Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 21 / Солиқ солиш

Совға қилинган мол-мулкдан ҚҚС тўланадими?

Таъмирлаш-қурилиш бошқармаси МЧЖ умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлиб, спорт мажмуасига саноат чангюткичини ҳисобварақ-фактурага асосан бепул берди.

Мол-мулкни бошқа юридик шахсга бепул асосда беришга қўшилган қиймат солиғи солинадими?

Р.Булатов, МЧЖ бухгалтери. 

 

– Мазкур вазиятда 3 та вариантни қўллаш мумкин.

1. Асосий воситани бепул асосда бериш. Агар 5-сон БҲМС «Асосий воситалар» (молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) ва ҳисоб сиёсатингизга мувофиқ саноат чангюткичи моддий активларни асосий воситаларга киритиш мезонларига мувофиқ келса ва балансда АВ сифатида акс эттирилган бўлса, у бепул асосда берилганда корхонада ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари вужудга келмайди. Зеро асосий воситаларни бепул асосда беришга қўшилган қиймат солиғи солинмайди.

Асосий воситалар, номоддий активлар ва тугалланмаган қурилиш объектларини бепул асосда бериш товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 199-моддаси иккинчи қисми 6-банди, бундан кейин – Кодекс).

2. Товарлар, ТМБни бепул асосда бериш. Агар саноат чанг­юткичи корхона балансида инвентарь ёки товар сифатида қайд этилган бўлса (асосий восита сифатида эмас), ушбу ҳолда ҚҚС ҳисоблаб ёзиш тарзида солиқ оқибатлари вужудга келади.

Мол-мулкни бепул бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш), шу жумладан юридик шахс ходимларига уларнинг мазкур юридик шахс фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжлари учун мол-мулкни бепул бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш), агар Кодекснинг 199-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб эътироф этилади (Кодекснинг 199-моддаси биринчи қисми 1-банди).

Улар таннархидан ёки олинган нархдан (товарни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) паст нархларда реализация қилинганида, Кодекснинг 199-моддаси биринчи қисми 7-бандига мувофиқ товарлар солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун берилганда (ишлар бажарилганда, хизматлар кўрсатилганда), шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) солиқ солиш мақсадлари учун бепул берилганда солиқ солинадиган база товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) таннархидан ёки товарлар олинган нархдан (уларни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) келиб чиққан ҳолда белгиланади (Кодекснинг 204-моддаси иккинчи қисми).

3. Ҳадя қилиш мақсадида харид қилинган мол-мулкни совға сифатида бепул бериш. Кодекснинг 219-моддаси 5 ва 6-бандларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобга киритиш назарда тутилмаган мол-мулк реализация қилинганда (у ҚҚС билан бирга харид қилинганлиги ёки қилинмаганлигидан қатъи назар) солиқ солинадиган база уни реализация қилиш (чиқиб кетиш) қиймати билан ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади (Кодекснинг 204-моддаси ўн учинчи қисми).

Кодекснинг 147-моддасига мувофиқ чегирилмайдиган харажатларни амалга ошириш мақсадида харид қилинган мол-мулк бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобга киритилмайди (Кодекснинг 219-моддаси 6-банди).

Сизнинг ҳолатда мол-мулкни бепул асосда бериш (хайрия) фойда солиғи бўйича чегирилмайдиган харажат ҳисобланиши боис (Кодекснинг 147-моддаси 24-банди), Кодекснинг 219-моддасига мувофиқ ҚҚС суммасини ҳисобга киритиш назарда тутилмаган. ҚҚС Кодекснинг 204-моддасига мувофиқ ҳисоблаб ёзилади ва унга доир солиқ солинадиган база уни реализация қилиш (чиқиб кетиш) қиймати билан ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади. Агар бепул бериладиган мол-мулкнинг қиймати уни харид қилиш нархига тенг бўлса, мазкур ҳолда ҚҚС вужудга келмайди.

Эслатиб ўтамиз, корхонанинг барча харажатлари ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак. Совға билан боғлиқ ҳолатда раҳбар мол-мулкни харид қилиш мақсадини ва уни кейинроқ бепул асосда бериш тартибини тасдиқлайдиган буйруқ чиқариши керак.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1932 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика