«Солиқ ва божхона хабарлари» ҳамда «Норма маслаҳатчи» газеталари кўплар учун ахборот манбаи, қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлардан хабардор бўлиб боришнинг зўр имконияти бўлиб хизмат қилиб келаётганлиги сир эмас. Уларга фақат шу мақсадда обуна бўлиш жоизми? Айрим обуначиларимизнинг бу саволга жавоблари бир ердан чиқди.
Зуҳра АЗИМОВА,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари:
– «Солиқ ва божхона хабарлари»нинг илк сонларидан бошлабоқ унга яқин ошнолигим бор – бу газета энг аввало қонун ҳужжатларидаги янгиликлар билан боғлиқ ахборотларни вақтида, лўнда қилиб етказиб ва тушунтириб берадиган барқарор ресурсдир. Ҳуқуқ ва иқтисодиёт соҳасидаги янги фармонлар, фармойишлар ва низомлар, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга доир ўзгартишлар ва қўшимчалар, шунингдек кўплаб қизиқарли ва долзарб ахборотларни ҳамиша «Солиқ ва божхона хабарлари» ҳамда «Норма маслаҳатчи» саҳифаларидан топиш мумкин. Айни шу сабабли мамнуният билан бу газеталарга обуна бўламиз ва беканда ўқиб борамиз! Бундан ташқари, муайян муаммолар кўтарилган мақолаларини ҳам фойдали деб ҳисоблайман.
Кирилл КИНЧУК,
«UN-LID TRANS» МЧЖ бош бухгалтери:
– «Налоговые и таможенные вести» ва «Норма» газеталари ишимда менга яхши кўмакчи бўлиб қолган. Газета саҳифаларида бухгалтерларга амалий маслаҳатлар, ёдда тутиш лозим бўлган қоидалар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар, бошқа кўплаб маълумотлар билимдонлик билан, жозибадор қилиб берилади. Энг муҳими, бу нашрлар туфайли қонун ҳужжатларимиздаги ўзгаришлардан вақтида хабардор бўлиб борамиз. Йил бошидан қандайдир янгиликлар жорий этилиши кутилаётган бўлса, «НТВ» ва «Норма»га бемалол таянишим, орқа қилишим мумкин.
Нашрларингизнинг анъанавий босма ифодасига ўрганиб қолинган, лекин мен кўпроқ уларнинг электрон ифодасига мурожаат этаман. Материални ўқиш, у билан танишиб чиқиш асносида фаоллиги билан ажралиб турувчи ҳаволалардан бир йўла фойдаланиш ва бевосита норматив ҳужжат матнига ўтиш мумкинлигини айтмайсизми?! Бу жуда қулай. Яна бир эътиборли жиҳати on-line газеталардан баҳрамандлик имтиёзли обунанинг бонусларидан бири эканлигидир. Бунинг учун сизларга раҳмат!
Нодира МИРЗАРАҲМЕТОВА,
«Трастбанк» хусусий-акциядорлик биржа банки Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот департаменти бош бухгалтерининг ўринбосари – директор ўринбосари:
– Қонун ҳужжатларимиздаги ўзгаришлардан «Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма маслаҳатчи» газеталари орқали хабардор бўлиб борамиз. Ташкилотимизда ходимлар учун ҳар ҳафта техник ўқув ўтказилади, унда кўпинча ҳуқуқ бобидаги у ёки бу янгиликларни таҳлил этиб кўрамиз. Бинобарин, газеталарингиз амалий қўлланма вазифасидан ташқари мутахассисларимиз учун таълим берувчи восита вазифасини ҳам ўтмоқда.
Бош офисимиз 10 комплект газетага обуна бўлган. Минтақавий филиалларимиз ҳам нашрларингизни яхши кўришади. Зотан, «СБХ» ва «Норма маслаҳатчи» долзарб, кундалик амалиёт учун жуда-жуда фойдали материалларни эълон қилади.
Суҳбатдошларнинг сўзларини
мухбиримиз Наталья СПИРИДОНОВА
ёзиб олди.