Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 19 / Божхона

Неча килограмм олиб кирса бўлади?

Ёзда Тульск вилоятида яшайдиган қайнсинглимизни кўришга бормоқчимиз, кейин эса ҳаммамиз Беларусга қайнонамнинг юбилейига боришни режалаштиряпмиз. Ўзимиз билан миллий ширинликлар ва сувенирларни (улар орасида 3 та «Пахта гуллик» сервизи, терига ишланган бир нечта Самарқанд суратлари ва бошқа совғалар бор) олиб кетмоқчимиз. Яқинда Божхона иттифоқига аъзо давлатларда олиб кириладиган товарлар миқдорига қўйиладиган талабларга ва уларнинг қийматига ўзгартиришлар киритилганини билиб қолдик. Россия ва Беларусга қанча ва қандай суммада сувенирлар ва вино-ароқ маҳсулотларини (сувенир вино, коньяк ва ароқларимизни) олиб кириш мумкинлигини айтиб берсангиз.

С.Фролова.

 

– Божхона иттифоқига аъзо мамлакатларнинг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида эсдалик совғаларимизни олиб киришга ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Асосийси, сиз олиб кираётган барча буюмларнинг қиймати ва оғирлиги меъёрдан ошмаса бўлди. Жисмоний шахсларнинг товарларни Россияга божсиз олиб киришига квоталар ҳозирча ўзгармади. Ҳозирда Россия божхонасида қиймат ва оғирлик чекловлари мавжуд (миқдорий чекловлар –«бир қўлдаги» литр ва грамм бўйича – фақат алкоголли ва тамаки маҳсулотларига белгиланган)*. Авиайўловчилар 10 000 евро, бошқа барча турдаги транспортда РФ божхона чегарасини кесиб ўтадиган қолган фуқаролар 1 500 евро қийматидаги шахсий фойдаланиш учун товарларни божсиз олиб киришга ҳақлилар. Юк оғирлиги 50 килограммдан ошмаслиги керак.

Белоруссияда ҳам шундай лимитлар амал қилади. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, Евросиё иттифоқига аъзо бўлган мазкур давлат маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиш мақсадида 2015 йил 10 мартдан жисмоний шахслар томонидан хорижда ишланган гажет ва планшетлар, маиший техника, компьютерлар, сантехника, электроника, мопедлар, автопокришкалар ва бошқа бир қатор товарларни божсиз олиб кириш меъёрларини қатъийлаштирди. Белоруссияда совуткичлар, телевизорлар, электроника ишлаб чиқарилади. Шу боис ҳам квоталар киритилди. Янги қоидаларга кўра жисмоний шахс 3 йилда 1 марта ушбу ва бошқа истеъмол товарларини бир бирликдан олиб кириши мумкин. Илгари уларни йилда 1 марта олиб киришга рухсат берилар эди. Энди эса Белоруссияга хориждан 2 та iPadни бепул олиб кириб бўлмайди, иккинчисига бож солинади. Агар фуқаро шахсий автомобилга эга бўлса, 2 йил мобайнида 4 дона автомобиль шинасидан иборат 1 комплектни божсиз олиб кириши мумкин. Ялпи божхона тўлови тўланадиган товарларга чекловлар татбиқ этилмайди.

Шуни айтиб ўтиш ўринлики, Евросиё иқтисодий иттифоқи бўйича ҳамкор мамлакатларда (Белоруссия, Қозоғистон, РФ) ҳозирча жисмоний шахслар томонидан товарларнинг божсиз олиб ўтилиши масаласига турлича ёндашув кузатилмоқда. Жисмоний шахс бож тўламасдан шахсий фойдаланиш учун қанча ва қайси номланишдаги буюмларни (шуба, кроссовка, компьютер, телевизорлар) олиб ўтиши мумкинлиги борасида божхонада юзага келаётган баҳслар бир неча йиллардан бери давом этмоқда. Яқин орада Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ихтисослашган ишчи гуруҳининг мажлисини ўтказиш режалаштирилмоқда, унда экспертлар жисмоний шахслар учун миқдорий квоталар жорий этилиши тўғрисидаги масалани муҳокама қиладилар. Зеро 2016 йил 1 январдан ЕОИИ янги Божхона кодекси кучга киради, унда жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун товарларнинг олиб кирилиши ҳақидаги меъёрлар қайд этилган бўлиши лозим. Бугунги кунда амал қилаётган тартиб Россия, Белоруссия ва Қозоғистоннинг махсус келишуви билан белгиланган.

Ҳозирда кодекс лойиҳаси давлат ичида келишилмоқда. Шу сабаб миқдорий квоталар – бир позициядаги қанча товарни (костюмлар, эркаклар кўйлаклари, пойабзал ва бошқаларни) олиб кириш мумкинлиги борасидаги баҳс-мунозаралар юритилмоқда. Божхоначилар нафақат жисмоний шахс меъёрлардан ошиб кетмаганлигига, балки, масалан, 15 жуфт чарм пойабзални сотиш учун эмас, қариндошлари учун олиб келаётганига ишонч ҳосил қилишлари керак. Меъёрлар аниқ бўлмаганлиги туфайли ҳам бугунги кунда низолар юзага келмоқда. Йўловчилар 5 дона iPhone – оила ва дўстлар учун совға эканлигини исботлашмоқда. Божхоначи эса камида 3 донаси сотиш учун олинган деб ҳисоблаяпти. Одатдагидек, барча низолар пора бериш билан якун топади.

Илгари ЕИК берган ахборотда ушбу интеграцион бирлашмага аъзо ҳар бир давлат иқтисодиёти ва истеъмол бозорини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ўз меъёрларини жорий қилишга ҳақли дея аниқлик киритилган эди. Бироқ келгусида ЕОИИга божсиз олиб кириш меъёрларини жорий этишда Белоруссия тажрибаси инобатга олиниши инкор этилмади.

Шу тариқа, жисмоний шахслар томонидан Россия ва Белоруссияга товарларнинг бож тўламасдан олиб кирилишига квоталар ҳозирча аввалгидек қоляпти, бироқ ёзда муайян ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Газетхонларимизни бу ҳақда албатта хабардор қиламиз.

 

*Божсиз олиб киришнинг меъёрига, у мавжуд бўлган тақдирда, мажбурий тартибда 3 литрдан ошмайдиган миқдорда алкоголли ичимликлар ва пиво, шунингдек 200 дона сигарета ёки 50 дона сигара (сигарилла) ёхуд 250 грамм тамаки ёки кўрсатиб ўтилган товарларнинг ассортименти умумий оғирлиги 250 граммдан ошмайдиган миқдорда киритилади. Бунинг устига, 18 ёшга тўлган жисмоний шахсларгина алкоголли ичимликлар, пиво, тамаки ва тамаки маҳсулотларини олиб киришлари мумкин.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2427 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика