Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 21 / Божхона

Имтиёзлар олиш учун «ёши» катта

Россиядан Ўзбекистонга олиб кирилган Volvo EW160 русумли экскаваторни (2000 йилда ишлаб чиқарилган, оғирлиги – 17 500 кг) божхонадан ўтказиш қанчага тушиши мумкин? Унга технологик ускунани олиб кириш бўйича имтиёзлар татбиқ этиладими?

Игорь Жумаев. 

 

– Божхона кодексининг 103-моддасига мувофиқ товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қуйидаги божхона тўловлари тўланади:

бож – Президентнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон) билан белгиланган миқдорда;

акциз солиғи – белгиланган ставкада (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 13-2-илова);

қўшилган қиймат солиғи – Солиқ кодексининг 206-моддасига мувофиқ белгиланадиган солиқ солинадиган базанинг 20%и;

божхона расмийлаштируви учун йиғим – товар божхона қийматининг 0,2%и, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3 000 АҚШ долларига эквивалент суммадан ортиқ эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги 204-сон Қарори).

Тегишли божхона тўловлари суммасини ҳисоблаш ва уларнинг ставкаларини белгилаш учун қуйидаги ахборот талаб қилинади:

транспорт воситасининг тўлиқ номи ва модели;

Ўзбекистон Республикаси ТИФ Товар номенклатураси (2012 йилги версияси) бўйича 10 белгили даражада товар коди;

товар келиб чиққан мамлакат;

товарнинг физик тавсифлари (двигатель ҳажми, ишлаб чиқарилган йили ва ҳоказо).

Шуни эътиборда тутиш лозимки, башарти транспорт воситаси божхона расмийлаштируви учун тақдим этилса, маълумотлар, параметрлар, техник тавсифлар, VIN-код расшифровкаси, автотранспорт воситаси двигатели ҳажми ва бошқалар текширилганидан ва идентификация қилинганидан кейин ушбу суммани ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлади. Шунингдек «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонун1 талабларига мувофиқ битим шартига кўра божхона қиймати белгиланганидан ва товарнинг келиб чиқишига доир сертификат (ишлаб чиқариш мезонларига қараб келиб чиққан мамлакатни тасдиқлаш учун) тақдим этилганидан кейин шундай қилса бўлади. У ваколатли орган томонидан экспорт мамлакатида ўрнатилган тартиб ва шаклга мувофиқ берилади.

Шуларни ҳисобга олиб, маслаҳат олиш учун божхона брокерига мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.

Шуни ҳам маълум қилишимиз керакки, сиз айтган экскаватор Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига2 кирадиган товарларга бериладиган имтиёзларга мувофиқ келмайди. Унга берилган изоҳда кўрсатилишича, импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлови бўйича имтиёзлар Рўйхатга ТИФ ТН кодлари киритилган янги технологик ускуналарга қўлланилади. Янги технологик ускуна деганда «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимида божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарилган йили 3 йилдан кўп бўлмаган ускуна тушунилади. Олиб келинадиган технологик жиҳознинг «ёши»ни тасдиқлаш учун божхона расмийлаштируви пайтида ишлаб чиқарувчи заводнинг техник паспорти ёки унинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқловчи бошқа ҳужжат тақдим этилади.

 

129.08.1997 йилдаги 470-I-сон.

2ИВ, МВ, ТИАИСВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига илова. 

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2154 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика