Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 28-29 / Мавзуни газетхон белгилади

«СВОП» операцияси: у нима ўзи ва у қандай ҳисобга олинади

Халқаро банк амалиётида своп операциялари тез-тез амалга оширилиб туради. Улар ёрдамида банклар молиялаштириш базасини кенгайтирадилар ва камроқ харажатлар эвазига валюталарнинг талаб қилинадиган жамланмасига эришиш имкониятига эга бўладилар.

 

СВОП – БУ...

ҳисоб-китоблар кунида уни тузиш пайтида мавжуд бўлган курс бўйича валютанинг муайян суммасини сотиб олиш (сотиш) битими бўлиб, бунда кейинроқ санада битим тузиш чоғида келишилган курс бўйича мазкур валюта суммасини қайтадан сотиш (сотиб олиш) мажбурийдир.

Валютавий своп операцияси икки қисмдан иборат:

валюталарнинг дастлабки алмашинуви (spot битим);

қайта алмашинув ва своп шартномасининг ёпилиши (forward битими).

Своп битимларини муайян вақт даври мобайнида зарур бўлган валютадан фойдаланиш учун тузадилар, айни вақтда таъминот сифатида бошқа валюта тақдим этилади. Своп битими ўзаро боғланган икки валюта операцияси тарзида тузилади. Унинг валюта курси своп битими тузиш пайтида амал қилган долзарб валюта курслари ва forward битими валюта курслари асосида ҳисоблаб чиқарилади.

 

Жаҳон банки молиялаштириш стратегиясининг ажралмас қисмини ташкил этадиган своп операциялари узоқ муддатли ва ўрта муддатли қарзларнинг йиллик 15-20%ини қамраб олади. Расмий рақамлар мавжуд эмас, бироқ валюта ва фоиз свопларининг халқаро бозорлари 80–200 млрд АҚШ долларида баҳоланади. Улар ҳажми бошқа дастаклар орқали амалга ошириладиган операциялар сонидан ошади. Бунинг устига, своп операцияларидан халқаро корпорациялар, расмий муассасалар ва давлат органлари фойдалана бошладилар.

 

СВОП БИТИМИ УЧУН НИМА ЗАРУР

Своп битими учун мижозга банкдаги ҳисоб-китоб рақами зарур. У валютавий своп битими тузиш шартномасини имзолаши, ушбу соҳани тартибга солувчи меъёрий база билан танишиши ва, албатта, етарлича пул суммасига эга бўлиши керак.

Ҳозирда тадбиркорларимизда ҳам молиявий дастакларга, шу жумладан своп битимларига қизиқиш ошмоқда. Уларни тузишни Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом1 (бундан кейин – Низом) тартибга солади.

Ўзбекистон банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга оширишда АҚШ доллари, евро, Англия фунт стерлинги, Швейцария франки ва Япония ­иенасидан фойдаланилади. Операциялар сўм ва чет эл валютаси билан, шунингдек икки чет эл валютаси ўртасида ҳам амалга оширилиши мумкин.

Уларни ўтказиш учун банклар Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда қуйидагиларни ишлаб чиқадилар:

ваколатли банклар масъул ижрочилари ва мансабдор шахсларининг своп битимини тузиш ташаббуси билан чиқиши, тасдиқдан ўтказиши ва битимни тузишни тасдиқлаши бўйича ваколатларнинг тақсимланишини ўз ичига олган своп битимларини тузиш тартиби;

своп битимларининг базавий ва якуний курсларини, шунингдек своп битимлари бўйича банклар томонидан қўлланиладиган асбобларни аниқлаш тартиби;

бошқа зарур ички ҳужжатлар.

Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги валютавий своп операциялари тузилган своп контрактларига мувофиқ амалга оширилади. Банклар валютани контрактда кўрсатилган курс бўйича харид қиладилар, сўнгра сотадилар. Улар битим тузиш санасидаги ЎзР МБ курсидан ҳам, тижорат курсидан ҳам фойдаланишлари мумкин. Ушбу шарт банкнинг локал ҳужжатларида аниқлаштирилади.

 

СВОПни БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА АКС ЭТТИРИШ

Ушбу молиявий дастакка қизиқувчи корхоналарда бир қатор саволлар туғилади. Мисол учун, бухгалтерия ҳисобида валютавий своп битими қандай акс эттирилиши қизиқтириши мумкин. Бунда баланс моддаларини қайта баҳолашни ўтказиш ва валюталар курсидаги фарқни акс эттириш керакми?

Бундай битимлар ҳисоби амалда бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларида ишлаб чиқилмаган. Дарвоқе, уни халқаро стандартлар билан тартибга солиш ҳам кўпдан-кўп мунозаралар мавзуси ҳисобланади.

Биргаликда своп битимларининг бухгалтерия ҳисобини таҳлил қилиб кўрамиз. Аввалига бу битим битта ёки иккита эканлигини белгилаб оламиз. Баъзилар бу иккита алоҳида битим деб ҳисоблайдилар: валюта сотилади, бир оз вақт ўтгач у қайтадан сотиб олинади. Уларнинг мухолифлари иккала тараф (банк ва унинг мижози) икки босқичли, бироқ битта валютавий своп битимини тузиб, ўз зиммаларига мажбурият оладилар деб исботлайдилар:

банк валютани биринчи босқичда харид қилиб, уни иккинчи босқичда ўз мижозига шартнома билан белгиланган шартларда қайтадан реализация қилиш мажбуриятини олади;

мижоз эса валюта маблағларини сотиш, кейин эса шартномада назарда тутилган муддатда қайта айирбошлашни бажариш мажбуриятини олади.

Энг қизиғи, униси ҳам, буниси ҳам ҳақ. Шу сабабли корхонанинг ҳисоб сиёсатида своп битимлари ҳисобининг танланган усулини акс эттириш лозим.

Ҳисобда своп битимларини бир-бирига боғлиқ бўлмаган икки операция сифатида акс эттириш улар бир марталик тусга эга бўлган корхоналарга мувофиқ келади. Одатда улар молиявий инвестициялар билан шуғулланмайдиган юридик шахслардир. Бухгалтерия ҳисоби бундай ҳолда мураккаб эмас.

Агар корхона турли инвестициялар, шу жумладан молиявий инвестициялар билан шуғулланса, унга қўйилмалар, уларнинг самараси, пул оқимлари ва ҳоказолар тўғрисида батафсил ахборот зарур. Бунинг учун своп битимларини ўзаро боғланган операциялар, бухгалтерия ҳисобида эса бир вақтнинг ўзида кредиторлик ва дебиторлик қарзи сифатида акс эттирган яхши.

Курс фарқи ҳисобини 22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»2 тартибга солади. Унинг амал қилиши ЎзР ҳудудида чет эл валютасида операцияларни амалга оширадиган барча юридик шахсларга татбиқ этилади (бундан банклар ва бошқа кредит ташкилотлари мустасно).

Бухгалтерия ҳисоби учун сўмлардаги қайта ҳисоблаш чет эл валютасида операция содир этилган санада – маблағлар валюта ҳисобварағига қайд этилган ёки ундан ҳисобдан чиқарилган кунда Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.

Битимнинг ушбу икки босқичи ўртасида муайян вақт ўтади. Марказий банк курсининг ҳар ҳафтада ўзгариши сабабли активлар ва мажбуриятларни қайта ҳисоблашга боғлиқ ҳолда мусбат ёки манфий курс фарқи юзага келади. Тегишинча, битим бўйича валюта сотилганда ёки келиб тушганда бухгалтер уни ЎзР МБ курси бўйича сўмларда қайта ҳисоблаши ва ҳосил бўлган курс фарқини бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида корхонанинг ҳисоб сиёсатида назарда тутилган усул билан акс эттириши лозим.

Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомнинг3 9-бандига кўра хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш операцияни ўтказиш кунидаги Марказий банк курси бўйича акс эттирилади.

Агар хорижий валютани сотиш ёки сотиб олиш МБ белгилаган курсдан паст ёки юқори курс бўйича амалга оширилса, курс фарқи корхонанинг молиявий натижаларига молиявий фаолиятдан даромадлар ёки харажатлар сифатида акс эттирилади. Агар у МБ белгилаган курсдан паст курс бўйича харид қилинган бўлса, юзага келган ижобий фарқ жами даромад таркибига (ЯСТ тўловчиларида – ялпи тушумга) киритилади ва унга фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови солиниши керак (Солиқ кодексининг 132, 140 ва 355-моддалари). ЯСТ тўловчиларида баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолаш чоғида салбий курс фарқи суммаси ижобий курс фарқи суммасидан ортиқ бўлган тақдирда ошиб кетган сумма ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базани камайтирмайди (Солиқ кодексининг ­355-моддаси).

 

Мисол. Корхона хизмат кўрсатувчи банк билан своп битимини тузишга контракт тузди. 31.01.2015 йилда валюта ҳисобварағидаги қолдиқ 1 000 АҚШ долларини ташкил қилди. Валютани сотиш 1.02.2015 йилда тижорат курси бўйича амалга оширилди. Қайта сотиш 3.03.2015 йилда тижорат курси бўйича ҳам ўтказилади.

Айтайлик, своп битимини ўтказиш даврида долларнинг қуйидаги курси амал қилган:

 

Сана

 

МБ курси

 

Тижорат курси

 

01.02.2015 й.

 

2 436,16

 

2 445,00

 

28.02.2015 й.

 

2 460,32

 

 

03.03.2015 й.

 

2 466,86

 

2 475,00

 

31.03.2015 й.

 

2 490,20

 

 

 

1. Икки алоҳида битимнинг бухгалтерия ҳисоби:

Сана

 

Дт

 

Кт

 

Операциянинг мазмуни

 

Сумма

 

Ҳисоб-китоб

 

$

 

сўм

 

 

01.02.2015 й.

 

5210

 

 

Кирувчи сальдо

 

1 000

 

2 436 160

 

1 000 х 2 436,16

 

I битим – валютани сотиш

 

01.02.2015 й.

 

5530

 

5210

 

Конвертация

 

1 000

 

2 436 160

 

1 000 х 2 436,16

 

01.02.2015 й.

 

5110

 

5530

 

Ҳисоб-китоб рақамига МБ курси бўйича сўмдаги эквивалент келиб тушди

 

1 000

 

2 436 160

 

1 000 х 2 436,16

 

01.02.2015 й.

 

5110

 

9540

 

Валюта тижорат курси бўйича сотилганда курс фарқи бўйича даромад акс эттирилди

 

 

 

8 840

 

(2 445 – 2 436,16) х 1 000

 

II битим – валютани сотиб олиш

 

03.03.2015 й.

 

5530

 

5110

 

Тижорат курси бўйича конвертациялаш учун пул маблағлари ўтказилди

 

1 000

 

2 475 000

 

1 000 х 2 475

 

03.03.2015 й.

 

5210

 

5530

 

Тижорат курси бўйича валюта харид қилинди

 

1 000

 

2 475 000

 

1 000 х 2 475

 

03.03.2015 й.

 

9620

 

5210

 

Тижорат курси бўйича харид қилишда салбий курс фарқи акс эттирилди

 

 

8 140

 

(2 475 – 2 466,86) х 1 000

 

31.03.2015 й.

 

5210

 

9540

 

Ойнинг охирги санасида ижобий курс фарқи акс эттирилди

 

1 000

 

23 340

 

(2 490,20 – 2 466,86) х 1 000

 

 

Натижада 2015 йил февралида 8 840 сўм ижобий курс фарқи тарзидаги даромад ҳосил бўлди. Мартда 8 140 сўм салбий ва 23 340 сўм тарзида ижобий курс фарқлари пайдо бўлди. Натижада I чорак учун 24 040 сўмга (8 840 – 8 140 + 23 340) тенг бўлган молиявий фаолият бўйича даромад ҳосил бўлади.

 

2. Ўзаро боғланган битимларнинг бухгалтерия ҳисоби:

Сана

 

Дт

 

Кт

 

Операциянинг мазмуни

 

Сумма

 

Ҳисоб-китоб

 

$

 

сўм

 

01.02.2015 й.

 

5210

 

 

Кирувчи сальдо

 

1 000

 

2 436 160

 

1 000 х 2 436,16

 

Битимнинг I босқичи – валютани сотиш

 

01.02.2015 й.

 

5530

 

5210

 

Конвертация

 

1 000

 

2 436 160

 

1 000 х 2 436,16

 

01.02.2015 й.

 

4890

 

5530

 

МБ курси бўйича валютавий своп шартномасига кўра банкнинг дебиторлик қарзи акс эттирилди

 

1 000

 

2 436 160

 

1 000 х 2 436,16

 

01.02.2015 й.

 

5110

 

6990

 

МБ курси бўйича валютавий своп шартномасига кўра банк олдидаги мажбурият акс эттирилди

 

1 000

 

2 436 160

 

1 000 х 2 436,16

 

01.02.2015 й.

 

5110

 

9540

 

Тижорат курси бўйича валюта сотилганда курс фарқи бўйича даромад акс эттирилди

 

 

8 840

 

(2 445 – 2 436,16) х 1 000

 

28.02.2015 й.

 

4890

 

9540

 

Ойнинг охирги санасида МБ курси бўйича дебиторлик қарзини қайта баҳолаш ўтказилди

 

 

24 160

 

(2 460,32 – 2 436,16) х 1 000

 

28.02.2015 й.

 

9620

 

6990

 

Ойнинг охирги санасида МБ курси бўйича кредиторлик қарзини қайта баҳолаш ўтказилди

 

 

24 160

 

(2 460,32 – 2 436,16) х 1 000

 

Битимнинг II босқичи – валютани сотиб олиш

 

03.03.2015 й.

 

5530

 

5110

 

Тижорат курси бўйича конвертация учун пул маблағлари ўтказилди

 

1 000

 

2 475 000

 

1 000 х 2 475

 

03.03.2015 й.

 

6990

 

5530

 

Валютавий своп шартномаси бўйича банкнинг қарзи сўндирилди

 

1 000

 

2 475 000

 

1 000 х 2 475

 

03.03.2015 й.

 

9620

 

6990

 

Тижорат курси бўйича харид чоғида кредиторлик қарзини қайта баҳолаш ўтказилди

 

 

14 680

 

(2 475 – 2 460,32) х 1 000

 

03.03.2015 й.

 

4890

 

9540

 

МБ курси бўйича дебиторлик қарзини қайта баҳолаш ўтказилди

 

 

6 540

 

(2 466,86 – 2 460,32) х 1 000

 

03.03.2015 й.

 

5210

 

4890

 

Валютавий своп шартномаси бўйича банкнинг қарзи сўндирилди

 

1 000

 

2 466 860

 

1 000 х 2 466,86

 

31.03.2015 й.

 

5210

 

9540

 

Ойнинг охирги санасида ижобий курс фарқи ўтказилди

 

1 000

 

23 340

 

(2 490,20 – 2 466,86) х 1 000

 

 

Ушбу битим бўйича молиявий натижани ҳисоблаймиз. 2015 йил февралида ижобий курс фарқи 33 000 сўмни, салбий курс фарқи 24 160 сўмни, мартда – тегишинча 29 880 ва 14 680 сўмни ташкил қилди.

Чорак якунлари бўйича ижобий курс фарқи (9540-ҳисобварақ кредити бўйича оборот) 62 880 сўмга (8 840 + 24 160 + 6 540 + 23 340), салбий курс фарқи (9620-ҳисобварақ дебети бўйича оборот) 38 840 сўмга (24 160 + 14 680) тенг. Молиявий фаолият бўйича 24 040 сўм даромад олинган.

Ҳисобот даври охирида бухгалтерия ҳисобварақларини ёпиш ва натижани шакллантириш чоғида биринчи ҳамда иккинчи ҳолда 24 040 сўм миқдорида ижобий курс фарқи тарзида молиявий фаолият бўйича даромад ҳосил бўлади, у фойда солиғи ёки ЯСТ солиш объектидир. Ижобий курс фарқи молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда 150-сатрда, салбий курс фарқи 200-сатрда акс эттирилди. 

 

Корхоналар своп битимларини бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг ўзлари учун қулай усулини танлашлари мумкин. Танланган усулни ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаш лозим.

Фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови тўловчилари учун ҳисоб-китобни тузиш чоғида солиқ солинадиган даромадга (тушумга) молиявий фаолият бўйича даромад (24 040 сўм) киритилади. Бунда шуни эслатиш зарурки, ЯСТ тўловчилари учун салбий курс фарқининг ижобий курс фарқидан ошиши (курс фарқи бўйича зарар) ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтирмайди.

 

1МБ Бошқарувининг АВ томонидан 24.07.2008 йилда 1839-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3МВ, ИВ, ДСҚ, МБ, Давстатқўмнинг АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Profi» эксперти. 

Прочитано: 11174 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика