Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 28-29 / Бевосита мулоқот

Меъёрга асосланинг

Компания ходимлари Ўзбекистон Республикаси доирасида хизмат сафарларига юборилади. Компанияда хизмат сафарлари тўғрисида ички низом мавжуд, унда белгиланган энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган суткалик харажатлар меъёрлари назарда тутилган.

Хизмат сафарлари тўғрисидаги компаниянинг ички низомига кўра тўланадиган, қонун ҳужжатлари билан белгиланган меъёрлардан кўп бўлган суткалик харажатлар ходимларнинг даромадларига киритиладими ҳамда уларга ЖШДС ва ижтимоий тўловлар солинадими?

Т.Каспарова,

АК ваколатхонаси

бош бухгалтери.

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқноманинг (МВ ва МИАИМҚВнинг АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 11-бандида белгиланишича, хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун суткалик харажатлар хизмат сафарига юборилган ишларга жамоа шартномалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда белгиланади (республика бўйича ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициентларда):

Тошкент шаҳрида, шаҳарлар – вилоятлар марказларида – 0,1;

бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда – 0,08.

Ушбу кўрсатилган харажатларни қоплаш ҳақиқатда қилинган харажатларни ҳужжатлар билан тасдиқлашсиз амалга оширилади.

Солиқ кодексининг 171-моддаси иккинчи қисми 7-бандига мувофиқ хизмат сафарларида қонун ҳужжатлари билан белгиланган меъёрлар доирасида тўланган суткалик пуллар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди. Тегишинча, меъёр доирасида тўланадиган суткалик пулларга ЖШДС ва ижтимоий тўловлар солинмайди.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромадга киритиладиган, хизмат сафарлари вақтидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланадиган кундалик харажатлар учун суткалик пуллар компенсация тўловлари (компенсациялар) жумласига киради (Солиқ кодексининг 174-моддаси 9-банди). Бинобарин, меҳнат ҳақи тарзида даромаднинг бир қисми ва, тегишинча, жисмоний шахс жами даромадининг бир қисми ҳисобланган меъёрдан ортиқча суткалик пулларга ЖШДС (Солиқ кодексининг 170-моддаси), шунингдек ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари (Солиқ кодексининг 307-моддаси) солинади.

Шу тариқа, сизнинг ҳолатингизда хизмат сафарлари тўғрисидаги ички низомда назарда тутилган меъёрлар бўйича суткалик харажатлар билан кўрсатилган Йўриқномада назарда тутилган меъёрлар бўйича суткалик пуллар ўртасидаги фарққа ЖШДС ва ижтимоий тўловлар солинади.


Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1869 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика