Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 19 / Божхона

Декларациялаш – электрон шаклда!

«Тошкент-Аэро» ИБКда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирокида навбатдаги семинар ташкил этилди.

 

Унда комплекснинг божхона статистикаси, валюта назорати ва товарлар экспертизаси бўйича мутахассислари соҳада жорий этилаётган сўнгги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш ва кўрсатилаётган интерактив хизматлардан янада самарали фойдаланиш юзасидан кўргазмали тарзда батафсил ахборотлар тақдим қилишди.

Маълумки, Президентимизнинг 2012 йил 18 июлдаги «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4455-сон Фармонига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига ўз ихтиёрига кўра 2013 йил 1 январдан бошлаб товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш ҳуқуқи белгиланган эди.

Мазкур амалиёт тадбиркорларга божхона органларига божхона юк декларациялари ва уларга тегишли юк кузатув ҳужжатларини масофадан туриб тақдим этиш имкониятини берди. Бу эса, ўз навбатида, божхона расмийлаштирувида вақт сарфини қисқартириш, юкларни божхона омборида сақлаш харажатларини камайтириш ва юкнинг қисқа муддатда эгасига етказиш борасида қулайликлар яратмоқда. Ваҳоланки, илгари божхона юк декларацияларини қоғоз шаклида расмийлаштириш жараёнларига камида 25 соат вақт сарфланар эди.

Жорий йилнинг дастлабки чорагида «Тошкент-Аэро» ИБКда барча – 7,5 мингдан ортиқ божхона юк декларациялари электрон шаклда расмийлаштирилди.

Тадбирда Президентимизнинг 2014 йил 15 апрелдаги «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2164-сон Қарорига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини янада эркинлаштириш, рухсат этиш тусидаги тартиботларни қисқартириш ва арзонлаштириш, шунингдек ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилган бир қатор ўзгаришлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Жумладан, ТИФ иштирокчилари божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларга киритилган бир қатор ўзгартиришлар билан таништирилди.

 

«Тошкент-Аэро» ИБК
Ахборот хизмати.

Прочитано: 1211 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика