Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 26 / ДБҚда тадбир

Oқ йўл сизга, битирувчилар!

Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институтида институт битирувчиларига дипломлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ДБҚ раҳбарияти, божхона фахрийлари, ОАВ ходимлари, шунингдек, ота-оналар қатнашдилар.  

 

Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенатининг аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Зайниддин Низомхўжаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев, ДБҚ раиси Зоҳид Дусанов ва бошқалар божхона хизматининг энг муҳим мезони – адолатли бўлиш, қонунларга оғишмай амал қилиш эканлигини, божхона ходимидан нафақат ўз касбининг сирларини чуқур эгаллаш, балки халқимиз маънавияти ҳамда олижаноб ахлоқий фазилатларни ўзида мужассам этиш зарурлигини алоҳида таъкидлашди.

«Божхона иши» ва «Божхона ҳуқуқи» мутахассисликлари бўйича институтда таҳсил олган ушбу битирувчилар шарафли ва масъулиятли хизмат фаолиятига учирма қилинаётган тўққизинчи «қалдирғочлар»дир.

Ўқиш жараёнида битирувчилар Давлат таълим стандартлари асосида тасдиқланган ўқув режаларига мувофиқ иқтисодий, ҳуқуқий, гуманитар ва фундаментал фанлар ҳамда божхона назоратини ташкил этиш, ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан бошқариш, валюта назорати, тезкор-қидирув фаолият, божхона статистикаси ва ахборот технологиялари каби фанларни ўзлаштирдилар.

Битирувчиларни кузатиш маросими бир гуруҳ санъаткорлар иштирокидаги тантанали байрам дастурига уланиб кетди.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 1572 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика