Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 19 / Қонунбузарликлар фош этилди

Контейнерда «бор» – ҳужжатда «йўқ»

Юртимизда ташқи иқтисодий фаолиятни кенг ривожлантириш мақсадида тадбиркорлар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг эркин тарзда экспорт ва импорт операцияларини амалга оширишлари учун кенг имконият ва қулайликлар яратилмоқда. Бу борада улар йўлида ғов бўлаётган бюрократик тўсиқлар бартараф этилиб, рухсат бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилмоқда.

 

Мазкур йўналишда божхона соҳасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, Божхона кодекси 71-модда билан тўлдирилиб, унга кўра божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолияти амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилиши таъминланди.

Турли қоғозбозликларнинг олдини олиш мақсадида божхона юк декларацияларини электрон тарзда тақдим этиш амалиёти жорий этилди, тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи савдо шартномаларини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон тарзда рўйхатдан ўтказиш хизмати жорий этилди. Шунингдек, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнлари муддатлари ҳам энг минимал вақтгача қисқартирилмоқда.

Божхона кодексининг 44-моддасига мувофиқ товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг қонунийлигини аниқлаш, уларни ҳисобга олиш, бож, солиқлар, йиғимлар олиш мақсадида божхона кўригидан ўтказиш лозимлиги белгиланган.

Божхона кўриги божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товар ва транспорт воситаларини, товарларни транспорт воситасидан тушириш ёки юклаш вақтида, товарларни тегишли божхона режимига ёки қайтадан бошқа режимга расмийлаштиришда, товар-юк жойларини очиш, товарлар сони, миқдори, вазнини аниқлаш, ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси (ТИФ ТН) бўйича қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори ва тафсилотини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Хориждан юк келганда ваколатли шахс товар ва транспорт воситаларини божхона кўригидан ўтказишни сўраб божхона органига тегишли божхона юк декларацияси ва йўл юк-кузатув ҳужжатларини тақдим этиши лозимлиги белгиланган. Божхона юк декларацияси божхона органига тақдим этилгунга қадар ваколатли шахс томонидан божхона органи ходими иштирокида товар ва транспорт воситалари кўздан кечирилиши мумкин.

Амалиётда эса баъзи ҳолларда божхона кўриги жараёнида тадбиркорлик ва хўжалик субъектлари божхона органларига тақдим этган ҳужжатлар билан хориждан келтирилган юклар ўртасида тафовутлар кузатилади.

Чет давлатлардан олиб келинаётган юклар миқдорининг ҳужжатлардаги маълумотларга мос тушмаслиги божхонага оид ҳужжатларни юритишда хатоликларга йўл қўйилиши товарлар ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш ҳамда божхона тўловларини ундиришда ноаниқликларни келтириб чиқариши мумкин. Жумладан, жорий йилнинг февраль ойида республикамизга кириб келган юк автомашинасида Қозоғистондан республикамиздаги юридик шахслардан бирининг номига божхона юк декларацияси ҳамда йўл юк кузатув ҳужжатларига мувофиқ 2 дона дизель генераторлари юборилган.

Аммо, юк машинаси божхона кўригидан ўтказилганда, уларда ташкилотнинг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси томонидан божхона постига тақдим қилинган ҳужжатларда қайд қилинмаган 7 турдаги 144 дона эҳтиёт қисмлар ортиқча эканлиги аниқланди. 168 кг дан ортиқ бўлган мазкур товар-моддий бойликларнинг қиймати эса 14 млн сўмдан ошади.

Юк автотранспорт воситаси орқали ўзбекистонлик фуқаро Т.Ж. номига келган товарлар божхона постига тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўрикдан ўтказилганда, контейнердаги мавжуд 11 минг донадан ортиқ 46 млн сўм қийматдаги турли хўжалик моллари ва кийим-кечаклар тақдим қилинган ҳужжатларга мос эмаслиги маълум бўлди.

Суднинг қарорига кўра, юртимизга ноқонуний равишда олиб келинган мазкур товар моддий-бойликларининг 21 млн сўмлик бир қисми яроқсиз деб топилиб, йўқ қилинди. 25 млн сўмлик қийматдаги қолган товарлар эса яроқли ҳисобланиб, давлат эгалигига ўтказилди.

 

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1269 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика