Norma.uz

ТИФ ТН кодига қараб...

Уй ҳайвонлари учун озуқа (буғдой кепаги) олиб келишнинг қоидалари ва бунда тўловларнинг миқдорлари қандай?

М.Мамажонов,

МЧЖ раҳбари.

 

– Савол бир қадар нотўғри ифодаланган. Қандай товар ҳақида сўз бораётганлиги ноаниқ. Буғдой кепаги тўғрисидами ёки у таркибий қисмлардан бири ҳисобланган уй ҳайвонлари учун озуқа хусусидами? Бу жиддий масала, чунки талқинда хатоликка йўл қўйилса, бу товар кодини нотўғри белгилашга олиб келиши мумкин. Бу эса ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси учун нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин, чунки ТИФ ТН коди асосида божхона тўловларининг ставкалари аниқланади. Чунончи, мисол учун, буғдой кепаклари учун (ТИФ ТН коди – 2302 30) божхона божи товар божхона қийматининг 5%ини, уй ҳайвонларини боқиш учун озиқ-овқат маҳсулотлари учун эса (ТИФ ТН коди – 23091) 30%ни ташкил этади.

 

БУҒДОЙ КЕПАКЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Буғдой кепаги ўсимлик маҳсулоти ҳисобланиб, «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунга (31.08.1995 йилдаги 113-I-сон) кўра ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органлари назоратидадир. Шу сабабли уларни мамлакатимизга олиб кириш учун экспорт қилаётган мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органлари берадиган фитосанитария сертификати ёки гувоҳномаси талаб қилинади. Шунингдек ЎзР Ўсимликлар карантини бўйича бош давлат инспекцияси берадиган карантин рухсатномаси албатта расмийлаштирилиши керак. Ушбу хизмат республикага келтирилаётган, карантиндаги зараркунандаларни, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни олиб ўтиши мумкин бўлган уруғларни, ўсимликларни, ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа материалларни карантин текширувидан ва лаборатория экспертизасидан ўтказади. Фитосанитария сертификатини қаерда расмийлаштириш мумкинлиги тўғрисида биз «Фитосанитария назоратидан кейин» мақоласида («СБХ», 7.07.2015 йилдаги 27 (1091)-сон) ёзган эдик.

Хўжалик юритувчи субъектлар ўсимлик маҳсулотини импорт қилиш вақтида уларни чет мамлакатлардан республикага етказиб бериш ҳақидаги савдо шартномаларига (битимларига) ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар республика ҳудудига ўтиб қолмаслигини таъминлайдиган талабларини киритишлари шарт. Чет мамлакатлардан кўплаб миқдорда ўсимлик маҳсулотларини сотиб олиш вақтида бу мамлакатларда қишлоқ хўжалиги экинлари ва кўчатларининг фитосанитария ҳолатини ўрганиш учун, зарурат бўлса, ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича мутахассисларни юборишни назарда тутишлари шарт.

Олиб кирилаётган ўсимлик маҳсулоти республика ҳудудига келиб тушган пунктларда ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекторлари томонидан мажбурий текширувдан ўтказилади. Улар олиб кириладиган чегара пунктларини Ўсимликлар карантини бўйича бош давлат инспекцияси белгилайди.

 

УЙ ҲАЙВОНЛАРИНИ БОҚИШ УЧУН ОЗУҚА МАҲСУЛОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Уй ҳайвонларини боқиш учун озуқа (ТИФ ТН бўйича коди – 2309) Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария назорати остидаги товарлар рўйхатига (Давлат ветеринария назорати остидаги юкларнинг экспорти, импорти ҳамда транзитида ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни ташиш қоидаларига2 1-илова) киритилган. Шу сабабли уларни олиб кириш чоғида тегишли ветеринария ҳужжатларини тақдим этиш талаб қилинади.

Импорт чоғида ветеринария гувоҳномасини чегарадаги ветеринария назорат пункти беради, ветеринария сертификатини экспорт қилувчи мамлакатнинг ветеринария хизмати, импорт қилишга рухсатномани бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосарлари беради.

Ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш учун импортчи юк тайинланган жойдаги ҳудудий ветеринария хизматига ёзма мурожаатнома тақдим этиши лозим. Ушбу таомилнинг тартиби ва босқичлари» Кичик аравача учун ҳужжатлар юки» («СБХ»нинг 16.06.2015 йилдаги 24 (1088)-сони) мақоласида батафсил баён этилган.

 

Маълумотнома учун. Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига (ВМнинг 28.04.2011 йилдаги 122-сон Қарорига 1-илова) изоҳга кўра уй ҳайвонлари учун озуқа тайёрлашда ҳам фойдаланиладиган маҳсулотлар мажбурий сертификатланиши керак.

 

Шуни ҳам билиш лозимки, уй ҳайвонларини боқиш учун фойдаланиладиган озуқалар Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари рўйхатига (ВМнинг 13.05.2013 йилдаги 127-сон Қарорига 1-илова) киритилган. Агар олиб кириладиган товар (сизнинг ҳолатда – уй ҳайвонлари учун озуқа) товарнинг бир қисми бўлган ва унинг қийматига кирувчи истеъмол ўровида (идишда) бўлиб, бевосита чакана савдога тушса, улар давлат тилида мажбурий тартибда маркировка қилиниши лозим.

 

БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ

Божхона кодексининг 80-моддасига мувофиқ божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви ветеринария, фитосанитария, экология назорати ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат назоратининг бошқа турлари амалга оширилганидан кейин тугайди.

Эркин муомалага чиқариладиган (импорт) товарларнинг божхона расмийлаштируви Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг3 5-бўлимига мувофиқ амалга оширилади. Юридик шахслар Божхона органларига экспорт-импорт юкларини расмийлаштираётганда тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига4 биноан ҳужжатлар тақдим этадилар. Жисмоний шахслар транспорт ва товарга илова қилинадиган ҳужжатларни (бундан товарлар қўл юкида ёки кузатиладиган багажда олиб ўтиш ҳоллари мустасно); зарур ҳолларда – келиб чиқиш, мувофиқлик, фитосанитария ва ветеринария сертификатлари; божхона юк декларацияси; ваколатли органларнинг рухсатномаларини тақдим этадилар.

 

Маълумот учун. Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (12.08.2004 йилдаги 387-сон) кўра импорт қилувчи жисмоний шахслар экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи билан юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт.

 

Ҳужжатлар божхона органига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда «Товарларни электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этилади.

 

ТЎЛОВЛАР

Товарлар Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётганда қуйидаги божхона тўловлари ундирилади:

божхона божи – Президентнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон) билан белгиланган миқдорда;

акциз солиғи – Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон) 13-2-иловада назарда тутилган ставкада;

қўшилган қиймат солиғи – Солиқ кодексининг 206-моддасига мувофиқ белгиланадиган солиқ солинадиган базанинг 20%и;

божхона расмийлаштируви учун йиғим – товар божхона қийматининг 0,2 фоизи, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3000 АҚШ долларидан ортиқ эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги ­204-сон қарори).

Тегишли божхона тўловларининг суммасини аниқ ҳисоблаш ва уларнинг ставкаларини белгилаш учун қуйидаги ахборотга эга бўлиш лозим: товарнинг тўлиқ номи; 10 белги даражасида унинг ЎзР ТИФ Товар номенклатураси бўйича коди (2012 йил версияси); товарнинг келиб чиқиш мамлакати ва физик тавсифлари ва бошқалар.

 

12309-товар позициясига уй ҳайвонларини боқиш учун фойдаланиладиган, бошқа жойда айтилмаган ёки киритилмаган, ўсимлик ёки ҳайвон хом ашёсини улар бошланғич материалнинг асосий хоссаларини йўқотиши даражасида қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотлар киради, бундан ўсимлик чиқиндилари, ўсимлик қолдиқлари ва шундай қайта ишлашнинг ёрдамчи маҳсулотлари мустасно.

2Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ДВББ бошлиғининг АВ томонидан 22.01.2004 йилда 1302-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

4ТИАВ, МВ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 8.04.1998 йилда 428-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 4760 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика