Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 19 / Қонунбузарликлар фош этилди

Учувчисиз учиш қурилмаси «учолмади»

Қашқадарё вилояти божхоначилари томонидан «Қарши» халқаро аэропортида учувчисиз учиш қурилмасини яширин равишда олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди.

 

«Москва-Қарши» авиарейси бўйича парвозини якунлаган И.Қурбоновага тегишли қўл ва юк сумкалари у томонидан тўлдирилган йўловчи божхона декларациясидаги маълумотлар билан солиштирилди. Натижада юклар орасига божхона баённомасида қайд қилинмаган ҳамда амалдаги тартибларга мувофиқ республикамиз ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган учувчисиз учиш қурилмаси яширилганлиги фош бўлди.

Тегишли суд идораси ҳукмига кўра, ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан 592 000 сўм жарима белгиланиб, вақтинча сақловга олинган «SYMA X5C» русумидаги муқаддам фойдаланилган учиш қурилмаси белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Эслатиб ўтамиз, давлат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш аппаратларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида қарори (26.11.2014 йилдаги 322-сон) билан 2015 йил 1 январдан бошлаб, мамлакатимиз ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларини (ТИФ ТН коди: 8802 20 000 0) олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланиш тақиқланган. Шундан келиб чиқиб, Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 26.01.2015 йилда 2606-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ божхона чегараларини кесиб ўтиш вақтида тўлдириладиган йўловчи божхона декларацияси орқа томонидаги эслатманинг 1-бандидаги Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товарлар рўйхатига учувчисиз учиш аппаратлари ҳам киритилган.

 

Қашқадарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.

Прочитано: 1683 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика