Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 26 / Амалий бухгалтерия

Ўзига ўзи бухгалтер

Асосий фаолият тури қурилиш бўлган ташкилотда (ХХТУТ коди – 61110) бош бухгалтер ишдан бўшаяпти. Фирма бош бухгалтерсиз ва ҳужжатларда қўйиладиган иккинчи имзосиз ишлай оладими?

И.Пантелеева,

фирма бош бухгалтери.

 

– «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон) 7-моддасига мувофиқ корхона раҳбари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни қуйидаги йўл билан амалга оширади:

бош бухгалтер раҳбарлигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;

бухгалтерия ҳисобини юритишни шартнома асосида ихтисослаштирилган бухгалтерия фирмасига ёки таркибига бухгалтерия ҳисоби субъекти ҳам кирадиган хўжалик бирлашмасининг марказлаштирилган ҳисобга олиш бўлимига юклаш;

бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.

Пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, корхонанинг кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари раҳбар томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади. Бунинг учун раҳбар имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг иккита рўйхатини тасдиқлаши керак. Биринчи рўйхатга – раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига – бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради. Иккала рўйхатда кўрсатилган шахсларнинг имзоси бўлмаган ҳужжатлар ҳақиқий ҳисобланмайди (Қонуннинг ­8-моддаси).

Бирламчи ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларини имзолаш ҳуқуқига эга шахслар рўйхатининг корхона раҳбари томонидан тасдиқланиши Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомнинг1 13-бандида ҳам назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомнинг2 20-бандига биноан эса, банк томонидан ҳисоб-китоб ҳужжатлари юридик шахслардан – ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги имзолар ва муҳр изи имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ (раҳбарлик вазифаларини ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширадиган шахснинг имзолари) бўлганда (микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахснинг имзо намунасини тақдим этиш талаб этилмайди) ижрога қабул қилинади.

Кўринадики, раҳбар корхонада бухгалтерия ҳисобини юритиш усулини танлашга ҳақли. Қонун ҳужжатларида унга бухгалтерия ҳисобини мустақил, бош бухгалтерни жалб этмасдан юритиш ҳуқуқи берилган. Ушбу ҳолда у айни вақтда раҳбарлик функцияларини ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш функцияларини амалга оширади. Бунинг учун раҳбар ўз зиммасига юкланган бухгалтерия ҳисобини юритиш мажбуриятларини ҳужжатлар билан расмийлаштириши: тегишли буйруқ чиқариши, штат жадвалидан бош бухгалтер лавозимини чиқариб ташлаши (бунда ҳам буйруқ расмийлаштирилади), хизмат кўрсатувчи банкни хабардор қилиши (тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда) лозим.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2МБ бошқарувининг АВ томонидан 3.06.2013 йилда 2465-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти. 

Прочитано: 2106 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика