Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 21 / Солиқ солиш

Қийматни давлат кадастри хизмати аниқлаб беради

Фермер хўжалиги ягона ер солиғи тўловчисидир. Сабзавот ва буғдой етиштириш билан шуғулланади, омборлар тарзида ва қишлоқ хўжалиги техникасини сақлаш учун фойдаланиш мақсадида ёрдамчи иморатлари билан бирга ташландиқ фермани сотиб олди. Ҳудуднинг умумий майдони 10 гектарни ташкил қилади. Участка бошқа ерларга киради.

Бошқа ерлар «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан баҳоланмаслиги боис уларни ягона ер солиғи ҳисоб-китобига киритиш керакми? Агар керак бўлса, қандай қилиб ва қандай меъёрий қиймат бўйича?

А.Шиняева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Солиқ кодексининг 365-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалигини юритиш учун эгалик қилишга, фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкаси ягона ер солиғи бўйича солиқ солиш объектидир. Солиқ кодексининг 366-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган ер участкаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган норматив қиймати солиқ солинадиган базадир.

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорида (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон) белгиланишича, ҳар бир хўжалик бўйича қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати Ер ресурслари, геодезия, картография ва Давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан белгиланади. Бунда жамоат иморатлари ва ҳовлилари банд этган ерлар бўйича баҳолаш 2,0 коэффициентини қўллаган ҳолда амалга оширилади (21–«Ягона ер солиғи ставкалари» иловасига изоҳ).

Ўзбекистон Республикасидаги қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчиларнинг қишлоқ хўжалик ерлари меъёрий баҳосини аниқлашнинг муваққат йўриқномасига1 9-иловада «Қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий баҳоси тўғрисида маълумотнома» келтирилади, унда бошқа ерларнинг ҳам меъёрий баҳоси кўрсатилади.

Йўриқноманинг 68-бандига кўра баҳолаш объектлари бўлган қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий баҳоси тўғрисида маълумотномалар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ер ресурслари ва давлат кадастри бўйича туман бўлимлари томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ер-кадастр ахбороти сифатида тақдим этилади.

Сиз фермани ёрдамчи иморатлари билан харид қилганингиз боис унинг норматив қиймати баҳоланиб бўлган бўлса керак. Буни ер ресурслари ва давлат кадастри бўйича туман бўлимига мурожаат қилиб, аниқлашингиз мумкин.

 

1«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раисининг АВ томонидан 19.04.2006 йилда 1563-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Алла МОСКАЛЕНКО,

экспертимиз.

Прочитано: 1785 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика