Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 19 / Қонунбузарликлар фош этилди

«Тамаки карвони» манзилига етмади

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, боз устига акциз маркасиз ёхуд бошқа давлатларнинг акциз ёрлиғига эга бўлган тамаки маҳсулотларининг олиб кирилиши олдини олиш божхона органлари зиммасига юкланган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

 

Республикамиз божхоначилари томонидан тамаки маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Тожикистон Республикасига чегарадош ҳудудда ўтказилган тезкор тадбир давомида айланма йўлларда «изғиб» юрган «Ласетти», «Нексия» ва «Жигули»дан иборат автомашиналар карвони тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада мазкур автомашиналарнинг салони ва юкхоналарига ортилган 6 та полиэтилен қопларда хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркалари бўлмаган «Esse Special Gold» номли 9 000 қути фильтрли сигареталар борлиги аниқланди.

Суриштирувлар чоғида маълум бўлишича, 6 нафар ўзбекистонлик фуқаро тил бириктирган ҳолда мазкур тамаки маҳсулотларини яширин равишда қўшни давлатдан юртимизга олиб киришга уринган экан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом этмоқда.

 

ДБҚ Матбуот хизмати.

Прочитано: 1678 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика