Norma.uz

Ёзда пўстин олмоқчиман

Ойим билан Барнаулдаги қариндошларимизникига меҳмонга бормоқчимиз. Албатта, Сибирдан атир-упалар, мазали пишириқлар ва ҳунарманд усталарнинг буюмларини сотиб оламиз. Ўзим учун пўстин ҳам олишни хоҳлайман.

Марҳамат қилиб айтсангиз, 1 000 АҚШ доллари миқдорида харидларни бож тўламасдан олиб кириш меъёри битта сафар учунми ёки бир кишига мўлжалланганми? Атир-упа маҳсулотларини қанча килограмм сотиб олиб келиш мумкин? Қайси ҳужжатда бу ҳақда ёзилган? Агар ­меъёрдан ошиб кетса, қанча қўшимча ҳақ тўлашимизга тўғри келади?

Т.Хўжаева.

Самарқанд шаҳри.

 

1 000 АҚШ долларига эквивалент бўлган бож тўламасдан олиб кириш меъёри 1 киши учун белгиланган. Сиз ойингиз билан қонуний асосларда икки киши учун 2 000 Америка доллари қийматидаги буюмларни олиб киришингиз мумкин (Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бож олинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрлари, МВ ва БББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Бироқ сўз сафар харажатини қоплаш учун уларни сотиш хусусида эмас, балки ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган товарлар хусусида бораётганлигини билиш керак. Мисол учун, сиз бир номдаги 30 тача крем сотиб олсангиз ва уларнинг ҳажмини шахсан ўзингиз учун олганлигингизни таъкидласангиз-да, сизда божхонада сўзсиз муаммолар юзага келади. Шу сабабли харидларга тўлиқ жамадонингиз моки тижоратчининг сафар халтасини эслатмаслиги керак. Миқдори 3–4 донадан кўп бўлган ҳар қандай товар божхона хизмати ходимида савол туғдириши мумкинлигини инобатга олинг. 1 000 долларлик лимит, ҳатто нархи 5 доллардан бўлса-да, битта товардан 100 тасини олиб келиш мумкинлигини билдирмайди.

«Тижорат туркуми» деган тушунча бор. Агар божхоначилар сиз айни шундай туркумни олиб киряпсиз деб топишса, қуйидагиларни тўлиқ ҳажмда тўлашингизга тўғри келади:

божхона божи – Президентнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон) билан белгиланган миқдорда;

акциз солиғи (акциз солиғига тортиладиган товарларга) – Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон) 13-2-иловада назарда тутилган ставкада;

қўшилган қиймат солиғи – Солиқ кодексининг 206-моддасига мувофиқ белгиланадиган солиқ солинадиган базага нисбатан 20%;

божхонада расмийлаштирганлик учун йиғим – товар божхона қийматининг 0,2 фоизи, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3 000 АҚШ долларидан ортиқ эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги 204-сон Қарори).

Агар ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарларнинг қиймати энг юқори меъёрлардан (киши бошига 1 000 доллар) ошиб кетса, лимитдан ортиқча олиб кириш учун тўлаш керак бўлади. Ҳисоб-китоб учун товарларнинг божхона қийматини белгилаш лозим. У жисмоний шахс томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган товарларнинг нарх лимитларини назорат қилиш учун ҳам талаб қилинади. Шунинг учун божхоначига чеклар, счётлар (тўловномалар) ва декларацияланадиган товарларнинг харид қилинганлиги ва уларнинг нархини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатларни тақдим этиш лозим. Бундай ҳужжатлар ва маълумотлар бўлмаган ҳолда божхоначи товарларнинг божхона қийматини товарларни сотишни амалга оширадиган хорижий фирмалар ва компаниялар каталоглари, прейс-варақларининг маълумотлари асосида ёки божхоначилар ихтиёрида мавжуд бўлган ўзга нарх ахбороти асосида мустақил белгилаш ҳуқуқига эгадир.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1395 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика