Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 28-29 / Солиқ солиш

«Сув солиғи»ни кимлар тўлайди

Корхона аҳолига офтальмология ва стоматология бўйича пуллик тиббий хизматлар кўрсатади. Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси ҳисобланади.

У аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиши боис, 2018 йилгача бўшайдиган маблағларни мақсадли йўналтирган ҳолда солиқларни тўлашдан озод қилинган, яъни уларни ҳисоблаб ёзиши керак.

Агар тиббиёт корхонаси сувни фақат коммунал хизматларга истеъмол қилса, у «сув солиғи»ни тўловчи ҳисобланадими?

Л.Карюкина,

аудитор ёрдамчиси.

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан фойдаланишни ёки сув истеъмолини амалга оширувчи юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиларидир (Солиқ кодексининг 257-моддаси).

Фойдаланилган сувнинг ҳажми солиқ солинадиган базадир (Солиқ кодексининг 259-моддаси).

Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида низомнинг* (бундан кейин – Низом) 2-бандига кўра:

сувдан фойдаланиш – юридик ва жисмоний шахслар томонидан сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

сув истеъмоли (сувни истеъмол қилиш) – юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув ресурсларидан уларни сув объектидан белгиланган тартибда олган ҳолда фойдаланиш.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли учун сув ресурсларини олиш фақат хизмат кўрсатувчи фойдаланиш ташкилотлари билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган шартнома мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади. Сув ресурсларини олиш жойлари уларни бошқариш ва ҳисобга олишнинг тегишли воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқилса, корхонангиз сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиларга киради.

Бироқ аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари 1.10.2007 йилдан 1.01.2018 йилгача барча турдаги солиқларни, шу жумладан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳам тўлашдан озод этилган (Президентнинг 19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармонининг 7-банди; Президентнинг 28.11.2011 йилдаги ПҚ-1652-сон Қарорининг 9-банди). Имтиёз бўшайдиган маблағлардан тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтириш шарти билан қўлланади.

Корхонангиз 2 хил хизмат кўрсатиши, имтиёзлар эса улардан бири учун назарда тутилганлиги боис сиз алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишингиз шарт (Солиқ кодексининг 42-моддаси).

Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби мутаносиб усул ёки тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули орқали юритилиши мумкин. Танланган усул корхонанинг бутун календарь йилга мўлжалланган ҳисоб сиёсати билан белгиланади ҳамда ушбу вақт даври мобайнида ўзгартирилиши мумкин эмас. Бунда даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки фаолиятнинг муайян турларидан бирига киритиш мумкин бўлмаган солиқ солиш билан боғлиқ объектлар ҳисобга олишнинг мутаносиб усулига биноан муай­ян фаолият турига киритилади. Сизнинг ҳолатда ушбу усулни умумий эҳтиёжларга истеъмол қилинадиган сувни ҳисобга олган ҳолда фойдаланилган сувнинг бутун ҳажмига ҳисобланган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммасига қўллаш мумкин.

Шу тариқа, сиз умумий тушумда стоматология хизматларидан тушум салмоғини ва алоҳида офтальмологиянинг салмоғини ҳисоблашингиз лозим. Солиқнинг офтальмология хизматларига тааллуқли қисмига имтиёзни қўллашга ҳақлисиз (яъни солиқни ҳисоблаб ёзасиз, бироқ уни тўламайсиз). Солиқнинг стоматология хизматларига тааллуқли бўлган қисми бюджетга тўланиши керак.


Анжелика НАМ,

«Norma Profi» эксперти.

 

*ВМнинг 19.03.2013 йилдаги 82-сон Қарорига 1-илова.

Прочитано: 2956 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика