Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 26 / Амалий бухгалтерия

Соатларни жамланг

Корхонада 40 соат давом этадиган 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Юкларни қабул қилиш-жўнатишни бошқариб туриш учун ходимлар керак. Улардан бири тунги сменада (соат 1.00 дан 6.00 гача) ишлаши керак. Бундан ташқари, улар офисда ишлайдилар (яъни тўлиқ ставкада банд бўладилар).

Меҳнатнинг бундай режимида ходимларнинг зарур сонини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш ва уларнинг иш жадвалини тузиш мумкин?

Ирина А.,

иқтисодчи.

 

– Корхонангизда мослашувчан жадвалли ва суткасига 8 соатдан ошадиган сменада ишлайдиган ходимлар учун иш вақтининг жамланган ҳисобини жорий этишни тавсия қилиш мумкин (Меҳнат кодексининг 115, 123-моддалари). Бундай ҳисоб юритишда ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган муддатдан суткада ва ҳафта мобайнида иш вақти муддатининг фарқланишига йўл қўйилади. Бир неча кундаги (ҳафтадаги) ортиқча ишлаш бошқа кунларда камроқ ишлаш билан қопланиши мумкин. Бироқ ҳисоб даври доирасида иш вақтининг умумий муддати ушбу давр учун иш соатларининг нормал сонидан ошиб кетмаслиги керак.

Ҳисоб даврини корхона мустақил тарзда белгилайди, у бир ой, чорак ёки бошқа даврга, бироқ 1 йилдан кўп эмас, тенглашиши мумкин. Айни ҳисоб даврида ходим иш соатларининг белгиланган меъёрини ишлаб бериши керак. Агар амалда жадвалда назарда тутилган соатлар сменасидан кўпроқ ишланган бўлса, улар иш вақтидан ташқари ишлар ҳисобланади. Уларни белгиланган тартибда расмийлаштириш ва камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш лозим, агар жамоа шартномасида ёки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб бошқа миқдор белгиланмаган бўлса ­(МКнинг 157-моддаси).

Барча ҳолларда кундалик иш (смена)нинг муддати 12 соатдан ошмаслиги керак.

Иш вақти жамланган ҳисобининг бошқа хусусияти сменалар навбатини, сменалар ўртасидаги дам олиш вақти ва бошқа ҳолатларни очиб берган ҳолда бир ойга (чорак, бошқа ҳисоб даврига) смена (иш) жадвалининг албатта мавжудлиги ҳисобланади. Жадвални шундай тузиш керакки, иш соатларининг умумий сони белгиланган меъёрдан ошмаслиги лозим. Агар корхонада ҳафталик иш вақти муддати 40 соат бўлган 5 кунлик иш ҳафтаси амал қилса ва айрим ходимлар учун қисқартирилган ёки тўлиқсиз иш кунлари бўлмаса, иш вақтининг нормал муддати қоидаси – ҳафтасига 40 соат қабул қилинади. Ҳисоб даври учун иш соатларининг нормал сони ҳақидаги маълумотларни тегишли йил учун иш вақти ҳисоб-китобидан олиш мумкин, уни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳисоблаб чиқаради ҳамда ОАВда чоп этилади* (масалан, 2015 йил июнда – 176 иш соати).

Саволингиздан келиб чиқилса, бундай иш режимига эга бўлган 3 нафар ходим лозим (ходимлар кам бўлганда қонун ҳужжатларининг меъёрларига риоя этилмайди, кўп бўлганда – иш вақти меъёри бажарилмайди) (июнь учун жадвал вариантига қаранг).

Июнда белгиланган иш вақти муддати меъёрга (176 соат) қарамай, ходимларингиз жадвал бўйича 170 соат ишлашлари керак. Бироқ, юқорида қайд этилганидек, иш вақтининг жамланган ҳисобида бир ойда кам ишлаганликни ҳисоб даври доирасида бошқа ойда кўп ишлаш билан қоплаш мумкин. Шу сабабли ходимларингиз смена жадвали билан белгиланган меъёрни бажаришса, ҳақ ҳам тўлиқ ставкадан келиб чиқиб тўланиши мумкин (иш ҳақини тенглаштиришга йўналтирилган чора сифатида).

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, иш берувчи иш вақтининг жамланган ҳисобини жорий этса, у ходимларнинг ҳар бир тоифасини ҳисоб даврида ишлайдиган иш вақти муддати билан таъминлаши керак.

 

*2015 йил учун иш вақтининг ҳисоб-китоби (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 3.11.2014 йилда 02-05/3324-сон билан тасдиқланган), «СБХ»нинг 20.01.2015 йилдаги 3 (1067)-сонида чоп этилган. 

 

Жавобни «Norma Ekspert»
мутахассислари тайёрладилар.

 

Смена жадвали (2015 йил июнь)

(5 соатлик тунги смена билан)

Т/р

 

Фамилия, исм, касб (лавозим)

 

Табель рақами

 

Сменадаги иш кунлари ва соатлари

 

Соатлар сони

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

12

 

13

 

14

 

15

 

Х

 

ярим ой учун

 

ой учун

 

16

 

17

 

18

 

19

 

20

 

21

 

22

 

23

 

24

 

25

 

26

 

27

 

28

 

29

 

30

 

31

 

кунлар

 

соатлар

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

1

 

Аҳмедов А.

 

7

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

 

10

 

20

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

 

85

 

170

 

2

 

Зиёев К.

 

8

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

 

10

 

20

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

 

85

 

170

 

3

 

Иванов К.

 

10

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

10

 

20

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

12

 

5

 

 

85

 

170

 

 

Прочитано: 3091 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика