Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 15 / Амалий бухгалтерия

Топшириқ берувчининг ҳисоб-китоблари

Декларант ташкилот топшириқ шартномасига кўра импортчи ташкилотнинг харажатларини тўлайди. Ушбу мақсадлар учун импортчи декларантнинг ҳисобрақамига пул ўтказади, у эса бу харажатларга ўзининг ҳисобрақамидан тўлайди.

Мазкур операциялар топшириқ ижрочисининг молиявий натижасига таъсир кўрсатмаслиги учун бухгалтерия ҳисобида импортчидан пул маблағларининг топшириқ шартномаси бўйича декларантнинг ҳисобрақамига келиб тушиши ва уларнинг импортчи эҳтиёжларига сарфланишини қандай акс эттириш керак бўлади?

З.Маҳмудова, МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Божхона кодексининг 100-моддасига мувофиқ декларантнинг вазифаларига қуйидагилар киради: товарларни декларациялаш ва божхона органига божхона декларациясини тақдим этиш; божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар ва қўшимча маълумотларни тақдим этиш; божхона тўловларини тўлаш; божхона органларига божхона расмийлаштирувини амалга оширишда ёрдам бериш.

Декларант билан импортчи ўртасида топшириқ шартномаси тузилганлиги боис, унинг шартларига кўра вакил (декларант) топшириқ берувчи (импортчи)нинг номидан ва унинг ҳисобидан муайян юридик ҳаракатларни содир этиш мажбуриятини олади. Вакил тузган битим бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар бевосита топшириқ берувчида вужудга келади (Фуқаролик кодексининг 817-моддаси, бундан кейинФК). У вакилга топшириқни бажариш учун қилган харажатларни тўлаши, шунингдек топшириқ бажарилгани учун вакилга ҳақ тўлаши шарт (ФКнинг 821-моддаси).

Шу тариқа, вакил учун топшириқ берувчига кўрсатилган воситачилик хизматлари учун ҳақ бўлиб хизматларни реализация қилишдан тушум ҳисобланади. Ҳақ суммасига вакил топшириқ берувчига Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова) мувофиқ ҳисобварақ-фактура ёзади. Унга қўшимча равишда топшириқ берувчи томонидан имзоланадиган хизмат кўрсатилганлиги тўғрисида далолатнома ҳамда қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак бўлган ҳисобот расмийлаштирилади:

вакил топшириқ берувчининг манфаатларини кўзлаб амалга оширган хизматларнинг қиймати (тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинган ҳолда);

вакил амалга оширган, топшириқ берувчи қоплаши керак бўлган харажатлар, яъни вакил амалга оширган ҳаракатларни мустақил равишда бажарганда кўриши мумкин бўлган зарарларнинг қиймати. Ҳисоботга кўрсатилган харажатларнинг юзага келиши ва тўланишини тасдиқлайдиган бирламчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим, улар бўлганда топшириқ берувчи ушбу суммаларни ўз харажатлари таркибига киритиш ҳуқуқига эгадир;

вакил ҳақи суммаси (агар вакил ҚҚС тўловчиси бўлса, ҚҚСни қўшган ҳолда);

топшириқ берувчидан олинган бўнаклар суммаси;

топшириқ шартномаси бажарилиши муносабати билан тўланиши керак бўлган сумма.

Фойда солиғи тўловчиси бўлган вакил учун унга топшириқ шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш муносабати билан, шунингдек топшириқ берувчи учун қилинган харажатларни қоплаш ҳисобига келиб тушган мол-мулк (ҳақ тўланиши бундан мустасно) унинг даромади сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 129-моддаси 12-банди).

ЯСТ тўловчиси бўлган вакил учун солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси иккинчи қисми 1-банди).

Вакил бухгалтерия ҳисобида топшириқ шартномаси бўйича операциялар қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Топшириқ берувчидан (импортчидан) пул маблағлари олинди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

 

Топшириқ берувчининг эҳтиёжлари учун етказиб берувчиларга хизматлар ҳақи тўланди

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Етказиб берувчилар томонидан топшириқ берувчининг эҳтиёжлари учун хизматлар кўрсатилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Хизматларни етказиб берувчиларга ўтказилган бўнаклар ҳисобга олинди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

Вакил (декларант)нинг даромади (ҳақ суммаси) акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Топшириқ берувчидан олинган бўнак ҳисобга олинди

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

 

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1715 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика