Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 28-29 / Бевосита мулоқот

Фоиз мақомга боғлиқ

Озиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдоси билан шуғулланадиган, жами 7 киши ишлайдиган кичик корхона ЯИТни қанча фоизда тўлаши керак?

Ю.Кручинина,

МЧЖ бухгалтери.

 

– 2015 йил учун ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланган:

 ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган юридик шахслар учун – 4,7%1;

 «SOS-Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси учун – 7%2;

микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун – 15%3;

 қолган корхоналар учун – 25%3.

Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг4 1-бандига кўра (2015 йилда киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олганда) ЯИТ тўловчилари тўловни Солиқ кодексида белгиланган тартибда тегишли йил учун Президентнинг Қарори билан белгиланган ставка бўйича, бироқ:

 фермер хўжаликлари ҳар бир ходими учун ойига энг кам иш ҳақининг ­50%и миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;

 микрофирмалар ва кичик корхоналар (фермер хўжаликлари бундан мустасно) ҳар бир ходими учун ойига энг кам иш ҳақининг 65%и миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;

 қолган тўловчилар ҳар бир ходим учун ойига 1 энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблашади.

Бунда ходимларга меҳнат шартномаларига ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш предмети бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлаётган жисмоний шахслар киради.

Низомга мувофиқ ЯИТнинг энг кам миқдори қуйидаги формула асосида аниқланади:

МРяит = К/n х N, бу ерда:

К – бир ойда барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари сони, бироқ корхонада ўрнатилган иш кунлари сонидан ортмаган ҳолда;

n – корхонада белгиланган бир ойдаги иш кунлари сони;

N – бир ходим учун бир ойда ЯИТ нормативи – микрофирма ва кичик корхоналар учун (1.01.2015 йилдан) ЭКИҲнинг 65%и (118 400 х 65% = 76 960 сўм).

Шуни таъкидлаш лозимки, ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларига йиллик меҳнат таътилларига ва иш ҳақи сақланган ҳолда бериладиган таътилларга тўғри келадиган кунлар ҳам тааллуқлидир. Бир ойда ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларини ҳисоблаб чиқаришда қуйидагиларнинг ишлаган кунлари киритилмайди:

 пасайтирилган ставкалар бўйича ЯИТ ҳисоблаб чиқариладиган ихтисослаштирилган цехлар ва участкаларда ишловчи ногиронларнинг иш кунлари;

 касаначиларнинг иш кунлари (ЯИТ бўйича имтиёз муддати тугагунга қадар);

 фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлар бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) якка тартибдаги тадбиркорларнинг иш кунлари.

ЯИТнинг энг кам миқдори ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади.

Агар белгиланган ставкада ҳисоблаб чиқилган ЯИТ суммаси:

ЯИТнинг энг кам миқдоридан кўп ёки унга тенг бўлса, у ҳолда ЯИТ ҳақиқатда ҳисобланган сумма миқдорида тўланиши керак;

ЯИТнинг энг кам миқдоридан кам бўлса, у ҳолда ЯИТ энг кам миқдоригача қўшимча ҳисоблаб чиқилади ва бюджетга тўланади.

Корхонангиз кичик корхона бўлганлиги боис сиз ЯИТни 15%ли ставкада, бироқ умуман корхона бўйича ҳар бир ходимга бир ойда тўғри келадиган энг кам иш ҳақининг 65%идан кам бўлмаган миқдорда тўлайсиз.

 

1ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон Қарорининг 7-банди.

2ВМнинг 26.06.2001 йилдаги 271-сон Қарорининг 1-банди.

3Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 25-илова.

4МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Анжелика НАМ,

«Norma Profi»
эксперти.
 

Прочитано: 1531 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика