Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 26 / Аудитор маслаҳат беради

Етти марта ҳисоблаб, кейин лизингга олинг

«Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг (14.04.1999 йилдаги 756-I-сон) ­2-моддасида белгиланишича, лизинг молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф иккинчи тарафнинг топшириғига биноан мол-мулкни мулк қилиб олади ва уни эгалик қилиш учун 12 ойдан ортиқ муддатга беради. Бунда шуни ҳисобга олиш муҳимки, ҳар қандай истеъмол қилинмайдиган ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий мажмуалар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган бошқа кўчар ва кўчмас мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин. Амалиёт бундай битимларнинг долзарблиги ва талабгирлигидан далолат бермоқда. Айни вақтда лизингнинг кўпгина бўлғуси иштирокчилари бу ҳақда эшитганлар, холос. Молиявий ижаранинг ушбу тури қандай ишлайди?

 

Буни мисолларда кўриб чиқамиз.

Бўш пул маблағларига эга бўлган юридик шахс автомобилга эҳтиёж сезяпти. Афсуски, уни харид қилиш учун пули етмайди. Бироқ автомобилни лизингга олиш учун пули етади. Бундай хизматлар кўрсатувчи компаниялар оз эмас. Уларнинг баъзилари ҳатто веб-сайтларга эга. Улардаги калькуляторлар ёрдамида бундай харид сизга қанчага тушишини чамалаб кўриш мумкин. Улардан биридан фойдаланамиз.

Айтайлик, сиз 50 млн сўмга «Cobalt» автомобилини харид қилишни режалаштираяпсиз. Лизинг муддати – 3 йил. Муддат бошида автомобиль қийматининг 25%ини олдиндан тўлашингиз лозим. Лизинг шартномасида йиллик 16% ставкаси назарда тутилган. Ушбу маълумотларни калькуляторга соламиз, тугмачани босиб, ҳар ойда лизинг берувчига 1 541 667 сўмдан тўлашимиз кераклигини кўрамиз.

Бошқа лизинг берувчининг сайтига кирамиз. Унинг калькуляторига худди ўша параметрларни киритамиз. Фақат, афсуски, иккинчи компанияда лизинг бўйича ставкаси юқори – 22%. Қанча пул тўлашимизни кўриб чиқамиз. Нимагадир натижа бизни ҳайрон қолдиради: ойлик лизинг тўлови 1 432 142 сўмни ташкил қилади. Нега бундай? Фоиз ставкаси юқори, ойлик тўлов суммаси эса кам.

Гап шундаки, лизинг берувчиларимиз ўз ҳисоб-китобларини тамомила турлича қиладилар. Уларни ҳисоблашдан аввал шуни қайд этамизки, лизинг бўйича мажбурият бўлиб олдиндан тўланадиган ҳақ сифатида киритиладиган 25%ни чегирган ҳолда автомобилнинг қиймати ҳисобланади. 50 000 000 х 75% = 37 500 000 сўм – лизинг муддати бошидаги қарз ана шунча бўлади.

 

1-ЛИЗИНГ БЕРУВЧИГА ТЎЛОВЛАР ҲИСОБ-КИТОБИ

Тартиб бўйича ой рақами

 

Ой бошидаги қарз

 

Ой учун фоизлар

 

Қарзни сўндириш

 

Ойлик тўлов

 

Реал фоиз ставкаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

1

 

37 500 000

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

16,00%

 

2

 

36 458 333

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

16,46%

 

3

 

35 416 667

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

16,94%

 

4

 

34 375 000

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

17,45%

 

5

 

33 333 333

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

18,00%

 

6

 

32 291 667

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

18,58%

 

7

 

31 250 000

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

19,20%

 

8

 

30 208 333

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

19,86%

 

9

 

29 166 667

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

20,57%

 

10

 

28 125 000

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

21,33%

 

11

 

27 083 333

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

22,15%

 

12

 

26 041 667

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

23,04%

 

13

 

25 000 000

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

24,00%

 

14

 

23 958 333

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

25,04%

 

15

 

22 916 667

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

26,18%

 

16

 

21 875 000

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

27,43%

 

17

 

20 833 333

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

28,80%

 

18

 

19 791 667

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

30,32%

 

19

 

18 750 000

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

32,00%

 

20

 

17 708 333

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

33,88%

 

21

 

16 666 667

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

36,00%

 

22

 

15 625 000

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

38,40%

 

23

 

14 583 333

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

41,14%

 

24

 

13 541 667

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

44,31%

 

25

 

12 500 000

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

48,00%

 

26

 

11 458 333

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

52,36%

 

27

 

10 416 667

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

57,60%

 

28

 

9 375 000

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

64,00%

 

29

 

8 333 333

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

72,00%

 

30

 

7 291 667

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

82,29%

 

31

 

6 250 000

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

96,00%

 

32

 

5 208 333

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

115,20%

 

33

 

4 166 667

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

144,00%

 

34

 

3 125 000

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

192,00%

 

35

 

2 083 333

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

288,00%

 

36

 

1 041 667

 

500 000

 

1 041 667

 

1 541 667

 

576,00%

 

Жами

 

 

18 000 000

 

37 500 000

 

55 500 000

 

27,53%

 

 

Ушбу жадвалда баъзи хусусиятлар дарҳол кўзга ташланади:

1. Лизинг берувчига тўланадиган фоизларнинг ойлик суммаси ўзгармайди, 500 000 сўмни ташкил этаверади (37 500 000 х 16% / 12).

2. Қарзни сўндириш суммаси ҳам ўзгармайди – ҳар ойда 1 041 667 сўм (37 500 000 / 36 ой).

3. Табиийки, 3 ва 4-устунлар йиғиндисини ташкил этадиган умумий ойлик тўлов ҳам ўзгармасдан қолади – 1 541 667 (500 000 + 1 041 667).

Йиллик 22% тўлашни талаб қилаётган иккинчи лизинг берувчига ўтамиз.

 

2-ЛИЗИНГ БЕРУВЧИГА ТЎЛОВЛАР ҲИСОБ-КИТОБИ

Тартиб бўйича ой рақами

 

Давр бошидаги қарз

 

Фоизлар

 

Қарзни сўндириш

 

Ойлик тўлов

 

Реал фоиз ставкаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

1

 

37 500 000

 

687 500

 

744 642

 

1 432 142

 

22,00%

 

2

 

36 755 358

 

673 848

 

758 294

 

1 432 142

 

22,00%

 

3

 

35 997 064

 

659 946

 

772 196

 

1 432 142

 

22,00%

 

4

 

35 224 868

 

645 789

 

786 353

 

1 432 142

 

22,00%

 

5

 

34 438 516

 

631 373

 

800 769

 

1 432 142

 

22,00%

 

6

 

33 637 747

 

616 692

 

815 450

 

1 432 142

 

22,00%

 

7

 

32 822 297

 

601 742

 

830 400

 

1 432 142

 

22,00%

 

8

 

31 991 897

 

586 518

 

845 624

 

1 432 142

 

22,00%

 

9

 

31 146 273

 

571 015

 

861 127

 

1 432 142

 

22,00%

 

10

 

30 285 146

 

555 228

 

876 914

 

1 432 142

 

22,00%

 

11

 

29 408 231

 

539 151

 

892 991

 

1 432 142

 

22,00%

 

12

 

28 515 240

 

522 779

 

909 363

 

1 432 142

 

22,00%

 

13

 

27 605 878

 

506 108

 

926 034

 

1 432 142

 

22,00%

 

14

 

26 679 844

 

489 130

 

943 012

 

1 432 142

 

22,00%

 

15

 

25 736 832

 

471 842

 

960 300

 

1 432 142

 

22,00%

 

16

 

24 776 532

 

454 236

 

977 906

 

1 432 142

 

22,00%

 

17

 

23 798 626

 

436 308

 

995 834

 

1 432 142

 

22,00%

 

18

 

22 802 793

 

418 051

 

1 014 091

 

1 432 142

 

22,00%

 

19

 

21 788 702

 

399 460

 

1 032 682

 

1 432 142

 

22,00%

 

20

 

20 756 019

 

380 527

 

1 051 615

 

1 432 142

 

22,00%

 

21

 

19 704 404

 

361 247

 

1 070 895

 

1 432 142

 

22,00%

 

22

 

18 633 510

 

341 614

 

1 090 528

 

1 432 142

 

22,00%

 

23

 

17 542 982

 

321 621

 

1 110 521

 

1 432 142

 

22,00%

 

24

 

16 432 461

 

301 262

 

1 130 880

 

1 432 142

 

22,00%

 

25

 

15 301 581

 

280 529

 

1 151 613

 

1 432 142

 

22,00%

 

26

 

14 149 968

 

259 416

 

1 172 726

 

1 432 142

 

22,00%

 

27

 

12 977 242

 

237 916

 

1 194 226

 

1 432 142

 

22,00%

 

28

 

11 783 016

 

216 022

 

1 216 120

 

1 432 142

 

22,00%

 

29

 

10 566 896

 

193 726

 

1 238 416

 

1 432 142

 

22,00%

 

30

 

9 328 481

 

171 022

 

1 261 120

 

1 432 142

 

22,00%

 

31

 

8 067 361

 

147 902

 

1 284 240

 

1 432 142

 

22,00%

 

32

 

6 783 121

 

124 357

 

1 307 785

 

1 432 142

 

22,00%

 

33

 

5 475 336

 

100 381

 

1 331 761

 

1 432 142

 

22,00%

 

34

 

4 143 575

 

75 966

 

1 356 176

 

1 432 142

 

22,00%

 

35

 

2 787 399

 

51 102

 

1 381 040

 

1 432 142

 

22,00%

 

36

 

1 406 359

 

25 783

 

1 406 359

 

1 432 142

 

22,00%

 

Жами

 

 

14 057 112

 

37 500 000

 

51 557 112

 

22,00%

 

 

 

Ушбу жадвал қуйидагича тавсифланади:

1. Фоизлар суммаси ҳар ойда камаяди. Аввалига у биринчи жадвалдаги тўловлардан ошади, бироқ асосий қарзнинг камайишига қараб фоиз тўловлари ҳам пасаяди. Улар ҳар доим йиллик 22% ставкасида ҳисоб-китоб қилинади, бироқ ой бошида қолган қарз суммасига асосланилади.

2. Ҳар ойда тўланадиган тўлов қатъий белгиланганича қолади – 1 432 142 сўм. Бироқ унинг таркибий қисмлари ўзгаради: фоизлар камаяди, қарзни сўндиришга йўналтириладиган суммалар эса ҳар ойда ошади. Лизинг муддати бошида қарзни сўндиришга қарийб 750 000 сўм йўналтирилган, муддат охирида – 1 300 000 сўмдан кўпроқ.

Бундай ҳисоб-китоб савол туғдириши табиий: лизинг тўловлари жадвали ҳисоб-китобининг қандай усули қонун ҳужжатларининг талабларига жавоб беради? «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига кўра лизинг тўловлари лизинг олувчи томонидан лизинг берувчига лизинг объектининг қийматини тўлашдан, шунингдек лизинг берувчининг фоиз даромадидан иборат. Иккала жадвалда лизинг тўловлари ҳақиқатан ҳам лизинг берувчига қарзни сўндириш учун йўналтириладиган суммалар ва унинг фоиз даромадига бўлинади. Ушбу даромадни ҳисоблаб чиқаришда муаммо юзага келади.

Мантиқан ёндашувдан ташқари, биз 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби»га* амал қилишимиз мумкин. Унинг 30-бандида саволимизга жавоб топамиз. Унга кўра молиявий ижара бўйича фоизлар молиявий ижара шартномаси муддати давомида даврлар бўйича тақсимланган бўлиши ва ҳар бир даврда қопланмаган мажбуриятлар қолдиғига доимий фоиз ставкасини ўрнатиш мақсадида ижара (лизинг) тўловларини тўлаш жадвали (тартиби)да акс эттирилиши керак. Демак, фоизлар доимий ставка бўйича ҳисобланиши керак, бироқ лизинг бўйича қарз камайганда уларнинг суммаси ҳам камайиши керак.

Ушбу қоидага иккинчи лизинг берувчимиз риоя қилади, бироқ биринчиси уни бузади. Бунинг оқибатида охирги ойда қарз қолдиғига йиллик 576% (!!!) ҳисоблаб ёзилади.

Биринчи лизинг берувчининг самарали фоиз ставкаси (у тўғри ҳисоб-китоб қилганда худди ўша тўловларга олиб келган бўларди) шартномада эълон қилинган 16% ўрнига йиллик тахминан 27,5%га тенг бўлиб чиқади. У билан шартнома тузиб, биз қарийб 4 млн сўм кўп тўлашимиз ҳам муҳим аҳамиятга эга. Унинг фоиз ставкаси фойдалироқ бўлиб кўринишига қарамай, натижа ана шундай.

Лизинг компанияларининг вакиллари ҳисоб-китобнинг биринчи механизмидан фойдаланишни қуйидагича оқлайдилар:

биринчидан, ҳисоб-китобнинг муқобил (яъни тўғри) усули оддий фуқаронинг тушуниши учун ҳаддан ташқари мураккаб. Бизнинг усулимиз соддароқ;

иккинчидан, ҳисоб-китоб қандай юритилишининг сизга фарқи борми? Бўлғуси лизинг олувчига у лизинг муддати мобайнида қанча пул тўлаши кераклиги ҳақида тўлиқ ахборот берилади. Фоиз даромадлари қандай ҳисобланиши барибир эмасми?

Агар биринчи сабаб оз-моз аччиқлантирса, иккинчи сабабга батафсилроқ тўхташга тўғри келади. Лизинг олувчи ҳақиқатан ҳам бўлажак тўловлар тўғрисида тўлиқ ахборот олади. Агар унда бошқа лизинг компанияларидан таклифлар бўлмаса ва унинг суммаси қониқтирса, муаммо йўқ деса ҳам бўлади. Айтингчи, ҳурматли газетхонлар, улар бўйича фоиз ставкалари 16% ва 22%ни ташкил этишини билсангиз, лизингнинг қандай вариантини танлаган бўлардингиз? Агар 27,5% ва 22% бўлсачи? Тўғри, иккала компаниядан ҳисоб-китоби билан бирга жадвалларни олиш ва уларни таҳлил қилиш мумкин, бироқ, ставкаларни таққослашнинг ўзи етарли бўлса, ким бу иш билан шуғулланади? 16% 22%дан кам, демак, биринчи вариантга тўхтаймиз. Оқибатда 4 млн сўмга тенг хатога йўл қўямиз.

Мураккаб бўлса-да, тўғри ишланган ҳисоб-китоблар фойдасига яна бир далил келтирамиз: лизинг олувчи – юридик шахс, умумбелгиланган солиқлар ва, бунинг оқибатида, фойда солиғи тўловчиси бўлса керак. Бухгалтерия ҳисоби қоидаларини нафақат фоиз даромадини олувчи, балки фоиз харажатларини қилувчи ҳам билиши керак. Агар фоизлар нотўғри ҳисобланган бўлса, фойда солиғи тўлайдиган лизинг олувчида унга доир солиқ солинадиган база камайиш тарафига бузилади. Бу эса солиқ органларининг жиддий эътирозларига сабаб бўлади.

Афсуски, бугунги кунда ҳисоб-китобнинг тўғри усулига қараганда нотўғриси анча кенг тарқалган. Вақт ўтиши билан ушбу вазият яхши томонга ўзгаради деб умид қиламиз. Ҳозирча эса лизинг олувчиларга лизинг компаниялари таклиф этаётган тўловлар ҳисоб-китобларини диққат билан таҳлил қилишни маслаҳат беришимиз мумкин, холос.

 

*Молия вазирининг АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Игорь АИПКИН,

«Faba-Eхpert» МЧЖ.

Прочитано: 2096 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика