Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 26 / Қонун ҳужжатлари лойиҳалари

Суғурта бадаллари якка тартибда ҳисобланади

Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги Қарори (15.08.2013 йилдаги 225-сон) доирасида давлат порталида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган фуқароларнинг суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг электрон марказлаштирилган реестрини шакллантириш ва жорий қилиш тўғрисида низом лойиҳаси муҳокама қилинди.

 

Лойиҳа Ҳукуматнинг «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги Қарорига (14.04.2015 йилдаги 90-сон) мувофиқ ишлаб чиқилди. Лойиҳада тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шакллари (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-илова) бўйича ҳисобга олинган жойдаги солиқ инспекциясига ҳар бир ходим бўйича иш берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан бундай ҳисобга олишни жорий қилиш назарда тутилган.

Иш берувчидан олинган маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг (ДСҚ) Ахборотлар базасида сақланади, Пенсия жамғармасига унга кириш учун рухсат берилади.

Лойиҳада шунингдек иш берувчи билан аввал меҳнат муносабатларида бўлган ходим ёки шахснинг ёзма талабига кўра 3 иш куни мобайнида унга ойлар кесимида ҳисобланган мажбурий тўловлар ҳақида маълумотномани бериш каби иш берувчининг мажбуриятлари назарда тутилган. Мазкур маълумот махфий ҳисобланади.

Маълумотлар иш берувчида ва ДСҚнинг якка тартибда ҳисобга олиш электрон базасида якка тартибда ҳисобга олиш иштирокчиси вафотидан кейин 5 йил сақланиши лозим. Ходим уларнинг электрон шаклдаги сўров йўли билан олиши мумкин. Солиқ инспекциясига тақдим этилган маълумотларда иш берувчи томонидан йўл қўйилган хатоликлар аниқланган ҳолатда ходим иш берувчидан маълумотларни тузатиб топширишини талаб қилиши мумкин.

Амалиётда юзага келаётган муаммолар Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлашга оид мажбуриятлар бажарилаётганда вужудга келадиган муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш заруратини туғдирмоқда. Кўриб чиқилаётган лойиҳанинг қабул қилиниши ушбу муаммоларнинг ечими бўлади деб ўйлаймиз. Бироқ шуни ҳисобга олиш керакки, ҳужжат келишишнинг бошланғич босқичида турибди ва унга ўзгартиришлар, тузатишлар киритилиши ёки унинг қабул қилиниши рад этилиши мумкин.

 

Елена ЕРМОХИНА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2167 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика