Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 26 / Бухгалтерга ёрдам

Таътилда ҳам дарсликлар қўлимиздан тушмайди

Ҳам ўқиб, ҳам ишлайдиган ходимлар учун ўқиш билан боғлиқ ижтимоий таътиллар олиш ҳуқуқи кафолатланган. У меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган (Меҳнат кодексининг 149-моддаси). Таътиллар олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган ходимларга берилади (МКнинг 254 ва 256-моддалари). Уларни беришнинг асосий шарти бўлиб ўқув режасини бажариш, яъни ўқув режасида назарда тутилган синовлар, имтиҳонлар ва ишларни топшириш, академик қарзнинг йўқлиги ҳисобланади.  

 

Ўқув таътилини ходим учун асосий иш жойи ҳисобланган корхона бериши шарт. Бунда олий ўқув юрти хорижий (Ўзбекистондан ташқарида) ёки республикамизда аккредитация қилинган бўлишининг аҳамияти йўқ. Меҳнат кодексида назарда тутилган кафолатлар ва компенсациялар уларни тақдим этиш чоғида таълим олаётган ходимларга, улар билан муддатсиз ёки муддатли меҳнат шартномаси тузилган ёки тузилмаганлигидан қатъи назар, татбиқ этилади.

Иш берувчи ўқув таътили беришни рад этиш ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақли эмас, чунки мазкур таътил тури дам олиш вақтига тенглаштирилмайди, балки таълим олиш имкониятини таъминлайдиган кафолат ҳисобланади. Агар талаба ҳақ тўланадиган ўқув таътилидан фойдаланмаган бўлса, унинг учун компенсация берилмайди. Ходимларга ўқиш муносабати билан бериладиган қўшимча таътиллар ижтимоий таътиллар ҳисобланади, ижтимоий таътилларнинг барча турларидан эса асли ҳолида фойдаланилади ва уларни пуллик компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди (МКнинг 151-моддаси учинчи қисми). Ҳатто ходимнинг розилиги билан ўқув таътилидан чақириб олиш ҳам меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

Агар ходим бир вақтнинг ўзида бир нечта таълим муассасасида ўқиса, ўқув таътили таълим олувчининг танлашига кўра фақат битта ўқув юрти бўйича берилади.

 

ТАЪТИЛ қАНЧА КУНГА БЕРИЛАДИ

Ўқув таътили ходимга заруратнинг юзага келишига қараб:

 олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топшириш учун;

 олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сессия, диплом лойиҳаси (иши)ни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш вақтига;

 олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг охирги курсларида диплом лойиҳасига материалларни тайёрлаш учун берилади.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида иш берувчи ходимга тақдим этиши шарт бўлган ўқув таътили муддатлари белгиланган. Муддат тақдим этиш мақсадига, таълим йили ва шаклига, шунингдек ўқув юртининг мақомига боғлиқдир.

Кириш имтиҳонлари топширишга рухсат этилган ходимларга олий ўқув юртларига кириш учун камида 15 календарь кун муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади, ўқув юртлари жойлашган ерга бориш ва қайтиб келиш вақти бу ҳисобга кирмайди (МКнинг 254-моддаси).

Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан таълим олаётган ходимларга ҳар йили:

лаборатория-имтиҳон сессиясида қатнашиш даврида биринчи ва иккинчи курсда – камида 30 календарь кун;

учинчи ва ундан кейинги курсларда – камида 40 календарь кун;

битирув имтиҳонларини топшириш учун – камида 30 календарь кун;

диплом лойиҳасини (ишини) тайёрлаш ва ёқлашга:

олий ўқув юрти талабаларига – 4 ой, ўрта махсус ўқув юрти талабаларига эса – 2 ой муддат билан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътиллар берилади (МКнинг 256-моддаси).

Бундан ташқари, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг охирги курсларида ўқиётган ходимларга диплом лойиҳаси материалларини тайёрлаш учун 30 календарь кун давомида иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилади. Ҳақ тўланмайдиган таътил даврида (иш жойи бўйича) давлат грантлари бўйича олий ўқув юртларининг охирги курслари сиртқи бўлинмаларида ўқиётган талабалар умумий асосларда стипендияга қайд этиладилар (МКнинг 256-моддаси; Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг1 15-банди).

Ўқув таътилларининг аниқ муддатлари ўқув юртлари тақдим этадиган ҳужжатларда, хусусан, маълумотнома-чақирувда кўрсатилади. Иш берувчи билан келишган ҳолда ходимга ўқув таътилига қўшимча равишда иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши ёки талабанинг хоҳишига кўра йиллик меҳнат таътили қўшилиши мумкин.

 

ЧИПТАНИНГ ЯРИМ БАҳОСИДА БОРИШ ВА КЕЛИШ

Олий ўқув юртларида сиртдан таълим олаётган ходимларга ўқув юрти жойлашган ерга бориши ва у ердан қайтиб келиши учун (транспорт тури, олий таълим муассасаси жойлашган жой ва мамлакатдан қатъи назар) йўлкиранинг 50%идан кам бўлмаган қиймати тўланади (МКнинг 257-моддаси):

йилига 1 марта – лаборатория-имтиҳон сессиясида;

таълим даврида 1 марта – диплом иши тайёрлаш ва уни ёқлаш ёки битирув имтиҳонларини топшириш учун йўлкира тўланади (яъни таълимнинг охирги йилида имтиҳон сессиясига (масалан, январда) ва диплом ишини ҳимоя қилиш ҳамда битирув имтиҳонларини топширишга (масалан, июнда) бориб-келиш ҳақи тўланади).

Бориб-келиш ҳақини икки вариантда тўлаш мумкин: боришгача ва боргандан кейин. Биринчи ҳолда у бўнак ёки бошқа операциялар бўйича қарз сифатида расмийлаштирилади, иккинчи ҳолда эса ходим қайтиб келгач бориб-келиш чиптасини илова қилган ҳолда унга бориб-келиш қийматининг бир қисмини компенсациялаш тўғрисида ариза бериши керак.

 

МИСОЛ. Ходим Санкт-Петербург (Россия) олий ўқув юртида ўқийди. Уни 2015 йил 16–30 январдаги сессияга чақиришди. Бориб-келишга авиачиптанинг қиймати 1 050 минг сўм – пул ўтказиш йўли билан сўмда тўланган. Ушбу қийматнинг ярми (525 минг сўм) иш берувчи билан шартномага кўра иш ҳақидан 4 ой мобайнида ушланади.

Учиш қийматининг иккинчи қисми (525 минг сўм) ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади сифатида қаралади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-банди). У жами даромадга киритилиши ва унга белгиланган шкалада ЖШДС солиниши керак. Мазкур тўловларга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 306 ва 307-моддалари).

Учиш қийматини тўлаш харажатлари фойда солиғи тўловчиси бўлган корхонада чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 9-банди). ЯСТ тўловчиларининг харажатлари, шу жумладан учиш қийматини тўлаш харажатлари солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди.  

 

Агар ўқиш жойига бориб-келишга бир неча кун кетса, ушбу давр йиллик меҳнат таътили ёки иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг бир қисми сифатида расмийлаштирилиши керак, чунки меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кўра у ўқув таътилига киритилмайди.

 

ўқУВ ТАЪТИЛИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олувчи олий ўқув юртларининг талабаларига ўқув таътили талаба-ходим аризаси ҳамда мамлакатимиз ёки хорижий олий ўқув юртининг маълумотнома-чақирувига асосан берилади. Ариза эркин шаклда ёзилади, бироқ унда албатта ўқув таътилининг мақсади (масалан, оралиқ аттестациядан ўтиш учун ва ҳоказо) ва унинг тури (ҳақ тўланадиган ёки тўланмайдиган) кўрсатилади. Маълумотнома-чақирувда таътилнинг сабаби ва у расмийлаштирилиши керак бўлган муддат кўрсатилади. Ушбу муддат, ўқиш жойига бориш вақтисиз, фақат ўқув даврини ўз ичига олади (ўқитишнинг сиртқи шаклида ўқув жараёни одатда байрам ва дам олиш кунларига бўлинмайди). Ўқув таътили тугаганидан кейин таътилда асосли бўлиш далили сифатида тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилади.

Ўқув таътилининг муддати ходим ёки иш берувчининг хоҳишига боғлиқ эмас. Агар ходим сессиянинг ўқув топшириқларини муддатидан аввал бажарса ва таътил муддатини қисқартиришни истаса, у деканат ёки ўқув юрти бўлимига тасдиқловчи маълумотномага тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилиши керак. Унинг асосида оралиқ аттестациядан муддатдан аввал ўтилганлиги ва ходимнинг ишга чиқиши муносабати билан ўқув таътилини тугатиш тўғрисида буйруқ тайёрланади.

 

ХОДИМ ўқИЙДИ, ҳАқ ТўЛАНАДИ

Ҳақ тўланадиган ўқув таътили даврида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади. Уни ҳисоб-китоб қилиш тартиби ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон Қарорига 6-илова 1-бандида белгиланган.

Ўқув таътилларига ҳақ тўлаш учун, худди йиллик меҳнат таътиллари сингари, ҳисоб-китобнинг белгиланган услубияти бўйича ўртача ойлик ва ўртача кунлик иш ҳақи белгиланади2. Ўртача ойлик иш ҳақи, башарти суғурта бадаллари тўланган бўлса, ҳисобга олинадиган ойдаги иш ҳақига ўқув таътили бошланишигача бўлган 12 ой мобайнида олинган барча мукофотларнинг 1/12 қисмини (6 ой ишлаётганларга – 1/6, 8 ой ишлаётганларга – 1/8 қисми ва ҳоказо) қўшиш йўли билан белгиланади. Ўртача кунлик иш ҳақини белгилаш учун ўртача ойлик иш ҳақи 6 кунлик иш ҳафтасида 25,4 га тенг бўлган кунларда иш вақтининг ўртача ойлик муддатига бўлинади.

Ўқув таътилининг муддати календарь кунларда белгиланади. Бироқ ҳақ ушбу даврга тўғри келадиган иш кунларига тўланади. Таътил пуллари суммаси ҳисоб-китоби, корхонада белгиланган иш режимидан (5 кунлик, 6-кунлик иш ҳафтаси, бошқача режим) қатъи назар, йиллик меҳнат таътилида бўлганидек, 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб амалга оширилади.

 

МИСОЛ. Тошкентдаги институтнинг 4-курс талабаси бўлган ходим 2015 йил 9–22 февралдаги (15 календарь кун) сессияга чақирилди. Ушбу даврга унга ўқув таътили берилди. Ҳисоб-китоб кунида унга 350 000 сўм лавозим маоши (тарифли қисм) белгиланди.

Иш ҳақи (лавозим маоши)нинг тарифли қисмидан ошадиган тўловларни белгилаш учун ўқув таътили бошланишидан аввалги 12 ойлик давр (2014 йил февраль – 2015 йил январь) ҳисобга олинади. Ҳисоб-китоб даврида лавозим маошидан ортиқча қуйидагилар тўланган: локал низомда назарда тутилган ойлик мукофот – 720 000 сўм; ишбай меҳнат учун қўшимча ҳақ – 647 560 сўм; оилавий ҳолати муносабати билан моддий ёрдам – 500 000 сўм.

Ўртача ойлик иш ҳақи 463 963 сўмни (350 000 + (720 000 + 647 560) / 12) ташкил этади. Моддий ёрдам суммаси ҳисобга олинмайди, чунки ундан суғурта бадаллари ушланмайди. Ўқув таътили вақтига 12 иш куни тўғри келади (6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқилса), таътил пули суммаси 219 195 сўмга (463 963 / 25,4 х 12) тенг.

 

МИСОЛ. Олий ўқув юртининг маълумотнома-чақируви асосида ходимга Тошкент давлат техника университетида имтиҳон топшириш учун 25 календарь кун – 2015 йил 2–26 мартга таътил берилди. Ўртача кунлик иш ҳақи ҳисоб-китоб даврида 20 784 сўмни ташкил қилди.

Ўқув таътили даврига 21 иш куни (6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқилганда) ва 1 байрам куни – 21 март тўғри келади. Шунга қарамай, ўқув таътили муддати кўпаймайди – ходим 2015 йил 27 мартда ишга чиқиши керак. Ўқув таътили даврига тўғри келадиган байрам кунларига ҳам, бошқа дам олиш кунлари сингари, ҳақ тўланмайди. Таътил пули мазкур ҳолда 435 708 сўмни (20 748 х 21) ташкил этади.

 

ҲАММАСИ ЧЕГИРИЛАДИ

Ўқув таътили учун ҳисобланган таътил пулига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади (Солиқ кодексининг 175-моддаси 1-банди бўйича ишланмаган вақт учун ҳақ сифатида). Ундан мажбурий суғурта бадаллари ушланади, ягона ижтимоий тўлов (Солиқ кодексининг 306, 307 ва 172-моддалари), жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига ажратмалар ҳисобланади.

Фойда солиғи тўловчилари учун ўқиш муносабати билан таътиллар учун, худди меҳнат таътилларига бўлганидек, ходимларга ҳақ тўлаш харажатлари чегириладиган харажатлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 143-моддаси 7-банди). Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган корхоналарда ушбу харажатлар солиқ солинадиган базага таъсир кўрсатмайди.

 

1Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлигининг АВ томонидан 16.04.2004 йилда 1339-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Таътил пулларини ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақини белгилашга доир батафсил тушунтиришлар «Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 2.06.2015 йилдаги 22 (1086)-сонида берилган.

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар

Прочитано: 2748 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика