдан қиймат ўсишини ТФга кўчириш фойда ёки зарар ҳисобварақларини ишга солмасдан амалга оширилади. Ўз ҳисоб сиёсатида акс эттириш зарур бўлган иккинчи вариантни кўриб чиқамиз.
МИСОЛ. Биринчи йилнинг 1 январида харид қилинган асосий восита (бино)нинг дастлабки қиймати – 100 000 ш.б. Фойдали ишлатиш муддати – 5 йил. «Ер участкалари ва бинолар» тоифаси учун компания амортизациянинг чизиқли усулини қўллайди.
1-2 йиллар учун амортизация 40 000 ш.б.ни (100 000 ш.б. / 5 йил х 2 йил) ташкил этади. 3-йилнинг 1 январида баланс қиймати 60 000 ш.б.га тенг. Айтайлик, ушбу санада активнинг адолатли қиймати, баҳолаш ташкилотининг маълумотларига қараганда, 90 000 ш.б.ни ташкил этади. Қўллаш мумкин бўлган усулларнинг бири бўйича қайта баҳолаш натижалари:
|
Қайта баҳолашгача
|
Қайта баҳолашдан
|
Дастлабки қиймати
|
100 000
|
150 000
|
Жамланган амортизация (эскириш)
|
(40 000)
|
(60 000)
|
Баланс қиймати
|
60 000
|
90 000
|
БЖД
|
0
|
30 000
|
Стандарт ундан фойдаланишга қараб ТФга кўчиришга йўл қўядиган актив қийматининг ўсиш суммаси қуйидагини ташкил этади:
|
Активнинг қайта баҳоланган баланс қиймати асосида ҳисобланган амортизация суммаси
|
Активнинг дастлабки қиймати асосида ҳисобланган амортизация суммаси
|
ТФга кўчириладиган фарқ
|
Қиймат, ш.б.
|
90 000
|
100 000
|
|
Фойдали ишлатиш муддати
|
3 йил
|
5 йил
|
|
Амортизация, ш.б.
|
30 000
|
20 000
|
10 000
|
Муқобил ҳисоб-китоб:
30 000 ш.б. / фойдаланиш учун қолган 3 йил = 10 000 ш.б.
Агар корхонангиз молия-хўжалик фаолиятидан 200 000 ш.б. зарар кўрган бўлса, 16-сон МҲХСни қўллаб, қайта баҳолашдан қиймат ўсишининг бир қисмини активдан фойдаланишга қараб ТФга кўчириш билан у зарарни 10 000 ш.б.га камайтириши мумкин.
Татьяна ШАЛУНОВА,
солиқ маслаҳатчиси, аудитор,
CIPA, DipIFR, «Rastax Group» СМТ.