Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 19 / Солиқ солиш

Улгуржи ва чакана савдони бирга юритсангиз

Улгуржи савдога лицензияси бўлган ташкилот 2015 йил I чорагида фақат чакана савдо билан шуғулланди. ЯСТ қандай ставкада тўланиши керак: чакана савдо бўйича оборотданми ёки 5%лик ставкада улгуржи савдоданми?

Н.Бекимбетов, директор.

 

– Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон)
10-2-иловага кўра 2015 йилда улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналар, дорихона ташкилотларидан ташқари, ягона солиқ тўловини 5% ставкада тўлайдилар.

«Улгуржи-чакана савдо» тушунчаси иккала савдони ҳақиқатда амалга оширганда қўлланади. Улгуржи савдога лицензиянинг мавжудлиги уни амалга ошириш далили ҳисобланмайди.

Агар 2015 йил мобайнида корхона фақат чакана савдони амалга оширган бўлса ва амалга оширишда давом этса, ягона солиқ тўловини чакана савдо корхоналари учун белгиланган ставкалар бўйича – савдо шохобчасининг жойлашган жойига боғлиқ ҳолда 1%дан 4%гача тўлаши лозим. Бунда товарларни ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10%и доирасида нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича реализация қилишга ҳам чакана савдо ставкаларида солиқ солинади. Фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат юртлари)га товарларни 10%дан ортиқча нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотишга рухсат берилади. Товарларни юридик шахсларнинг корпоратив пластик карточкалари бўйича сотиш чеклашларсиз амалга оширилиши мумкин (Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг* 19-банди). Шуни эслатиш жоизки, агар кейинги чоракларда сиз лицензиядан фойдаланишга ва улгуржи савдо бўйича операцияларни амалга оширишга қарор қилсангиз, сизнинг фаолиятингиз улгуржи-чакана савдо деб топилади, солиқни бутун 2015 йил учун 5%лик ставкада ҳисоблаш зарур бўлади (МВ ва ДСҚнинг 3.03.2015 йилдаги ММ/04-01-32-14/231/214 ва 16/3-4061-сон ахборот хати).

 

*ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган.


Ноила МУҚМИНОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2401 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика