Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 19 / Ёшларга оид давлат сиёсати – амалда

Солиқ билимлари – болаларга

Тошкент солиқ коллежида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасидаги «Солиқ билимлари – болаларга» кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.

 

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда анъанавий равишда ўтказиб келинмоқда. Ундан кўзланган мақсад ёшларнинг солиқ соҳасига бўлган қизиқишини ошириш, солиқлар ва солиқ тўловларининг ижтимоий аҳамиятини тушунтириш, ҳуқуқий билимларини бойитиб боришдан иборат. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда йўналишлар бўйича биринчи ўринни эгаллаган 56 нафар ёш иштирок этди.

Мамлакатимизда ёшларнинг солиқ соҳасига оид билимларини ошириш, уларнинг ўз ҳуқуқ ва бурчларини биладиган ижтимоий фаол бўлишини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилаётир. Ўқувчиларнинг солиқ қонунчилиги бўйича билим даражасини янада мустаҳкамлаш мақсадида уларга «Иқтисод ва солиқ сабоқлари», «Солиққа тортиш асослари», «Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш тартиби», ноиқтисодий йўналишдаги олий таълим муассасаларида талабаларга «Солиқ ва солиққа тортиш» дарслик ва ўқув қўлланмалари ўқитилмоқда.

Кўрик-танлов 1-4-синф ўқувчилари ўртасида «Солиқ мавзусининг суратлардаги тасвири», 5-9-синф ўқувчилари ўртасида «Солиқ мавзусининг ҳикояларда акс эттирилиши», академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ёшлари ўртасида «Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати» мавзусидаги энг яхши иншо ҳамда «Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?» мавзусидаги энг яхши компьютер тақдимоти каби йўналишлар бўйича ўтказилди.

– Танловда «Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?» мавзусидаги компьютер тақдимотим билан қатнашдим, – дейди Жиззах иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш коллежи иккинчи босқич ўқувчиси Шоҳжаҳон Машрабов. – Келажакда фаолиятимни шу соҳада давом эттириш ниятидаман.

Бухоро шаҳридаги 34 ва 23-умумтаълим мактаблари ўқувчилари Лазиза Салимова ва Нозима Ҳакимова, Тошкент солиқ коллежи ўқувчиси Нилуфар Исмоилова ва Нукус давлат педагогика институти қошидаги 1-академик лицей ўқувчиси Нурлиман Алламуратова турли йўналишлар бўйича биринчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 2412 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика