Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 26 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ЯККА ТАРТИБДА ҲИСОБГА ОЛИНАДИ

Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг қарори (АВ томонидан 16.06.2015 йилда 2683-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Реестр – Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар ягона ахборот базаси негизида яратилган фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг якка тартибда ҳисобга олиш бўйича маълумотларнинг ягона электрон ахборот базасидир.

Солиқ кодексининг (Кодекс) 172-моддасида назарда тутилган жисмоний шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича даромадларигина якка тартибда ҳисобга олиниши лозим.

Реестр фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотлар асосида шаклланади. Бунинг учун иш берувчи маълумотларни солиқ ҳисоби бўйича жойлашган солиқ хизмати органларига ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этади (Кодекснинг 310-моддаси).

Бунда Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 4-илова) 4-иловада Реестрда ҳисобга олиниши лозим бўлган маълумотлар иш берувчи томонидан электрон шаклда расмийлаштирилади. Шаклни norma.uz сайтидан олиш мумкин.

Давлат солиқ хизмати органлари маълумотлар келиб тушишига кўра, уларни ДСҚнинг Марказлашган ахборот базасига киритади. Кўрсатилган маълумотлар Пенсия жамғармасига тақдим этилиши учун, жамғармадан келиб тушган электрон сўров асосида якка тартибдаги ҳисобга олишнинг тегишли маълумотлари шакллантирилади ва юборилади.

Ҳужжат билан жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди. Жисмоний шахс қуйидагиларга ҳақлидир:

иш берувчидан ойма-ой бўлинган ҳолдаги маълумотлар тўғрисида маълумотномани бепул олиш;

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларини олиш бўйича давлат интерактив хизматидан фойдаланиш;

иш берувчи томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган маълумотларда хатоликлар аниқланган тақдирда иш берувчидан маълумотларни тўғрилаш ва қайта топширишни талаб қилиш.

Шунингдек, жисмоний шахс:

СТИР берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиши, уни сақлаши ва иш берувчининг талабига кўра тақдим этиши;

СТИР берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномадаги маълумотлар ўзгарган тақдирда, шунингдек ушбу гувоҳнома йўқотилган тақдирда ариза билан солиқ хизмати органларига мурожаат этиши;

солиқ органлари талабига мувофиқ СТИР берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага киритилиши лозим бўлган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши зарур.

Иш берувчи у ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари билан якка тартибдаги ҳисобга олишни юритилишнинг тўғрилиги юзасидан маълумотларнинг ўзаро солиштиришни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бунда иш берувчи жисмоний шахснинг аризасига асосан мазкур жисмоний шахс бўйича ойма-ой бўлинган ҳолдаги маълумотлар тўғрисида маълумотномани ариза олинган кундан бошлаб 3 иш куни давомида бепул бериши лозим, шунингдек маълумотларга тузатишлар киритилган ва солиқ органларига қайта топширилган тақдирда жисмоний шахсни хабардор қилишга мажбур. Юридик шахс қайта ташкил этилган тақдирда маълумотлар тўғрисида маълумотномани бериш бўйича мажбурият унинг ҳуқуқий ворисига юклатилади.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 22.06.2015 йилдаги 24 (678)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Ҳужжатга қисқача шарҳни «Norma Profi»
эксперти Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 1464 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2015-07-07 07:05:06, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика