Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 26 / Амалий бухгалтерия

Маҳалла ёрдам сўради

Бизнинг ташкилотимиз маҳалланинг илтимосига кўра хайрия кўмагини кўрсатди – Тошкент онкология диспансерининг ҳисоб-китоб рақамига жисмоний шахснинг даволаниши учун тўловни амалга оширди. ЖШДС ва ШЖБПҲга бадал жисмоний шахснинг аризасига биноан ушлаб қолинади.

Жисмоний шахснинг даволаниши учун тўлов кўринишида кўрсатилган хайрия ёрдамини қандай бухгалтерия проводкалари орқали акс эттириш лозим?

М.Зоҳидова,

қандолатчилик фабрикаси бош бухгалтери.

 

– Мазкур ҳолатда ташкилот ходими ҳисобланмаган жисмоний шахснинг даволаниши учун тўлов Солиқ кодексининг 177-моддаси бўйича ушбу шахснинг моддий наф тарзидаги даромади сифатида қаралади.

Меҳнатга (бажарилган ишларга, хизматларга ва бошқаларга) ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар, жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб, масалан, юридик шахс томонидан олинган бирор-бир товарлар (ишлар, хизматлар)га тўланган тўлов моддий наф сифатида кўриб чиқилади. Ташкилот ходимлари ҳам, бошқа жисмоний шахслар ҳам уларни олувчилар бўлиши мумкин.

Моддий наф тарзидаги даромадлар жисмоний шахснинг жами даромади таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 171-моддаси), тегишинча, тўлов манбаида уларга ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 170-моддаси). Уларга ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинмайди (Солиқ кодексининг 307-моддаси). Бироқ, мурожаатдан кўриниб турибдики, жисмоний шахс сизга ариза тақдим этган. Солиқ кодексининг 184-моддасига мувофиқ ташкилот билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромадларни тўлашда олувчининг ёзма аризасига асосан даромадлардан ЖШДС ушланмайди. Бундай ҳолатда у ДСИга топширилган даромадлар тўғрисида декларацияга асосан ЖШДСни ўзи тўлаши лозим. Бундай тўловдан ЖШДС ушланган ёки ушланмаганлигидан қатъи назар, сизнинг корхонангиз солиқ даври тугаганидан кейин 30 кун мобайнида солиқ ҳисобида турган жой бўйича ДСИга асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотномани тақдим этиши шарт (Солиқ кодексининг 187-моддаси)*.

«Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (2.12.2004 йилдаги 702-II-сон) 6-моддасига мувофиқ иш берувчиларнинг, шунингдек меҳнат фаолиятини меҳнат шартномаси асосида амалга оширувчи фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этиши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, мажбурийдир. Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 1-бандида белгиланишича, меҳнат фаолиятини меҳнат шартномалари бўйича амалга ошираётган фуқаролар (улар жумласига ишловчи пенсионерлар, ўриндошлар ҳам киради), шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарадиган фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчилар сифатида жамғариб бориладиган пенсия тизимининг иштирокчилари ҳисобланадилар. Иш берувчи юридик шахслар ўз ходимларининг ­ШЖБПҲларига мажбурий бадаллар киритишга мажбурдир (Низомнинг 4-банди).

Кўриб турганимиздек, фуқароларга тегишли ШЖБПҲга бадаллар ҳисоблаб ёзилишининг мажбурий шарти «иш берувчи–ходим» меҳнат муносабатлари ҳисобланади. Сизнинг ташкилотингиз даволаш пулини тўлаган жисмоний шахс ходимингиз ҳисобланмаслиги боис унинг моддий наф тарзидаги даромадларидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисобланмайди.

Бухгалтерия ҳисобида моддий наф тарзидаги даромадларни махсус жорий қилинган 6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағида акс эттириш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Тиббиёт муассасасининг жисмоний шахсни даволаш учун шартномага кўра олдиндан ҳақ тўлаши акс эттирилган

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Тиббиёт муассасасидан жисмоний шахсни даволаш учун ҳисобварақ-фактура олинган

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Бўнакни ҳисобга олиш акс эттирилган

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

Ташкилотнинг жисмоний шахсни даволашга ҳақ тўлаш бўйича харажатлари акс эттирилган (жисмоний шахсга моддий наф тарзидаги даромад ҳисоблаб ёзилган)

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»;

6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар»

6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар»;

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

Моддий наф тарзидаги даромаддан ЖШДСни ҳисоблаб ёзиш ва ўтказиш акс эттирилган (агар жисмоний шахс солиқни ушламаслик тўғрисидаги аризани тақдим этмаган бўлса)

 

6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар»;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромаддан ЖШДС тўлаши акс эттирилган (агар жисмоний шахс солиқни ушламаслик тўғрисида ариза тақдим этмаган бўлса)

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар»

 

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

 

*Таҳририятдан. Маҳаллани ҳамда даволаниши учун сиз ҳақ тўлаган кишини унга кўрсатилган хайрия ёрдамининг солиқ оқибатлари ҳақида огоҳлантириш мақсадга мувофиқ бўларди.

Прочитано: 1973 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика