Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 26 / Долзарб мавзу

Ҳаммага керакли шакллар

Иккинчи чорак учун солиқ ҳисоботларини тайёрлаш вақти яқинлашмоқда. Унга киритилган муҳим янгиликлардан бири Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 4-илова ҳисобланади. Бу шакл илк маротаба тўлдирилади.

2015 йилдан ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-илова) ўзгартиришлар киритилди: Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (кейинги ўринларда – Ҳисоб-китоб) «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумот» деб номланган 4-илова билан тўлдирилди.

 

Фуқароларнинг тўланган суғурта бадаллари ҳақида маълумотларни якка тартибда ҳисобга олиш тизими, биринчи навбатда, ходимларнинг иш ҳақидан ҳисобланган суғурта бадаллари ҳақидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш учун ташкил қилинади. У пенсия миқдори белгиланаётган жисмоний шахсларнинг иш стажи ва даромадлари тўғрисидаги маълумотларни олишга, уни тайинлаш таомилини тезлаштиришга ва тартибини соддалаштиришга имконият яратади, шунингдек суғурта бадаллари тўғри ҳисоблаб ёзилаётганлигини назорат қилишга шароит яратиб беради.

Президент томонидан фуқароларнинг суғурта бадалларини ҳисобга олиш тизимини ишлаб чиқиш тўғрисидаги қарор 2013 йил декабрь ойида қабул қилинган эди (25.12.2013 йилдаги ­ПҚ–2099-сон Қарор). Жорий йилда МВ ва ДСҚнинг қарори (АВ томонидан 28.01.2015 йилда 2439-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан бундай ходимлар реестрининг шакли ҳисобот таркибида тасдиқланди. Унда ходимнинг Ф.И.О., СТИРи, чоракнинг ҳар бир ойи бўйича, чорак учун жами, йил бошидан ҳисобот даври учун ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси кўрсатилади.

ВМнинг «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги Қарорининг (14.04.2015 йилдаги 90-сон) 2-бандига мувофиқ янги ҳисобот шакли қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

2015 йилнинг биринчи ярим йиллигидан – Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича;

2016 йилнинг биринчи чорагидан – Ўзбекистон Республикасининг қолган барча ҳудудлари бўйича.

Бу дегани, 2015 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун Ҳисоб-китобга янги иловани Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида солиқ ҳисобида турган жойи бўйича рўйхатга олинган солиқ тўловчиларгина топширадилар.

Иш берувчилар улар ҳисобда турган ДСИга ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисобот таркибида 4-иловани ҳам тақдим этадилар. Ҳисобот топшириладиган муддатлар Солиқ кодексининг 310-моддасида белгиланган – ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

II чорак учун Ҳисоб-китобга 4-илованинг тўлдирилишига мисол келтирамиз. Бунда 2-ходим 2015 йил 1 апрелдан ишдан бўшаган, унинг ўрнига эса айнан ўша кундан 3-ходим ишга олинган.

ҲАР БИР ЖИСМОНИЙ ШАХС КЕСИМИДА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА ҲИСОБЛАНГАН ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

Т/р

 

Жисмоний шахснинг Ф.И.О.

 

СТИР

 

Олдинги ҳисобот даври охирига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси (олдинги ҳисобот даври учун Маълумотнинг 9-устуни)

 

Ҳисобот чораги учун ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари, шу жумладан (ортиб борувчи якунсиз тўлдирилади):

 

Ҳисобот даври охирига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси (4-уст. + 8-уст.)

 

чорак- нинг I ойи учун

 

чорак- нинг II ойи учун

 

чорак- нинг III ойи учун

 

ҳисобот чораги учун жами (5-уст. + 6-уст. + 7-уст.)

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

1

 

1-ходим

 

123456787

 

210 000

 

70 000

 

70 000

 

70 000

 

210 000

 

420 000

 

2

 

2-ходим

 

123456788

 

168 000

 

0

 

0

 

0

 

0

 

168 000

 

3

 

3-ходим

 

123456789

 

0

 

56 000

 

56 000

 

56 000

 

168 000

 

168 000

 

ЖАМИ

 

378 000

 

х

 

х

 

х

 

378 000

 

756 000

 

 

Тегишли солиқ даврининг биринчи чораги учун 4-иловани тўлдиришда 4-устунга «0» қиймати қўйилади. Яъни олдинги солиқ даври (йили) учун ортиб борувчи якун билан 9-устунда акс эттирилган маълумотлар кейинги йил бошига 4-устунга кўчирилмайди. Ойлар бўйича ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари (5, 6 ва 7-устунлар) ортиб бормайдиган якун билан кўрсатилади.

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, агар сизнинг корхонангизда ҳозиргача бирор-бир сабабларга кўра СТИР олмаган ходимлар бўлса, улардан СТИР тақдим этишларини талаб қилишнинг вақти келди.

 

Ирина АХМЕТОВА, 

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2547 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика