Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 21 / Божхона

Ишлаб чиқарувчига преференция

Компаниямиз тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаради. Бунда Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган, импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган хом ашёлар рўйxатига кирадиган материаллардан фойдаланамиз. Рўйхатга изоҳда имтиёз «ишлаб чиқарувчи корхоналар билан тузилган шартномалар бўйича» ҳақиқий деб кўрсатилган. Яқин вақтгача биз ўз хом ашёмизни тўғридан-тўғри импорт ёки биржа контрактлари бўйича олиб кирардик, тегишинча, ҚҚС тўламасдик. Ҳозирги вақтда хом ашёни воситачилик шартномаси бўйича олиб кириш имкониятини кўриб чиқяпмиз. Кўрсатилган имтиёздан ушбу ҳолда фойдаланиладими? Зеро божхона воситачилик шартномаси хом ашё ишлаб чиқарувчи билан эмас, балки импорт қилувчи билан тузилган деб кўрсатиши мумкин.

Ж.У.

 

– Биринчидан, шуни назарда тутиш лозимки, Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган, импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган хом ашёлар рўйxати1 (бундан кейин – 1952-сон Рўйхат) Солиқ кодексининг 211-моддасига кўра қўлланилади. Унда таъкидланишича, дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқариш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган хом ашё қўшилган қиймат солиғидан озод этилади. Яъни имтиёз уларни импорт қиладиган шахсларга эмас, балки товарларга нисбатан берилади.

Иккинчидан, Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг2 7-моддасига кўра, ТИФнинг субъектлари (яъни импортчилар ва экспортчилар) ўз хоҳишларига қараб ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун бошқа юридик ва жисмоний шахсларни белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этишга ҳақлилар. Сизнинг ҳолатда воситачиликни амалга ошириш учун компания шартнома бўйича тўловчини жалб этиши мумкин. Яъни шартномани сизнинг корхонангиз тузади, у импорт қилувчи ҳисобланади, барча ҳужжатлар унга расмийлаштирилади, шартнома бўйича тўловчи бўлиб эса «Х» корхонаси ҳисобланади. Тегишинча, ҳаммаси қонун ҳужжатлари доирасида. Асосийси – шартномани тўғри расмийлаштириш ва божхона расмийлаштируви учун божхона органига тақдим этиладиган ҳужжатлар пакетини тайёрлаш.

1952-сон Рўйхатга доир изоҳларга келсак. Ҳақиқатан ҳам, ИВ, МВ, ТИАИСВ, ДБҚ ва ССВнинг қарори (АВ томонидан 28.01.2010 йилда 1952-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан киритилган хатбошида назарда тутилишича, қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзлари дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришлари учун олиб кирадиган хом ашёга, шунингдек ишлаб чиқарувчи корхоналар билан тузилган шартномалар бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш учун хом ашёни импорт қиладиган корхоналарга татбиқ этилади. Сиз компаниянгиз ишлаб чиқарувчи эканлигини кўрсатгансиз. Агар шундай бўлса, имтиёз унга ҳам татбиқ этилади.

Айтиш жоизки, вақтни тежаш мақсадида импортчиларга юк келишига қадар уни олдиндан декларациялаш имкониятидан фойдаланишни тавсия қиламиз. Бу Божхона кодексининг 96-1-моддасида назарда тутилган.

Холида УСМОНОВА,

эксперт. 

 

1ИВ, МВ, ТИАИСВ, ДБҚ ва ССВнинг АВ томонидан 8.05.2009 йилда 1952-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига илова.

214.06.1991 йилдаги, 26.05.2000 йилдаги 77-II-сон Қонун таҳририда.  

 

Ҳужжат тили билан

Товарларни дастлабки декларациялаш уларни божхона ҳудудига етиб келгунига қадар декларациялаш бўлиб, у декларантнинг хоҳишига кўра қўлланилиши мумкин.

Агар божхона мақсадлари учун товарнинг кузатув ҳужжатларидан фойдаланилиши керак бўлса, дастлабки божхона декларациясига ушбу ҳужжатларнинг декларант томонидан тасдиқланган кўчирма нусхалари илова қилинади ва зарурат бўлганда, божхона органи товарлар божхона ҳудудига етиб келганидан кейин кўчирма нусхаларда кўрсатилган маълумотларни ҳужжатларнинг аслидаги маълумотлар билан таққослайди.

Товарлар божхона ҳудудига етиб келгунига қадар уларни текшириш тугатилганидан ва ҳисобланган божхона тўловлари тўланганидан кейин, дастлабки божхона декларациясидан божхона операциялари товарларига қўллаш учун зарур бўлган ягона ҳужжат сифатида фойдаланилади, бундан декларация божхона расмийлаштируви учун барча зарур маълумотларни ўз ичига олмаган ва (ёки) ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳоллар мустасно.

Дастлабки божхона декларацияси, агар ушбу декларацияда кўрсатилган товарлар декларацияни қабул қилган божхона органига декларация қабул қилинган кундан эътиборан 30 календарь кун ичида тақдим этилмаса, у топширилмаган деб ҳисобланади.

Божхона кодекси, 96-1-модда.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1622 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика