Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 26 / Репортаж

Наркотик моддалар йўқ қилинди

Пойтахтимизда 1 тонна 400 кг гиёҳванд моддалар йўқ қилинди 

 

Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан пойтахтимизнинг Сергели туманидаги заводлардан бирида ҳукумат топшириғига биноан бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда наркобизнесга қарши кураш давомида мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг навбатдаги туркуми йўқ қилинди.

 

Тадбирда БМТнинг Марказий Осиёда Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг минтақавий ваколатхонаси, давлат ва жамоат ташкилотлари, мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистонда қўлланиладиган амалиётга мувофиқ, судларда ашёвий далил сифатида кўрсатилган наркотик воситалар ҳукм кучга киргач, Наркотикларни назорат қилиш бўйича давлат комиссияси аъзолари томонидан барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари вакиллари иштирокида махсус ажратилган печларда ёқиб юборилади.

Анъанага биноан Идоралараро комиссия аъзолари иштирокида домна печларида 1 тонна 400 кг гиёҳванд воситалар, шу жумладан, 133,3 кг героин, 775 кг опий, 309 кг марихуана, 93,2 кг гашиш, 84 кг кўкнори, шунингдек, наша ўсимликлари ҳамда таблетка ва эритмалар шаклидаги психотроп препаратлар ёқиб юборилди. Тадбир давомида наркожиноятчиларни қўлга олиш ҳолатлари тасвирланган видеоматериаллар ҳам намойиш қилинди.

Халқаро экспертларнинг маълумотларига кўра, Афғонистон дунёда энг кўп гиёҳванд моддалар етиштириладиган давлат ҳисобланади. Афғонистонда ўтган йилда кўкнори экилган майдонлар сатҳи 224 минг гектарни (2013 йилда 209 минг гектар) ташкил қилган ва натижада етиштирилган опий 2013 йилга нисбатан 900 тоннага ортиб, жами 6 400 тоннани ташкил қилган. Йўқ қилинган наша далалари эса 63%га қисқариб, атиги 2,7 минг гектарни ташкил қилган. Ваҳоланки, 2013 йилда 7,3 минг гектар майдондаги наша йўқ қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказининг маълумотларига қараганда, 2014 йилда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 6 698 та жиноят фош қилинган бўлиб, бу 2013 йилдагига нисбатан 982 тага кам деганидир.

2014 йилда мамлакатимиз бўйича 2298 кг гиёҳванд моддалар (2013 йилда 2326 кг), шу жумладан, 106,5 кг героин (2013 йилда 121,6 кг), 881,9 кг опий (2013 йилда 851,3 кг), 802,9 кг марихуана (2013 йилда 873,5 кг), 100 кг гашиш (2013 йилда 143,3 кг) ва 406,3 кг кўкнори (2013 йилда 336,3 кг) мусодара қилинди.

Гиёҳванд моддаларни йўқ қилиш тадбирида маълум қилинишича, ўтган йилда республика суд органлари томонидан 3 433 та жиноят ишлари кўрилиб, 4 568 нафар шахсга нисбатан жазо чоралари қўлланилган.

2014 йилда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят учун 100 нафар (2013 йилда 111 нафар) чет эллик фуқаролар қўлга олиниб, улардан 133,31 кг гиёҳванд моддалар, 1 533 та психотроп таблеткалар, 1 610 литр ва 263 грамм прекурсорлар мусодара қилинди.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати

материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 1898 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика