Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 19 / Солиқлар ва йиғимлар

«Ижод»га ажратмалар чиқарилади

Корхонамиз матбаа фаолияти билан шуғулланади, матбаа хизматларига рухсат берувчи гувоҳномага эга ва «Ижод» фондига 1% тўлайди. Президентнинг Қарори билан матбаа корхоналарига ЯСТнинг 5%лик ставкаси белгиланган. Бироқ «Ижод» фондига ажратмалар солиқ солинадиган базани камайтиради. «Ижод» фондига 1% ва бюджетга 4% ЯСТ тўлашимиз тўғри бўладими? Агар тўғри бўлмаса, вазиятни мисоли билан тушунтириб берсангиз (агар тушум 100 000 сўмга тенг бўлса).

С.Абдуллаева,

бош бухгалтер.

 

– Йўқ, бу тўғри эмас.

Президентнинг 26.02.2010 йилдаги ПҚ-1292-сон Қарори билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида «Ижод» фонди ташкил этилган. Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига ажратмаларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (ЎзМААнинг АВ томонидан 4.09.2010 йилда 2139-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) билан ноширлик ва матбаа корхоналари учун босма маҳсулотларни реализация қилишдан, шунингдек босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумнинг 1 фоизи миқдоридаги мажбурий ажратмалар назарда тутилган.

Агар корхонангиз қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг гувоҳномасини олган, балансида матбаа ускунасига эга ва Ички ишлар вазирлиги ҳудудий органларида ҳисобга қўйилган бўлса, у матбаа корхоналарига киритилади. Тегишинча, у «Ижод» фондига мажбурий ажратмалар қилиши керак. Матбаа хизматларини кўрсатишдан олинган 100 000 сўмдан у Фондга 1 000 сўм (100 000 х 1%) ўтказиши шарт.

Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани белгилаш кейинги қадам ҳисобланади. Юқоридаги Низомнинг 6-бандига мувофиқ ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган база Фондга ўтказиладиган мажбурий ажратмалар суммасига камайтирилади ва 99 000 сўмни (100 000 – 1 000) ташкил этади.

Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарори билан 2015 йил учун оммавий ахборот воситалари, нашриётлар, матбаа ташкилотлари, телерадио компаниялари таҳририятларига 5%лик ЯСТ ставкаси белгиланган. ЯСТ суммаси 4 950 сўмни (99 000 х 5%) ташкил этади.

Сиз таклиф этаётган «Ижод» фондига 1% ва бюджетга 4% ЯСТ ҳисоб-китобида ЯСТ суммаси 4 950 сўм ўрнига 4 000 сўмга (100 000 х 4%) камаяди. Бу эса нотўғри!

Хулосада эслатиш жоизки, ялпи тушум ЯСТ солиш объекти бўлиб, солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига бошқа даромадлар ҳам киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). «Ижод» фондига мажбурий ажратмалар солинадиган база эса босма маҳсулотларни сотишдан ҳамда босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ таҳририй, матбаа ва ноширлик хизматларини кўрсатишдан олинадиган тушумдан ташкил топади. Яъни ЯСТ ва «Ижод» фондига ажратмалар солиш объектлари мос тушмаслиги мумкин.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1936 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика