Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 28-29 / Солиқ солиш

30 фоиздан кўп эмас

Корхонада улардан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиш мақсадида ишлаб чиқариш иншоотларини реконструкция қилиш, газ конларида қудуқларни янгилаш ва янгиларини ишга тушириш, янги бинолар ва иншоотлар қурилиши юритилмоқда. Жорий йилда реконструкциялаш ва модернизациялаш харажатлари суммаси 147 936 минг сўмни ташкил қилди. Асосий воситаларнинг жамғарилган эскириши – 174 115 минг сўм, солиқ солинадиган фойда – 32 000 минг сўм.

Солиқ кодекси 159-моддасининг 3-бандида назарда тутилган, солиқ солинадиган фойдани ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳоз харид қилишга ва ҳоказолар суммасига камайтириш бўйича имтиёзлар қандай қилиб тўғри ҳисобланиши керак?

А.Тўраев,

УШК бош бухгалтерининг ўринбосари.

 

– Сиз тўғри қайд этгандек, солиқ солинадиган фойдани камайтиришга доир имтиёз (Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобининг1 130-сатри) Солиқ кодексининг 159-моддасида келтирилган.

Солиқ солинадиган фойда қуйидаги суммага камайтирилади:

ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳоз харид қилишга, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, шунингдек ушбу мақсадлар учун олинган кредитларни узишга, лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга йўналтириладиган маблағлар суммасига, тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегириб ташлаган ҳолда, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 30%идан кўп бўлмаган миқдорда. Солиқ солинадиган фойдани камайтириш юқорида кўрсатиб ўтилган харажатлар қилинган солиқ давридан эътиборан, технологик жиҳоз бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 5 йил ичида амалга оширилади. Янги технологик жиҳоз харид қилинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан 3 йил ичида реализация қилинган ёки текинга берилган тақдирда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши имтиёз қўлланилган бутун давр учун бекор қилинади. Ушбу имтиёз товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи солиқ тўловчилар томонидан қўлланилади.

Имтиёзни қўллаш тартиби Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида низомда2 (бундан кейин – Низом) белгиланган.

Агар жорий солиқ даврида юқорида таъкидлаб ўтилган мақсадлар учун йўналтириладиган маблағлар суммаси солиқ солинадиган фойданинг 30%идан ошса, қолган сумма келгуси солиқ даврларида ўрнатилган муддатда чегирилиб бориши мумкин. Бунда солиқ солинадиган фойданинг камайтирилиши ҳар ҳисобот (солиқ) даврида ўсиб борувчи якун билан амалга оширилади (Низомнинг 9-банди).

Агар ҳисобот (солиқ) даврида ҳисобланган амортизация суммаси ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган маблағлар суммасидан ошса, ушбу ҳисобот (солиқ) даврида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган фойданинг камайтирилиши амалга оширилмайди (Низомнинг 10-банди).

Ҳисоб-китоб фойда солиғи ҳисоб-китобига 6, 7-иловаларда назарда тутилган.

 

Ҳисоб-китоб қуйидагича амалга оширилади.

Сиз жорий йил (солиқ даври) учун эскириш суммасини кўрсатмаганлигингиз сабабли ушбу сумма 60 000 минг сўмни ташкил қилди деб фараз қиламиз.

Аввало жорий солиқ даври учун камайишнинг энг юқори суммасини ҳисоблаймиз. Солиқ солинадиган фойдани (Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 130-сатри) 30%га кўпайтирамиз:

32 000 х 30% = 9 600 минг сўм.

Энди жорий солиқ даври учун камайишнинг ҳақиқатдаги суммасини аниқлаймиз.

Жорий йилда реконструкция қилиш ва модернизациялаш харажатлари (инвестициялари) суммаси 147 936 минг сўмни ташкил қилди, ундан жорий солиқ даврида ҳисоблаб ёзилган эскириш суммасини – 60 000 минг сўмни чегириш лозим:

147 936 – 60 000 = 87 936 минг сўм.

Ҳисобот даврида сиз солиқ солинадиган фойдани кўпи билан фақат 9 600 минг сўмга камайтира олишингиз мумкинлиги боис 78 336 минг сўм қолдиқ сумма (87 936 – 9 600) кейинги солиқ даврига ўтади (фойдаланишга топшириш йилини ҳисобга олганда жами 5 йил мобайнида). Агар жорий солиқ даври учун амортизация суммаси инвестициялар суммасидан кўп бўлса, чегириш қўлланмайди.

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 1-илова).

2МВ, ИВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Profi» эксперти. 

Прочитано: 1833 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика