Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 26 / Қонун ҳужжатлари лойиҳалари

Шартнома интизоми – муваффақият гарови

● Фермерларга шартнома тузишда кўмаклашилди

● Етказилган зарарлар ундирилди

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида «Шартномавий муносабатларнинг хуқуқий асоси» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда эркин бозор иқтисодиётининг негизини ташкил этадиган тарафлар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти, уларнинг ижросини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

 

Тадбирда тадбиркорлар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро муносабатларида тенгликни таъминлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун шартномалар жорий этилгани таъкидланди. Шу нуқтаи назардан соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, уларда шартнома тузиш асослари ва шартлари баён этилган.

«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига кўра адлия органларига шартномаларни тузиш ва бажариш чоғида хўжалик юритувчи барча субъектларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ўз ваколатлари доирасида мазкур ҳужжатларнинг ижро этилиши жараёнини назорат қилиш вазифаси юкланган.

Анжуманда адлия органлари томонидан бу йўналишда изчил фаолият олиб борилаётгани қайд этилди. Айни кунларда мамлакатимиз далаларида ғалла йиғим-терими қизғин паллага кирган. Бу жараёнда ҳам адлия органлари мутахассислари фермер хўжаликларига контрактация шартномаларининг бажарилишини таъминлашда ҳуқуқий кўмак бермоқда. Жумладан, 2015 йилнинг биринчи чорагида аграр соҳадаги хўжалик юритувчи субъектларга 500 мингдан зиёд шартнома тузилишида ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Шартномавий интизомни мустаҳкамлаш бўйича доимий назорат олиб борилмоқда. Кўрилган таъсир чоралари натижасида қарийб 7 минг шартнома қайта тузилиб, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг кўплаб қарорлари бекор қилинди. Айбдор 293 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди. Шундан 10 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Шу билан бирга, мансабдор шахсларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан тегишли идораларга юзга яқин таклиф киритилди.

Шартномавий мажбуриятлар бажарилмаслиги оқибатида хўжалик юритувчи субъектларга етказилган зарарларни ундириб бериш масаласи ҳам алоҳида эътиборда. Судларга 41 млрд сўмдан ортиқ даъво аризаси киритилиб, ҳозирги кунгача уларнинг ярми қаноатлантирилди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2009 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика