Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 19 / Солиқ солиш

ҚҚСдан воз кечдингизми? – Қайтадан ҳисобланг

Корхона 2014 йилда ЯСТ ва ҚҚС тўловчиси ҳисобланган, 2015 йилда фақат ЯСТни тўлайди. 2014 йилдан бошлаб корхона МБ бошқарувининг АВ томонидан 12.09.2007 йилда 1727-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ уй-жой қурилишини олиб боряпти. Биз бир вақтнинг ўзида буюртмачи ҳам, пудратчи ҳам ҳисобланамиз.

Агар корхона ҚҚСни ихтиёрий тўлашдан ЯСТ тўлашга ўтган, қурилиш материалларининг қолдиқлари бўйича эса ҚҚС уларнинг таннархига киритилган бўлса, ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китобни ДСИга қайси санада топшириш керак? Ушбу ҳолда тугалланмаган қурилиш бўйича ҚҚСни қаерга киритиш керак?

Н.Костана,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Корхонангиз кичик бизнес субъекти ҳисобланиши сабабли ҚҚС ҳисоб-китобини Солиқ кодексининг 223-моддасига мувофиқ ҳар чоракда топширишингиз лозим. ҚҚС бўйича аниқлаштирилган ҳисоб-китобни исталган вақтда, бироқ солиқ текшируви бошланишига қадар топшириш мумкин. Солиқ кодексининг 46-моддасига кўра солиқ органларига солиқ ҳисоботи тақдим этилган даврга тааллуқли хатоларни ўзи мустақил равишда аниқлаган солиқ тўловчи Солиқ кодексининг 38-моддасида белгиланган солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати (5 йил) ичида ўша давр юзасидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқига эга. Мазкур норма солиқ органлари томонидан молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) доирасида текшириш ўтказилган давр учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасининг камайишини назарда тутувчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган ҳолларда қўлланилмайди.

Энди уй-жойларни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш учун қурилиш амалга оширилишида ҚҚСни ҳисобга олишга келсак.

2014 йилда корхонангиз ҚҚС тўловчиси ҳисобланган. Кўп квартирали уйларнинг реализацияси реализация бўйича оборот ҳисобланади ва, тегишинча, унга ҚҚС солинади. Қурилиш, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий ишлар, хизматлар бўйича, шунингдек объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда шартномавий нархлардан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб ҳужжатлари ҳақ тўлаш учун тақдим этилган, бажарилган ва буюртмачи томонидан тасдиқланган ишларнинг, хизматларнинг қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қиймати солиқ солинадиган базадир. Агар шартномага биноан бу ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг буюртмачи материалларининг қиймати киритилмаган ҳолдаги қиймати солиқ солинадиган базадир (Солиқ кодексининг 204-моддаси).

Харид қилиниб, қурилишда ишлатилган ТМБ бўйича ҚҚС суммаси Солиқ кодексининг 218-моддасига мувофиқ ҳисобга киритилади. Бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини аниқлашда товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи ҳақиқатда олинган ва (ёки) солиқ тўловчи томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғининг суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга, агар:

у ҚҚС тўловчи бўлса;

товарлардан (ишлардан, хизматлардан) солиқ солинадиган оборотлар, шу жумладан ноль даражали ставка қўлланиладиган оборотлар мақсадида фойдаланилса.

2015 йилда корхонангиз ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашдан бош тортган. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими қўлланганда харид қилинган ТМБ бўйича ҚҚС уларнинг таннархига киритилади. 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг (молия вазирининг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 13-бандига кўра товар-моддий захиралар ташкилотнинг бухгалтерия балансига таннархи бўйича киритилади, у харид қиймати (етказиб берувчига тўланадиган суммалар) ва уларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни ўз ичига олади. Бундай харажатларга, хусусан, товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган солиқ ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса) киритилади.

2015 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тўлашдан бош тортиб, сиз 2014 йил учун ҳисобга қабул қилинган ушбу солиққа тузатиш киритишингиз керак. ҚҚС тўловчи солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига (ушбу солиқни тўламайдиганлар тоифасига) ўтганда илгари товар-моддий захиралар қолдиқлари, шунингдек тайёр маҳсулот қолдиқлари бўйича ҳисобга олишга киритилган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритилади (Солиқ кодексининг 220-моддаси). Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, тугалланмаган қурилишда фойдаланилган ТМБ бўйича ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига ҳам тузатиш киритилиши керак.

Агар сиз 2014 йил учун ҳисоботда қолдиқлари 2015 йилга ўтган ТМБ ва тайёр маҳсулот бўйича ҚҚСни ҳисобга киритган бўлсангиз, унинг суммасини ТМБ ва тайёр маҳсулот қолдиқлари бўйича ҚҚС суммасига камайтиришингиз лозим. Шу муносабат билан бюджетга ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммаси кўпаяди. Буни 2014 йил учун ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттириш лозим, сиз уни қайта топширишингиз керак.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1787 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика