Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 26 / Халқаро стандартларга ўтиб

МҲХС билан ишлашга тайёрмисиз?

ИЛК БОР ҚЎЛЛАШНИНГ АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ ҲАҚИДА, ЁКИ ИШНИ НИМАДАН БОШЛАШ КЕРАК

 

Молиявий ҳисоботни молиявий ҳисобот халқаро стандартларига (МҲХС) мувофиқ тузиш зарурлиги бугун кенг муҳокама қилиняпти. Бу ажабланарли ҳол эмас. МҲХС қоидаларига асосланиб тузилган ҳисобот борган сари талабгир бўлиб боряпти. Ўзбекистон компанияларининг акциядор ва менежерларини унга ўтиш тўғрисида ўйлашга мажбур этаётган афзалликлари эса оз эмас.

 

МҲХС бўйича тузилган ҳисобот банк кредитларини янада фойдали шартларда олишга йўл очади. У компанияга халқаро капитал бозорларига чиқиш имкониятини яратиб беради. Бундан ташқари, унга ўтиш мамлакатимиз бизнесининг хорижий шериклар билан ҳамкорлигини рағбатлантириши керак. Бундай ҳисоботни тузиш фирмаларга бошқарувга оид қарорларни қабул қилиш учун янада очиқ-ошкора ва тартибланган ахборот беради.

Президентнинг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида (24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон) МҲХС асосида шакллантирилган йиллик молиявий ҳисоботни албатта чоп этиш назарда тутилган.

Миллий ҳисоботни унга ўтказишнинг асосий жиҳати шундаки, МҲХС ҳисобот тузишни тартибга солади ва ҳисобни «МҲХСга мувофиқ» юритишни талаб қилмайди. Айни вақтда миллий стандартларда ўзаро боғланган бухгалтерия ҳисоби юритиш ва молиявий ҳисобот тузишнинг қатъий қоидалари мавжуд. Халқаро стандартлар унинг турли моддалари – бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар, капиталнинг ўзгариши, пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботлар ва изоҳларни ­эътироф этиш, ўлчаш ва очиб бериш масалаларини тақозо этади ва тушунтиради.

Шу сабабли компания ҳисобни миллий стандартлар бўйича юритиши керак. Бу эса қонун ҳужжатларининг амалдаги меъёрлари ва, энг муҳими, солиқ ҳисоботи, солиқ солиш объектлари ва солиқ мажбуриятларини ҳисобга олиш билан боғлиқ. Кейин эса МҲХС бўйича ҳисоботни тайёрлаётганда ҳар бир ҳисобот санасига муайян ва ўзига хос тузатишлар киритиш керак. Ушбу жараён МҲХС бўйича ҳисобот трансформацияси деб номланади, ундан амалиётда энг кўп фойдаланилади.

 

ТРАНСФОРМАЦИЯ НИМА ВА УНИ МИЛЛИЙ КОМПАНИЯДА ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ КЕРАК?

Миллий ҳисобот трансформациясининг кенг халқаро амалиётида МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг 3 усули шаклланган:

биринчи – трансформацияни ҳисоб тизимидан ташқари ўтказиш, у трансформациянинг ташқи модели деб номланади;

иккинчи – ҳисоб тизими ичидаги трансформация. Ҳисоб миллий стандартлар бўйича юритиладиган тизимга трансформация мақсадида автоматик ва «қўлдаги» тузатишларни акс эттирадиган махсус модуль жойлаштирилади;

учинчи – ҳисобни параллел юритиш. Унда миллий бухгалтерия ҳисоботини тайёрлашга боғлиқ бўлмаган ҳисоб жараёни ташкил этилади.

Хуллас, трансформация шундай таомилки, у ҳисобот санаси ҳолати бўйича ўтказилади ва у миллий ҳисоб стандартлари бўйича тайёрланган молиявий ҳисобот кўрсаткичларини унинг барча элементларини эътироф этиш, ўлчаш ва очиб беришнинг тегишли қоидаларини ҳисобга олган ҳолда МҲХС форматига ўтказиш учун зарур бўлган барча тузатишларни ўз ичига олади.

Шуни ҳисобга олиш лозимки, агар МҲХС бўйича параллел ҳисоб йўлга қўйилмаган бўлса, ҳисобот саналари ўртасидаги оралиқ даврлар учун тезкор ахборот олиб бўлмайди. Бу эса трансформацияни фақат миллий ҳисобот тузилгандан кейингина амалга ошириш мумкинлигини англатади, бу эса МҲХС бўйича ҳисобот олиш учун кетадиган вақтни кўпайтиради. Трансформация чоғида кўпинча МҲХС бўйича ҳисобот маълумотларининг аниқлиги пасайишини тушуниш муҳим, чунки унинг жараёнида фақат муҳим моддаларга тузатишлар киритилади ва бир талай баҳолаш мулоҳазалари ва профессионал мулоҳазалардан фойдаланилади (масалан, бирламчи ҳужжатларсиз турли ҳисобланмалар, активларнинг қадрсизланиш миқдори, улар учун ликвид бозор мавжуд эмаслиги ҳолатида адолатли қийматни белгилаш ва ҳоказо).

Трансформациянинг ҳар бир усули ўз афзалликлари ва камчиликларига эга, уларни МҲХС бўйича ҳисобот тайёрлаётганда эътиборга олиш лозим.

Чунончи, масалан, параллел ҳисобда компания тизимни батафсил таҳлил қилиш, маълумотларнинг долзарблиги, миллий ҳисобга боғлиқ бўлмаган жараённинг автоматлаштирилиши кўринишида афзалликлар ҳамда МҲХС бўйича ҳисобот учун ҳисоб маълумотларини шакллантиришнинг янада очиқ-ошкор тизимига эга бўлади. Бироқ ушбу ютуқлар дастурий таъминотдаги салмоқли чиқимларни (вазифаларни омилкорлик билан белгилаш, аниқ услубиятни, ҳисобварақлар режасини ишлаб чиқиш зарур) келтириб чиқаради. Кейинроқ дастурий таъминотга ўзгартириш киритиш, янги қоидалар ва регламентларни жорий этиш зарур бўлганда ишлаб чиқувчиларга ғоятда боғлиқлик юзага келади. Бундан ташқари, назоратни юқори даражада автоматлаштириш амалиётда кўпинча шунга олиб келадики, ходимлар маълумотларни автоматик равишда киритиб, операциянинг моҳиятини тушунмайдилар.

Бугунги кунда ҳисоб тизимидан ташқари трансформация устун равишда тарқалган, у энг кўп бюджетли ҳисобланади. Унинг ютуқларига ишлаб чиқиш учун пул ва вақт харажатларининг энг кам миқдори (трансформация учун Excel жадвалидан фойдаланилади), маълумотларга ишлов беришнинг мослашувчанлиги – ишлаб чиқариш ёки ҳисоб сиёсати шартлари ўзгарганда ҳисоботни шакллантириш тизимини осон ўзгартириш мумкин, БҲМС ва МҲХС бўйича маълумотларнинг аниқ боғланиши, уларни таҳлил қилишнинг соддалиги, хатоларни ҳеч қийналмасдан енгил тузатиш имкониятини киритиш мумкин. Бундай трансформация ходимларни ўқитишни талаб қилмаслиги билан ажралиб туради, малакали аудиторлик компанияси билан шартнома тузиш мумкин, бунда халқаро эътироф этилган ёки бундай лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий тажрибасига эга бўлган компания бўлгани маъқул. Агар трансформацияни компания ходимлари амалга оширсалар, улар, албатта, МҲХСни ҳам, БҲМСни ҳам яхши билишлари керак. Ҳисоб тизимидан ташқари трансформациянинг номаъқул томони пухта тузилган ва маълумотларни кўчиришни назорат қиладиган миллий баланс «ёпиқ» ҳисобварақларининг зарурлиги ҳисобланади. Бундан ташқари, миллий стандартлар бўйича ҳисобот аудити бўлмаган тақдирда, унинг асосий муҳим хатолари МҲХС бўйича ҳисоботда мавжуд бўлади.

Ҳисоб сиёсати ичида трансформацияни ўтказиш ушбу икки усул ўртасида ўртача мавқени эгаллайди. У параллел ҳисобни амалга киритишга қараганда камроқ харажатларни талаб қилади. Унинг камчиликларига трансформация маълумотларининг БҲМС бўйича «ёпиқ» ҳисобварақларга ­қатъий боғланиши, БҲМС бўйича ҳисоб ўзгарганда дастурга тузатишлар киритишга доир қўшимча харажатлар, тизимдан ташқари трансформация билан таққослаганда камроқ очиқ-ошкоралик, таҳлилнинг қийинлигини киритиш керак.

 

ТРАНСФОРМАЦИЯНИНГ ДАСТЛАБКИ ҚАДАМЛАРИ

МҲХС бўйича ҳисоб юритиш – ҳар бир компаниянинг ички иши. У стандартлар билан мутлақо тартибга солинмайди. Халқаро стандартлар бухгалтерга намунавий проводкалар ёки «МҲХС ҳисобварақлари режаси» билан бирга аниқ услубиятларсиз фақат ҳаракат қилишга туртки беради. Шу сабабли биринчи босқичда қонун ҳужжатларига кўра ёки ўз хоҳиши билан МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни шакллантирмоқчи бўлган ҳар қандай корхона МҲХС бўйича ўз сиёсатини белгилаши ва ишлаб чиқиши керак.

Дастлаб трансформация жадвали қандай кўринишга эгалигини белгилаб оламиз:

 

БҲМС бўйича ҳисобот

 

 

МҲХС ўтган йиллар тузатишлари

=

Ўтган йилларнинг тузатишларидан кейин оралиқ натижа

Реклассификация

 

Жорий йилнинг тузатишлари

 

=

Йил охирига МҲХС бўйича ҳисобот

Баланс

Активлар

Пассивлар

Капитал

ТФ*

+ Х

 

(кирим сальдоси)

= Y

Х

(Х)

Х

(Х)

(Х)

 

ФЗҲ*

Тушум

Таннарх

Солиқларни тўлашгача фойда

Солиқлар

Соф фойда

 

 

Х

(Х)

(Х)

Х

(Х)

(Х)

 

 

*ТФ – тақсимланмаган фойда;

ФЗҲ – фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот.

 

МҲХС бўйича тузатишлар ва турли реклассификациялар ҳисоб-китоби кўплаб қўшимча ахборотни талаб қилади. Ҳисобот трансформацияси учун ўзингизга БҲМС билан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ўртасидаги принципиал фарқларни белгилаб олиш зарур. Кейин миллий баланс моддаларини унга киритилган ҳисобварақлар қолдиқлари бўйича батафсиллаштириш керак. Бунинг учун жадвал тузилади, унда синтетик ва таҳлилий ҳисобварақлар бўйича сальдо бўлади.

Шундан кейин трансформацияланадиган бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари бўйича ахборот йиғиш ва тайёрлаш лозим. Масалан, МҲХС бўйича ҳисоботда асосий воситалар қийматини акс эттириш учун аввало корхона балансида қайд этилган объектлар тўғрисида ахборот йиғилади. Кейин улар 16-«Асосий воситалар» МҲХС белгилаган тоифалар бўйича гуруҳланади: ер участкалари ва бинолар, машина ва ускуналар, сув кемалари, ҳаво кемалари, автотранспорт воситалари, мебель ва муҳандислик ускуналарининг ичга қуриладиган элементлари ва офис жиҳозлари. Тузатишлар киритилганидан кейин бухгалтер баланс ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот маълумотларини қайта ҳисоблайди, изоҳлар тузади, улар ҳисоб сиёсати хусусиятлари ва трансформация усулларини очиб беради.

Шуни назарда тутиш лозимки, халқаро стандартлар баланс ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг ягона шаклини белгиламайди, фақат уларда очиб берилиши керак бўлган ахборотнинг энг кам миқдорини тартибга солади ва уни бериш қоидаларини белгилайди. Масалан, балансда моддалар уларнинг ликвидлилик даражасига мувофиқ жойлаштирилиши керак. Компания активлар ва мажбуриятларни жорий (қисқа муддатли) ва жорий бўлмаган (узоқ муддатли) сифатида классификациялаш ёки классификацияламасликни мустақил ҳал этишга ҳақлидир. Бироқ агар улар классификацияланмаган бўлса, қисқа муддатли ва узоқ муддатли активлар ҳамда мажбуриятлар молиявий ҳисоботга изоҳларда алоҳида очиб берилиши керак.

 

Гўзал ИСЛОМОВА,

«Baker Tilly Tashkent» МЧЖ АТ бошқаруви раиси.

Давоми бор.

Прочитано: 4142 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика