Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 28-29 / Бевосита мулоқот

Ҳар бир резидент доимий яшовчи ҳисобланавермайди

2010– 2011 йилларда бизнинг МЧЖ (хорижий капитал иштирокидаги корхона) шаҳримизда вақтинча пропискада турган хорижий мутахассисларни меҳнат шартномаси бўйича ишга жалб этган. Солиқ кодексининг 305-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ суғурта бадалларининг тўловчилари бўлиб жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланадилар. Шу сабабли корхона хорижий мутахассисларнинг даромадларига Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ҳисоблаб ёзмади.

Солиқ текшируви жараёнида бизда текширувчи инспекторлар билан ушбу масалада келишмовчиликлар юзага келди. Солиқ органининг позициясига кўра, Солиқ кодексининг 19-моддасига мувофиқ ЎзРнинг резиденти деб Ўзбекистонда доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистонда турган жисмоний шахс эътироф этилади. Тегишинча, у Ўзбекистонда доимий яшовчи ҳисобланади.

Қайси хорижий фуқаролар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчиси ҳисобланади.

Л.Матсалаева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий равишда яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўловчилардир (Солиқ кодексининг 305-моддаси).

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб тургани ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ва чет давлат фуқаролигига мансублигини исботлайдиган далиллари бўлмаган шахслар фуқаролиги бўлмаган шахслар деб ҳисобланади (2.07.1992 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги 632-XII-сон Қонуннинг ­11-моддаси).

Республика Ички ишлар вазирлиги органлари томонидан берилган доимий ва яшаш гувоҳномалари бўлганда хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистонда доимий яшовчи (доимий пропискага ҳақли) ҳисобланади (Президентнинг 26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонига ­2-илованинг1 2-банди; ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон Қарорига 2-илованинг2 III бўлими).

Шу тариқа, агар қўлингизда ишлайдиган чет эл фуқаролари ЎзРда яшаш гувоҳномасига эга бўлсалар, улар Ўзбекистонда доимий яшовчи ҳисобланадилар ва, тегишинча, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари тўловчилари ҳисобланадилар. Солиқ кодексининг 305-моддасида ЎзР резидентлари тўғрисида эмас, балки доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисида сўзланади, шу сабабли ушбу ҳолда «резидент» тушунчасини (Солиқ кодексининг 19-моддаси) қўллаш ўринли эмас.

Шунингдек эслатамизки, меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига келувчи хорижий фуқаро иш берувчи томонидан олинган рухсатнома асосида унинг номига берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномаси бўлгандагина Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаши мумкин (ВМнинг 19.10.1995 йилдаги 408-сон Қарорига 2-илова3 ).

 

1Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низом.

2Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари.

3 Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Profi»
эксперти
. 

Прочитано: 4205 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика