Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 21 / Солиқ солиш

Икки кунлик даромадлар учун ҳисоб беринг

МЧЖ 2014 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилган. У ДСИга 2014 йил IV чораги учун ҳисобот топшириши керакми?

А.Насриддинов,

шифокор.

 

– Солиқ тўловчилар топшириши шарт бўлган ҳисоботлар молиявий ва солиқ ҳисоботларига бўлинади. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон, бундан кейин – 279-I-сон Қонун) 16-моддаси ва 1-сон БҲМС «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»1 билан молиявий ҳисобот таркиби белгиланган:

бухгалтерия баланси (1-шакл);

   молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-шакл);

пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот (4-шакл);

хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот (5-шакл);

изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.

Бироқ микрофирма ва кичик корхоналар учун йиллик молиявий ҳисоботни тузишнинг соддалаштирилган шакли назарда тутилган (279-I-сон Қонуннинг 16-моддаси). Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларнинг2 4-бандига мувофиқ кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат бухгалтерия баланси (1-шакл) ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдан (2-шакл) иборат бўлган йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этадилар. 1 январдан 31 декабрга қадар бўлган календарь йил молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври ҳисобланади. Агар юридик шахс (бюджет ташкилотларидан ташқари) 1 октябрдан кейин рўйхатга олинган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрида тугайди (279-I-сон Қонуннинг 18-моддаси).

Сизнинг ташкилотингиз 2014 йил 1 октябрдан кейин рўйхатдан ўтказилганлиги боис 2014 йил учун молиявий ҳисобот топшириши керак эмас. 2014 йил 30–31 декабрда амалга оширилган хўжалик операцияларини 2015 йил учун молиявий ҳисоботда акс эттирасиз.

Солиқ кодексининг 34-моддасига мувофиқ солиқ тўловчи:

солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаши ҳамда уларнинг ҳисобини юритиши;

    молиявий ва солиқ ҳисоботларини тузиши ҳамда уни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиши шарт.

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини корхона раҳбари ташкил этади. У солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий ҳужжатлар тайёрланишини, шунингдек ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаши шарт (279-I-сон Қонуннинг 7-моддаси).

Корхона рўйхатдан ўтказилганидан кейин унинг штатида камида бир нафар ходим – директор қайд этилса, унга лоақал ишланган кунлар сонини ҳисобга олган ҳолда (тасдиқланган штат рўйхати вақтинча бўлмаган тақдирда) энг кам иш ҳақи ҳисоб-китобидан келиб чиқиб иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш керак. 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб энг кам меҳнат ҳақи Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди даражасида белгиланган (Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон Қарори 4-банди). 2014 йил 15 декабрдан у 293 158,4 сўмни ташкил этади. Ундан ЖШДС, фуқароларнинг суғурта бадалларини ушлаш ва ЯИТни ҳисоблаб ёзиш лозим. Бунда қилинган ҳисоб-китоблар асосида солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдириш (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) ва уларни сиз ҳисобда турган солиқ органига топшириш керак.

Солиқ кодексининг 28-моддасида таъкидланишича, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда уларнинг тўланиши лозим бўлган энг кам миқдори белгиланади. Хусусан, у Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга3 мувофиқ ЯСТни, шунингдек Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга4 мувофиқ ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш чоғида ҳисобга олинади.

Бироқ ҳисоб-китобларнинг мазкур тартиби янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига, давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб, 6 ой давомида татбиқ этилмайди. Агар ташкилотингиз кичик тадбиркорлик субъектларига кирса, ЯСТ ва ЯИТнинг энг кам миқдорларини 2015 йил июлдан бошлаб ҳисобга оласиз.

Эслатиб ўтамиз, солиқ ҳисоботларини тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш учун солиқ тўловчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

1МВ томонидан 26.07.1998 йилда тасдиқланган, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

4МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2021 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика