Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 26 / Халқаро стандартларга ўтиб

Аудиторлар ўқишни бошладилар

Президентнинг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон) республика акциядорлик жамиятлари ва аудиторлик ташкилотлари олдига 2018 йилга қадар хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисобот халқаро стандартларига (МҲХС) ўтказиш, молиявий ҳисобот аудитини эса халқаро аудит стандартларига (ХАС) мувофиқ амалга ошириш вазифасини қўйди. Халқаро стандартларга ўтиш АЖ мутахассислари ва аудиторларнинг ўзларида муайян амалий кўникмалар ва назарий ­тайёргарлик бўлишини талаб қилади. Ташкилий ва техник вазифаларни ҳал этиш учун ўтиш даври зарур.

 

Фармонда мамлакатимиз аудитини ривожлантиришга оид навбатдаги босқичнинг вазифалари белгиланди. Президентнинг «2011–2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарорига (26.11.2010 йилдаги ПҚ-1438-сон) мувофиқ Ўзбекистоннинг энг йирик корхоналари, хўжалик бошқаруви органлари олдига халқаро аудит стандартлари асосида молиявий ҳисоботининг мустақил аудитини амалиётга жорий этиш вазифаси қўйилди.

Қарийб 5 йил ичида республика акциядорлик жамиятлари ва аудиторлик ташкилотлари бухгалтерия ҳисоботини МҲХСга ўтказиш, компаниялар гуруҳининг молиявий ҳисоботини консолидациялаш, унинг аудитини ХАСга мувофиқ амалга оширишнинг муайян амалий тажрибасига эга бўлдилар. Аудиторларнинг республика касбий ташкилотлари халқаро аудит стандартларини ўзбек тилига ўгириш ташаббуси билан чиқдилар. Халқаро касбий тармоқларга кирган миллий аудиторлик ташкилотларининг сони кўпайди. Бу эса мутахассисларимиз малакасини ошириш, халқаро аудит тажрибасини амалиётимизга жорий этиш, мамлакатимиз ташкилотларининг халқаро бозорга чиқиши учун имкониятларни кенгайтириш имконини берди. Шуни таъкидлаш қувонарлики, баъзи ­аудиторлик ташкилотларимиз халқаро тармоқдаги ҳамкорларининг буюртмаси бўйича нафақат республикада, балки ундан ташқарида ҳам хизматлар кўрсата бошладилар.

Фармон аудит ривожланишининг янги босқичини бошлаб берди. У ўз молиявий ҳисоботларини МҲХСга мувофиқ тайёрлаши, ХАС бўйича аудиторлик текширувларини ўтказиши шарт бўлган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини кенгайтириб, бу билан улар фаолиятининг очиқ-ошкоралигини ошириш ва уни очиб беришга, инвестицияларни жалб этишга, халқаро бозорга чиқишга имкон яратди.

Фармонни бажариш ва ўз аъзоларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Аудиторлар палатаси аудиторлар учун 2 ҳафталик ўкув дастурини ишлаб чиқди. У қуйидагиларни қамраб олади:

молиявий ҳисобот халқаро стандартларига кириш;

молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларидан молиявий ҳисобот халқаро стандартларига ўтказилиши қоидалари ва ёндашувлари;

ХАСга мувофиқ аудиторлик текширувларини ўтказиш.

Тренинг Қозоғистон Аудиторлар палатаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Унга БДО Қозоғистон халқаро аудиторлик ташкилотининг мутахассиси, халқаро CIPA сертификати соҳибаси Розия Тоипова жалб этилган. У бизнинг халқаро аудит стандартлари бўйича семинар ва ўқув курсларимизда бир неча маротаба иштирок этган. Тренингда республикамизнинг турли минтақаларидаги аудиторлик ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ўқув марказларининг ўқитувчилари иштирок этяптилар.

Келгусида биз республика вилоятларида худди шундай амалий машғулотлар ўтказишни режалаштиряпмиз. Шунингдек акциядорлик жамиятлари ва аудиторлик ташкилотларининг мутахассислари учун ўзбек ва рус тилларида молиявий ҳисоботни халқаро стандартларга ўтказиш, халқаро аудит стандартлари бўйича аудиторлик текширувларини ўтказиш масалалари бўйича малака ошириш курсларини ташкил этмоқчимиз. Ўқув материалларини ҳам тайёрлашни мўлжаллаяпмиз.

 

Равшан ҲАЙДАРОВ,

Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг ижрочи директори.

Прочитано: 1803 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика